5.2. Аудитнинг ташкилий асослари
Аудитни ташкил этишни шартли равишда қуйидаги тўртта босқичга бўлиш мумкин:
Босқич
| |
1- босқич
|
Аудитни бошлашга қадар бўлган босқич. Ушбу босқичда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
аудит ўтқазувчи субъектнинг ёзма буюртмаси қабул қилинади;
аудит ўтқазувчи субъектга аудит ўтқазишга аудитор юборилиб, аудит ўтқазувчи субъект, унинг ҳисоб ва ҳисоботининг дастлабки ҳолати ўрганилади, аудитнинг объектлари, иш ҳажми, аудиторлик хатарининг даражаси белгиланади;
аудит ўтқазувчи субъект номига аудит ўтқазиш мажбуриятини олиш тўғрисида розилик хати тайёрланади,ушбу хатда аудит ўтқазиш бўйича шартлар, жумладан аудиторлик хатари даражаси, кўрсатилади;
аудит ўтқазиш бўйича шартлар ўзаро келишилгандан сўнг аудит ўтқазиш тўғрисида шартнома тузилади;
аудитнинг дастури тузилади ва уни ўтқазиш графиги белгиланади.
Аудиторлар ўртасида функционал мажбуриятлар ўзаро тақсимланади, уларга ёрдамчилар белгиланади.
|
2- босқич
|
Аудиторлик текширувини ўтқазиш босқичи. Ушбу босқичда тасдиқланган дастурга мувофиқ аудит объектлари танланган усулларда текширишдан ўтқазилади
|
3-босқич
|
Аудиторлик текшируви натижаларини жамлаш ва расмийлаштириш босқичи. Ушбу босқичда аудиторлик текшируви маълумотлари (исботлари) ҳар бир объект бўйича жамланади. Маълумотлар (исботлар) жадваллар кўринишида жамланади. Барча маълумотлар (исботлар) жамлангач, ёзма аудиторлик ҳисоботи тайёрланади. Аудиторлик ҳисоботида барча камчиликлар кўрсатилади ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |