К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet227/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Ички назорат –бу хўжалик юритувчи субъектлар молиявий – хўжалик фаолиятини раҳбарият томонидан тасдиқланган махсус Низом асосида доимий назорат қилиб борувчи бўлимнинг ёки ходимнинг (ходимларнинг) иш фаолияти. Бундай назоратни ички аудит бўлими ёки ички аудиторлар олиб боришлари мумкин.

Аудитнинг асосий компонентлари







Экспертиза



Иљтисодий таќлил

Ташљи назорат

Ички назорат





Касбий хизмат-
лар

Консал-тинг

Хулоса ва таклифлар

Инвента-ризация


14-чизма. Аудитнинг асосий компонентлари


Ташқи назорат –бу мустақил аудиторлик ташкилотларининг шартнома асосида корхоналарда юз берган ҳодиса ва жараёнларни, уларнинг натижаларини қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларга мослигини текшириш бўйича олиб борган иш фаолияти.
Иқтисодий таҳлил – бу молиявий ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари асосида корхоналарнинг молиявий –хўжалик фаолияти ва унинг натижаларини қўйилган мақсад ва талабларга кўра динамик ва статик жиҳатдан изоҳлаб бериш бўйича олиб борилган иш фаолияти.
Экспертиза – тузилган бухгалтерия ҳисоби хужжатларини, ҳисоб регистрлари ва молиявий ҳисоботларни қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келиш даражасига баҳо бериш бўйича олиб борилган иш фаолияти.
Инвентаризация – бу корхона активлари ва мажбуриятларининг ҳаққоний мавжуд ҳолатини аниқлаш, уларни ҳисоб маълумотларига мос келишлигини белгилаш бўйича амалга оширилган иш фаолияти.
Хулоса ва таклифлар -бу текширув натижалари бўйича текширувни белгилаган шахсларга фаолиятни яхшилаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида фикр ва мулоҳазаларни ўзида мужассамлаштирган махсус расмий хужжатни тайёрлашга доир иш фаолияти.
Консалтинг – бу хўжалик юритувчи субъектларга уларни қизиқтирувчи турли билимлар ва амалий кўникмалар бўйича маслаҳатларни бериш борасида олиб борилган иш фаолияти. Аудиторлик ташкилотлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, молия, солиқ солиш, бизнес режа, менежмент ва бошқа соҳалар бўйича хўжалик юритувчи субъектларга тузилган шартномалар асосидаги консалтинг фаолиятини олиб боришлари мумкин.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling