К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


«аудит» - бу лотинча «auditing»


Download 0.73 Mb.
bet226/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   264
Bog'liq
Булим-1

«аудит» - бу лотинча «auditing» сўзидан олинган бўлиб, рус тилига ўгирилганда «слушаю», рус тилидан ўзбек тилига ўгирилганда эса «эшитаман» маъносини англатади. Рус ва ўзбек тиллари лексиконида ушбу сўзнинг ўзи мавжуд эмас, шунинг учун уни кўчирма сўз сифатида тўлиғича ўзгаришсиз ишлатиш мақсадга мувофиқ.
«аудитор» – бу лотинча «auditor» сўзидан олинган бўлиб, рус тилига «слушатель», «ученик», «следователь» маъноларида таржима этилган.6 бизнинг тилимизга аудитор сўзини рус тилидан таржима этсак, у мос равишда «эшитувчи», «ўқувчи», «терговчи» маъноларини англатади.
Ижтимоий ҳаётда «аудит» иқтисодий тушунча сифатида, жараён сифатида, юридик шахслар фаолияти сифатида, тизим сифатида, ўзининг назарияси ва методологиясига эга бўлган махсус фан сифатида қаралади. Ушбу сифатдаги аудитнинг моҳияти адабиётларда турлича эътироф этилган.
«аудит –хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил этиш ва назорат қилишнинг нисбатан янги йўналиши», …. «аудит – бу бизнесни ўзига хос экспертизаси» деб эътироф этган унинг моҳиятини рус олими профессор п.и. камышанов.
«аудит- бу мустақил малакали мутахассислар томонидан корхонанинг молиявий ҳисоботини ёки у билан боғлиқ молиявий ахборотни, бу ҳисобот ёки ахборотнинг қонун ва бошқа норматив хужжатларга мувофиқлик даражаси тўғрисида хулоса чиқариш мақсадида тадқиқ этилиши», деб таъкидлайди профессор м.м. тўлахўжаева7.
«аудит ( auditing) –бу даҳлсиз компетент ходим томонидан ахборотларни белгиланган мезонларга мослигини аниқлаш ва холисона хулоса бериши мақсадида хўжалик тизими тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва баҳолаш жараёни”8
«аудитнинг моҳияти – бозор иқтисодиёти шароитида унинг объектив иқтисодий тараққиёт қонунлари, категориялари, ҳалқаро хамжамиятда тан олинган ҳамда айрим олинган бир конкрет мамлакатда амал қилаётган меъёрий хужжатларнинг талабларига мос текширув объектида унинг барча фаолиятлари рақамлар ёрдамида ифодаланган, махсус тизим асосида хулоса ва таклифлар беришдан иборат», деб ёзади профессор н.санаев9.
Профессор х.н.мусаев аудитнинг моҳиятини қуйидагича эътироф этган: «аудит –бу муайян ваколатлар берилган шахслар, яъни аудиторлар томонидан хўжалик юритаётган субъектлар фаолиятларининг республикада қабул қилинган қонун-қоидаларга мувофиқлигини текшириш йўли билан баҳолаш ва холисона хулосалар беришдир»10
Ўзбекистон республикасининг «аудиторлик фаолияти тўғрисида қонуни» да (2-модда) аудитнинг моҳиятига қуйидагича таъриф берилган: «аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтқазиш ва бошқа шу билан боғлиқ профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти тушунилади»11.
Юқоридаги таърифлардан кўриниб турибдики, аудит, бир томондан жисмоний шахсларнинг, яъни аудиторларнинг, иккинчи томондан эса юридик шахсларнинг, яъни аудиторлик ташкилотларнинг, тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида Қонуни»ининг охирги тахририга мувофиқ аудиторлик фаолияти индивидиум, яъни алоҳида олинган жисмоний шахс, фаолияти бўлиши мумкин эмас, аудит фақат махсус лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотининг тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади. Шунинг билан бирга аудиторлик ташкилотларининг ушбу тадбиркорлик фаолияти махсус аудиторлик сертификатига эга бўлган ходимлари томонидан амалга оширилади. Аудиторларнинг ўзи мустақил ўз номидан аудиторлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас, республикамиз Қонунларига мувофиқ уларга бундай ваколат берилмаган. Бундан келиб чиқиб, аудитни алоҳида шахсларнинг фаолияти, харакати, текшируви деб эътироф этган фикрларга тўлиқ қўшилиб бўлмайди. Шунинг билан бирга «аудит» ва «аудиторлик фаолияти» атамаларини бир хил мазмунда талқин этган фикрларни ҳам тўлиқ тўғри деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки «аудит» ва «аудиторлик фаолияти» бир хил мазмундаги синоним сўзлар эмас.
Бизнингча, аудитни яхлит тизим сифатида қараш, аудиторлик фаолиятини эса ушбу тизимнинг амалий тадбиқи деб қараш мақсадга мувофиқ. Тизим сифатида аудит жамият миқиёсида мавжуд бўлади. Яхлит тизимни ташкил этувчи аудитни ички ва ташқи аудитга бўлиш мумкин. Ички аудит иқтисодиётнинг қуйи бўғини бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ички назорат воситаси ҳисобланади.Ташқи аудит давлат ва хўжалик юритувчи субъектлар манфаатлари нуқтаи назаридан мустақил аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтқазиладиган назорат воситаси ҳисобланади. Ташқи аудит давлат томонидан меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солинади. Жумладан, бизнинг республикамизда ташқи аудитни бошқариш, унга методологик раҳбарликни олиб бориш, аудитни ўтқазиш тартиб-қоидаларини акс эттирувчи меъёрий хужжатларни ишлаб чиқиш, амалиётга ушбу хужжатларни жорий қилиш, уларга амал қилинаётганлигини назорат қилиш, ушбу тизим ходимларини ўқитиш ва сертификатлаш, малакасини ошириш, аттестация қилиш Молия Вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Аудиторлик фаолияти махсус аудиторлик ташкилотининг бошқа юридик шахсларга кўрсатаётган хизматларининг мажмуаси, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг махсус бўлимлари ёки ходимларининг тасдиқланган Низомларга кўра юритаётган иш фаолияти ҳисобланади. Аудиторлик ташкилотларининг бундай фаолиятлари шартномалар асосида амалга оширилганлиги учун ҳам у тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектнинг махсус аудит бўлими ёки ички аудиторларининг тасдиқланган Низомларга кўра юритаётган иш фаолияти тадбиркордик фаолияти ҳисобланмайди, балким уларнинг касбий ишлари ҳисобланади.
Аудитнинг моҳияти унинг таркибий компонетларининг мазмунида ёрқин намоён бўлади. Бундай компонентлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади (14-чизмага қаранг).

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling