К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet240/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Назорат тизими хатари (CR) – бу аудиторнинг корхонада мавжуд ички назорат тизимининг мавжуд ҳолатига, унинг таъсирчанлигига берган баҳосидан келиб чиқадиган хатар. Ички назорат тизимининг мавжудлиги, унинг ҳақиқатда кучли таъсирининг борлиги, самарали фаолият кўрсатаётганлиги аудиторнинг хулосада кам хато қилишининг муҳим омили ҳисобланади. Назорат тизими хатарини паст даражада белгиланиши, албатта, аудитор томонидан йиғиладиган исботлар сонини камайишига олиб келади, бу ўз навбатида аудиторнинг умумий аудиторлик хатарини ошишига сабабчи бўлади.
Хатоларни топа олмасликдан вужудга келадиган хатар (DR) деганда аудитор томонидан ўтқазилган аудиторлик теширувида мавжуд хатоларни топа олмаганлигидан келиб чиқадиган хатар тушунилади. Аудитор исбот ва далилларни қанчалик кам тўпласа, ушбу хатарнинг даражаси шунчалик юқори бўлади, мос равишда аудиторнинг умумий аудиторлик хатари даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади. Аудитор исбот ва далилларни қанчалик кўп тўпласа, хатоларни топа олмасликдан вужудга келадиган унинг хатари шунчалик паст бўлади.
Хатоларни топа олмасликдан вужудга келадиган хатар даражасини умумий аудиторлик хатарининг белгиланган даражаси, шунингдек ички хўжалик хатари ва назорат тизими хатарининг белгиланган даражаларидан келиб чиқган ҳолда юқорида келтирилган математик модел бўйича қуйидагича топиш мумкин:
DR = АR / IR *CR
Мисол. Айтайлик аудитор дастлабки кузатишда фойда солиғи ҳисоб-китоби бўйича хатар даражаларини тахминан қуйидагича баҳолади: IR – 80 %, CR –70%, AR –1 %.
Ушбу ҳолда DR = 0,01 / 0,8 * 0,7 = 0,018 яъни умумий аудиторлик хатари ўртача 1,8 % ни ташкил этади. Айтайлик, корхона ўртача бир йилда 10 млн. сўм миқдорида фойда солиғи тўловчи деб ҳисобласак, аудиторнинг текшириш олдидан белгилаган умумий хатари ушбу солиқни текширишда 180 минг сўмгача хатога йўл қўйиш эҳтимолини билдиради. Демак, DR – хатони топа олмаслик эҳтимоли қанчалиқ катта бўлса, нотўғри хулоса бериш эҳтимоли шунчалик бқори бўлади. IR ва CR даражаларини аудитор қанчалик катта белгиласа, яъни уларга қанчалик кўп ишончсизлик билан қараб, исботлар сонини оширса, AR нинг белгиланган даражаси 1 фоиздан ошмаса, хатони топмаслик эҳтимоли шунчалик кам бўлади, бу -ишончли аудиторлик хулосасига эришиш мумкин дегани.
Аудиторлик хатарларининг турлари бир-бирлари билан узвий боғлиқ ҳисобланади. Уларнинг даражаларини тўғри баҳолаш аудитор томонидан тўплаши лозим бўлган исбот ва далилларнинг сонини, яъни унинг иш ҳажмини, тўғри аниқлашга имкон беради. Аудиторлик исботи сонларининг аудиторлик хатари турлари даражаси билан алоқаларини қуйидагича ифодалаш мумкин:




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling