К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
аудитор ёрдамчиси –бу квалификация сертификатига эга бўлмаган, аудит текширувига аудитор топшириғи билан қатнашган, лекинда аудиторлик ҳисоботига, аудиторлик хулосасига, аудиторнинг эксперт хулосасига имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлмаган жисмоний шахс. Аудиторларнинг ёрдамчилари аудиторлик ташкилотига меҳнат шатномалари асосида ишга олинади. Уларнинг ёрдамчи сифатида ишлаган вақтлари аудиторлик квалификацион сертификатини олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади. Аудиторларга тегишли бўлган маълумотларни сир сақлаш талаби аудиторларнинг ёрдамчиларига ҳам тўлиқ тааллуқлидир.
Аудиторлик ташкилотлари Қонунга мувофиқ (6-модда) қуйидаги ҳуқуқларга эга: аудиторлик текширувини ўтқазиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис хужжатлари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот билан олдиндан танишиб чиқиш; аудиторлик текшируви ўтқазилаётганда хўжалик юритувчи субъект амалга ошираётган молиявий хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни тўлиқ хажмда олиш, шунингдек ушбу хужжатларда ҳисобга олинган ҳар қандай мол-мулкнинг ва мажбуриятларнинг амалдаги ҳолатини текшириш; аудиторлик текширувини ўтқазиш давомида юзага келган масалалар бўйича хўжалик юритувчи субъектнинг моддий жавобгар шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш ҳамда аудиторлик текшируви учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни олиш; учинчи шахслар томонидан ёзма тасдиқланган ахборотларни хўжалик юритувчи субъектдан олиш; ишончли аудиторлик хулосасини тузиш учун зарур бўлган барча ахборотларни хўжалик юритувчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда аудиторлик текширувини ўтқазишдан бош тортиш; аудиторлик текширувини ўтқазишда иштирок этишга аудиторларни ва бошқа мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш ва бошқалар. Аудиторлик фаолияти тўғрисида Қонунга (7-модда) мувофиқ аудиторлик ташкилотлари фақат аудиторлик фаолияти билан шуғулланишлари лозим, ушбу фаолиятни юритишда улар ўз зиммаларига қуйидаги мажбуриятларни олишлари керак: қонун ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари; аудиторлик текшируви ўтқазилаётган хўжалик юритувчи субъектга тегишли лицензияни, ҳамда аудитор (аудиторлар)нинг малака сертификатини тақдим этишлари; олинган ва тўпланган ахборотларнинг махфийлигига риоя этишлари; аудиторлик ҳисоботида молиявий-хўжалик операцияларининг қонунийлиги бузилиш ҳолларини ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни акс эттиришлари; мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан етқазилган зарарлар аниқланган тақдирда бу ҳақда хўжалик юритувчи субъект рахбариятини (мулкдорни) хабардор қилиш, ушбу далилларни аудиторлик ҳисоботида қад этиш, зарур ҳолларда аудиторлик текшируви натижаларини маълум қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатнашчиларнинг (акциядорларнинг) умумий йиғилишини чақирилишини талаб қилишлари ва бошқалар. Аудиторлик текширувидан ҳар йили ўтқазилган, охирги икки йил учун уларнинг ҳар бирига ижобий аудиторлик хулосаларига эга бўлган ва бюджет олдида боқимандалик қарзига эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган «Аудиторлик хулосаларини солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом»га мувофиқ охирги текшириш ўтқазилгандан кейин камида 24 ойдан олдин солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан текширилмайди. Бу ўз навбатида аудиторлик ташкилотларига катта маъсулиятни ва жавобгарликни юклайди. Юқорида номи зикр этилган Низомга асосан солиқ ва бошқа назорат органлари томонидан белгиланган тартибда ўтқазилган текширишларда аудиторлик хулосасининг хўжалик юритувчи субъект молиявий хўжалик фаолияти натижаларига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, ушбу аудиторлик хулосаси нотўғри деб ҳисобланади, шунингдек аудиторлик ташкилоти, унинг аудитори (аудиторлари) қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилади. Ушбу жавобгарлик аудиторлик текшируви ўтқазилган хўжалик юритувчи субъектга солиқ ва мажбурий тўловларни нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлигидан етқазилган зарарларни қоплап бериш, лицензия фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш, уни бекор қилиш, аудиторларни малака сертификатини бекор қилиш, атайлаб қилинган ҳолатлар учун қонун доирасида жиноий жавобгарликга тортишгача жазо чораларини қўллашдан иборат. Аудиторлик ташкилотлари Қонунга мувофиқ (17-модда) аудиторлик текширувидан ташқари мижозларга касбий хизматларни (ҳисобни юритиб бериш, уни тиклаш, солиқ ҳисоб-китобларини тузиб бериш, молиявий хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, маслаҳатлар бериш ва бошқалар) кўрсатишлари ҳам мумкин. Ушбу касбий хизматларни қонун доирасида тўғри ўтқазилганлигига аудиторлик ташкилотлари худди аудиторлик текшируви сингари жавобгардирлар. Қонунга мувофиқ (16-модда) аудиторлик ташкилотлари касбий хизматлар кўрсатган хўжалик юритувчи субъектларга бир вақтнинг ўзида аудиторлик текширувини ҳам ўтқазиб беришлари мумкин эмас. Бундан ташқари, Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтқазишда бошқа маълум чекловлар ҳам мавжуд, жумладан аудиторлик текширувини ўтқазаётган аудитор (аудиторлар) хўжалик юритувчи субъектнинг рахбарлари ва бошқа мансабдор шахслари билан яқин қариндош бўлмаслиги, ушбу хўжалик юритувчи субъектда мулкий ёки шахсий номулкий манфаатларга эга бўлмаслиги, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, шунингдек, хўжалик бошқарув органларининг мансабдор шахслари бўлмаслиги, айнан текшириш ўтқазилаётган корхонанинг ходими, мулк иштирокчиси, акциядори бўлмаслиги лозим. Аудитнинг ҳуқуқий-меъёрий хужжатлари ичида аудиторлик фаолияти бўйича ишлаб чиқилган миллий стандартлар (АФМС) ҳам катта аҳамият касб этади. АФМС лар «Аудиторлик фаолияти тўғрисида Қонун» асосида ишлаб чиқилиб, аудитнинг у ёки бу жиҳатларини, уни ўтқазиш тартиблари, усул ва услублари, аудиторларнинг харакатлари ва бошқа томонларини амалиётга тадбиқ этишда асос бўладиган меъёрий ҳужжатлардир. АФМС лар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Адлия Вазирлигидан рўйхатга ўтган санадан 10 кундан кейинги санадан бошлаб кучга киритилади. Республикамизда охирги 4 йилда қуйидаги АФМСлар қабул қилинган ва амалиётда қўлланилмоқда:
Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling