К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


ХYI –боб. КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ –ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


Download 0.73 Mb.
bet244/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   264
Bog'liq
Булим-1

ХYI –боб. КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ –ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ
АУДИТИНИ ЎТҚАЗИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
16.1. Аудитни ўтқазишнинг умумий методологик тартиби
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини комплекс ёки тематик аудит текширувидан ўтқазиш аудитни ташкил этишнинг 2-босқичини ташкил этади. Ушбу босқични аудиторлар 1-босқичда тузилган дастурга мувофиқ олиб борадилар. Дастурга кирган ҳар бир мавзу ёки объектни текширишда аудиторлар маълум кетма-кетликга амал қилишлари, текширишни юқоридан пастга қараб ёки пастдан юқорига қараб текшириш усулларидан бирида амалга оширишлари лозим. Бизнингча, пастдан юқорига қараб текшириш энг қўлай усулдир.
Ушбу усулга мувофиқ аудитор ҳар бир объект бўйича маълумотларни бошланғич ҳужжатлардан тортиб, то ҳисоботда акс эттирилган кўрсаткичгача тизимлаб чиқади. Аудитор барча текшириш объектлари тўғрисидаги маълумотларни бошланғич ҳужжатлар асосида ўзининг компьютерига киритиб боради, оралиқ маълумотларни ойлик, чораклик, ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йиллик даврлар бўйича жамлайди. Бошланғич ҳужжатлар бўйича исботларни тўплаш чоғида бирданига уларни тўғри тузилганлигини текширади, улардаги баҳоларни ва соний –суммавий миқдорларни шартномалар билан таққослайди. Ҳар ойлик маълумотларни Бош китобдаги мос счётларнинг маълумотлари билан уйғунлигини текширади. Тўпланган маълумотларни «Бухгалтерия баланси», «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» ва ҳисоботнинг бошқа шаклларида акс эттирилган маълумотлар билан таққослаб кўради. Тўпланган исботларни ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари билан мос келиши текширилаётган объект ҳисобини тўғри олиб борилганлигидан, мос келмаслиги эса хато ва камчиликларга йўл қўйилганлигидан дарак беради. Мос келмаслик аудитордан четланишлар бўйича кейинги исботу- далилларни йиғишни талаб этади. Худди шундай кетма-кетлик, маълумотларни йиғиш тартиби аудитнинг барча объектлари бўйича амалга оширилади.
Шундай қилиб, аудиторлик текширувини барча объектлар бўйича қуйидаги умумий методологик тартибга амал қилинган ҳолда ўтқазилиши лозим (17-чизма).

Бухгалтерия баланси ва ќисоботнинг бошља шаклларининг књрсаткичлари





Бош китоб маълумотлари





Аналитик ќисоб регистрлари ва љайд этиш журналлари маълумотлари





Хњжалик фаолияти књрсаткичларини тасдиљловчи бошланђич хужжатлар



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling