К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Ижобий аудиторлик хулосаси


Download 0.73 Mb.
bet263/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   264
Bog'liq
Булим-1

1.Ижобий аудиторлик хулосаси –бу молиявий ҳисоботни тўғрилиги, унинг Қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга тўлиқ мос келишини тасдиқловчи ҳужжат. Ушбу аудиторлик хулосасининг намунаси 8-иловада келтирилган.
2.Шартли ижобий аудиторлик хулосаси - бу молиявий ҳисоботнинг умуман тўғрилигини, унинг Қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга асосан мос келишини, шунинг билан бирга хўжалик фаолиятида унинг кўрсаткичларини бузиб кўрсатилишига ва фойдаланувчилар қабул қиладиган қарорларга муҳим таъсир этмайдиган айрим ҳолатларни борлигини тасдиқловчи ҳужжат. Ушбу аудиторлик хулосасининг намунаси 9-иловада келтирилган.
3.Салбий аудиторлик хулосаси - бу молиявий ҳисоботни тўғри эмаслиги, унинг Қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мос келмаслигини тасдиқловчи ҳужжат. Ушбу аудиторлик хулосасининг намунаси 10-иловада келтирилган.
4.Аудиторлик хулосасини беришдан бош тортиш - бу молиявий ҳисоботни тўғрилиги, унинг Қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мос келиш ёки келмаслигини аниқлаш учун мижоз томонидан етарлича маълумотлар тақдим этилмаганда аудиторлик ташкилоти томонидан тақдим этиладиган ҳужжат. Аудиторлик хулосасини беришдан бош тортиш бўйича аудиторлик ташкилотининг хатининг намунаси 11-иловада келтирилган.
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун хужжатларига мувофиқ сохта тузилган аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси учун уни тақдим этган аудиторлик ташкилотининг лицензияси, жавобгар аудиторларнинг малака сертификатлари бекор қилинади, шунингдек уларга жиноий жавобгарликга тортишгача бўлган жазо чоралари қўлланиши мумкин.
17. 2. Аудит натижаларини тадбиқ этиш

Аудиторлик текширувини ташкил этишнинг 4-босқичи бўлиб унинг натижаларини тадбиқ этиш ҳисобланади.


Аудит натижаларини тадбиқ этиш деганда аудитор ҳисоботида акс эттирилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар мажмуаси тушунилади. Одатда, ушбу ишлар аудиторлик текширувидан кейин кўпи билан 15 кун ичида ўтқазилиши керак, чунки аудиторлик текширувидан ўтган хўжалик юритувчи субъект аудит текшируви ўтқазилгандан сўнг 15 кун ичида аудиторлик хулосасини қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли органларга тақдим этиши лозим.
Аудит натижаларини тадбиқ этишга доир ишларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Аудиторлик текшируви натижаларини хўжалик юритувчи субъект рахбарияти, мулкдорлар, Кузатув кенгаши аъзолари ва бошқа қизиқувчилар иштирокида муҳокама қилиш;

  • Аудиторлик текширувида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш муддатларини, аниқ маъсул ходимларни белгилаш;

  • Аудиторлик текширувида аниқланган камчиликларни ҳақиқатда бартараф этилганлигини назорат қилиш ва муҳокама этиш.

Аудиторлик текшируви натижаларини тадбиқ этишга маъсул бўлиб хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ҳисобланади. Раҳбар аудиторлик ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ аниқланган хато ва камчиликларни текширувни ўтқазган аудиторларнинг иштирокида ўтқазиши мақсадга мувофиқ. Чунки, бир томондан, аудиторлар тўплаган исботу-далиллар асосида хатоларни қай даражадалигини, кимлар томонидан йўл қўйилганлигини, уларни қандай тузатиш кераклигини мутахассис сифатида чуқурроқ биладилар. Иккинчи томондан, аудиторлар иштирокида тузатилган хато камчиликлар тузатилган молиявий ҳисоботга расмий аудиторлик хулосасини олишни тезлаштиради. Аудиторларни қуйидаги хато ва камчиликларни бартараф этишда жалб қилиш ўта муҳим ҳисобланади:

  • Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қайта ҳисоб- китобларни тайёрлаш;

  • Баланс ва ҳисоботнинг бошқа шаклларини қайта тузиш;

  • Бош китобга тузатиш ёзувларини киритиш;

  • Корхонанинг ҳисоб сиёсатининг асосий параметларини белгилаш;

  • Корхона ходимларига хато ва камчиликларга йўл қўймасликлари учун маслаҳатлар бериш бошқалар.

Аниқланган хато ва камчиликларни ўз вақтида тўғриланиши, солиқ декларацияларини ва молиявий ҳисобот шаклларини қонун ҳужжарига мувофиқ қайта тузилиши ҳамда тақдим этилиши аудиторларга молиявий ҳисобот бўйича ижобий хулоса беришларига асос бўлади.
Ўз-ўзини синаш учун тест савол-жавоблари




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling