К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet222/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Бухгалтерия баланси
(минг сўм ҳисобида)



Кўрсаткичлар

“Самарқанд”

“Тонг”

“Шарқ”

Асосий воситалар

150000

25000

30000

Молиявий инвестициялар

70000







Товар-моддий бойликлар

120000

20000

25000

Пул маблағлари

5000

2000

3000

Дебиторлик қарзлар

2400

1200

800

Жами актив

347400

48200

58800

Устав капитали

250000

30000

40000

Тақсимланмаган фойда

47400

10000

11000

Мажбуриятлар

50000

8200

7800

Жами пассив

347400

48200

58800

Қўшимча маълумотлар: “Самарқанд” АЖ нинг дебиторлик қарзлари таркибида “Тонг” шўъба корхонасининг қарзи - 200 минг сўм, “Шарқ” шўъба хўжалик жамиятининг қарзи 300 минг сўм. “Тонг” шўъба корхонасининг кредиторлик қарзлари таркибида “Шарқ” шўъба корхонасининг ҳиссаси -100 минг сўм.


Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот


(минг сўм ҳисобида)

Кўрсаткичлар

“Самарқанд”

“Тонг”

“Шарқ”

Соф тушум

125000

24000

27500

Сотиш таннархи

100000

17200

18500

Сотишдан олинган фойда

25000

6800

9000

Бошқа даромадлар

4000

1100

1400

Бошқа харажатлар

12500

5000

6250

Солиқ тўловлари

12500

2400

2750




Соф фойда

4000

500

1400



Қўшимча маълумотлар: “Самарқанд” АЖ нинг соф тушумидан 3500 минг сўми “Тонг” шўъба корхонасига, Шарқ” шўъба жамиятининг 3700 минг сўмлик соф тушуми “Самарқанд” АЖ га тўғри келади. Шўъба корхоналарининг бошқа харажатлари (мос равишда 500 минг сўм ва 600 минг сўм) уларни “Самарқанд” АЖ дан олган вақтинчалик молиявий ёрдамига тўланган фоизларни ташкил этади.

Юқоридаги маълумотлар бўйича гуруҳнинг консолидациялаштирилган баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини қуйидаги ишчи жадваллар кўринишида тузиб чиқамиз.




Гуруҳнинг консолидациялаштирилган бухгалтерия баланси

(минг сўм ҳисобида)





Кўрсаткичлар

“Самар-қанд” АЖ

“Тонг”

“Шарқ”

Тузатиш ёзуви

Консолида-циялашти-рилган
Баланс













Дебет Кредит

Асосий воситалар

150000

25000

30000







205000

Молиявий инвестициялар

70000










1)70000




Товар-моддий бойликлар

120000

20000

25000







165000

Пул маблағлари

5000

2000

3000







10000

Дебиторлик қарзлар

2400

1200

800

3) 100

2)200

4300

Жами активлар

347400

48200

58800







384300

Устав капитали

250000

30000

40000

1)70000




250000

Тақсимланмаган фойда

47400

10000

11000

4)2200




66200

Мажбуриятлар

50000

8200

7800

2)200

3)100

65900

Гуруҳ аъзоларининг ҳиссаси













4)2200

2200

Жами пассивлар

347400

48200

58800

72500

72500

384300

Битта гуруҳга бирлашган шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг бош корхонаси томонидан тузилган консолидациялаштирилган бухгалтерия балансига изоҳлар:


1).Бош корхона томонидан шўъба корхоналарга киритилган 70000 минг сўмлик (40000 +30000) молиявий инвестициялар гуруҳга кирувчи бош корхонада молиявий инвестициялар таркибидан, шўъба корхоналарда эса устав капитали таркибидан чегириб ташланди.
2)Бош корхонанинг “Шарқ” шўъба корхонаси бўйича 200 минг сўмлик дебиторлик қарзи гуруҳга кирувчи бош корхонада дебиторлик қарзлар таркибидан, шўъба корхоналарда эса мажбуриятлард таркибидан чегириб ташланди.
3)Шўъба корхоналарнинг ўзаро 100 минг сўмлик дебиторлик ва кредиторлик қарзлари гуруҳ нинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари таркибидан чегириб ташланди.
4)”Шарқ” шўъба корхонасининг 11000 минг сўмлик тақсимланмаган фойдасининг 8800 минг сўми (11000 х 80%) гуруҳга кирувчи бош корхонада тақсимланмаган фойда таркибига киритилди, қолган 2200 минг сўми (11000 х20% ) гуруҳнинг унга кирмайдиган бошқа корхоналарнинг ҳиссаси бўйича кредиторлик қарзи сифатида кўрсатилди.
Гуруҳнинг консолидациялаштирилган молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботи
(минг сўм ҳисобида)



Кўрсаткичлар

“Самар-қанд” АЖ

“Тонг”

“Шарқ”

Тузатиш ёзуви

Консолидациялаштирилган
Баланс













Дебет Кредит

Соф тушум

125000

24000

27500

1)3500
2)3700




169300

Сотиш таннархи

100000

17200

18500




1)3500
2)3700

128500

Бошқа даромадлар

4000

1100

1400

3)1100




5400

Бошқа харажатлар

12500

5000

6250




3)1100

22650

Солиқ тўловлари

12500

2400

2750







17650

Соф фойда

4000

500

1400







5900

Битта гуруҳга бирлашган шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг бош корхонаси томонидан тузилган консолидациялаштирилган молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботга изоҳлар:
1).Бош корхона томонидан “Тонг” шўъба корхонасига 3500 минг сўмга сотилган товарлар гуруҳнинг соф сотиш ҳажмидан ва сотиш таннархидан чегириб ташланди.
2)“Шарқ” шўъба корхонаси томонидан бош корхонага 3700 минг сўмлик сотилган товарлар гуруҳнинг соф сотиш ҳажмидан ва сотиш таннархидан чегириб ташланди.
3)Шўъба корхоналарнинг бош корхонадан олган вақтинчалик молиявий ёрдам учун тўлаган 1100 минг сўмлик (600 +500) фоизлари гуруҳга кирувчи бош корхонанинг даромадларидан ва унинг шўъба корхоналарининг харажатларидан чегириб ташланди.

Гуруҳни ташкил қилувчи бош корхона ва унинг шўъба корхоналарида молиявий ҳисоботнинг бошқа шакллари ҳам консолидациялаштирилади.


Консолидациялаштирилган пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни тузишда гуруҳни ташкил этувчи бош корхона ва унинг шўъба хўжалик жамиятлари ўртасидаги қуйидагилар пул оқимлари чегириб ташланади:



  • Ички товар операциялари бўйича олинган ва тўланган пул маблағлари;

  • Олинган ва берилган қарз суммалари;

  • Олинган ва тўланган фоиз суммалари;

  • Олинган ва тўланган таъсис бадаллари

  • Бошқа турли операциялар бўйича пул маблағларининг ички алмашувлари

Консолидациялаштирилган асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисоботни тузишда гуруҳни ташкил этувчи бош корхона ва унинг шўъба хўжалик жамиятлари ўртасидаги асосий воситаларнинг ички алмашувларининг суммалари чегириб ташланади.


Консолидациялаштирилган хусусий капитали тўғрисида ҳисоботни тузишда гуруҳни ташкил этувчи бош корхона ва унинг шўъба хўжалик жамиятларининг жами устав капиталидан шўъба хўжалик жамиятининг устав капитали суммаси чегириб ташланади, тақсимланмаган фойда эса фақат гуруҳга кирувчиларга тааллуқли бўлган миқдорида кўрсатилади.
13.8.Молиявий ҳисоботни тузиш санасидан кейин юз берган кутилмаган ҳолатлар ва ҳодисалар


Маълумки, молиявий ҳисоботларни тузиш ҳисобот йили тугаши билан келгуси йилнинг 1 санасидан бошлаб ҳисоботни ташқи фойдаланувчиларга, энг аввалом бор, солиқ идорасига, топшириш кунигача (кейинги йилнинг 15 февралигача, қўшма корхоналар учун –15 мартгача, Вазирликлар учун –1 апрелгача) амалга оширилади. Молиявий ҳисоботни солиқ идораси томонидан қабул қилиб олинган сана молиявий хисоботнинг барча нусхаларида махсус тамға ичида кўрсатилади ва ҳисоботни қабул қилиб олган солиқ идораси ходими томонидан имзоланади. Ушбу санадан бошлаб молиявий ҳисобот расмий эълон қилинган деб ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботни тузиш санасидан бошлаб уни расмий эълон қилиш санасигача корхоналар хўжалик фаолиятида кўзда тутилмаган ҳолатлар ва ҳодисалар юз бериши мумкин. Бундай ҳолатлар ва ҳодисаларни таснифлаш, баҳолаш, уларни тузилган молиявий ҳисоботга киритиш ёки киритмаслик тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 1998 йил 23 декабрда 578-тартиб рақам билан рўйхатга олинган 16-сон БҲМС «Кутилмаган ҳолатлар ва бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берадиган ходисалар» билан регламентлаштирилган.
Ушбу БҲМС га мувофиқ кутилмаган ҳолатлар деганда охирги натижалари (фойда ёки зарари) келгусида ноаниқ ходисани (ходисаларни) ҳақиқатда юз беришига қараб тасдиғини оладиган вазиятлар ва ҳолатлар тушунилади. Бухгалтерия балансини тузиш давомида аниқланган бундай ҳолатлар, одатда, хўжалик юритувчи субъектга фойда келтириши ёки зарар олиб келиши мумкин. Мисол учун, ҳисобот тузиш вақтида корхонанинг у ёки бу дебитори бўлган ташкилотни банкротга учраганлиги тўғрисида маълумотни олиниши ёки кредитор ташкилот билан судлашиш жараёнининг давом этаётганлиги ва ундан кутилаётган натижани тахминан маълум бўлиши, корхонада баланс тузиш санасидан уни эълон қилиш санасигача юз берган табиий офатлардан кўрилган зарарлар, ёнғин, тошқин ва шу каби фавқулотдаги ҳодисаларнинг оқибатлари, шу даврда корхонанинг мулкий ҳолатига таъсир этадиган қимматли қоғозлар эмиссияси доир операцияларни юз бериши, қимматли қоғозларни қайта баҳоланиши ҳисобот йили учун тузилаётган молиявий ҳисобот кўрсаткичларига турлича таъсир этиши мумкин. Шунинг учун ҳам кутилмаган ҳолатларнинг натижалари келгусида аниқ бўлсада, лекинда муҳимлилигига қараб улар ҳали эълон қилинмаган молиявий ҳисоботга киритилиши ёки унга илова қилинадиган тушунтириш хатида ўз аксини топиши лозим.
Кутилмаган ҳолатлар ва ходисалар 16-сон БҲМС га мувофиқ (п.5) иккита гуруҳга бўлинади:

  • Келгусида юз берадиган ва бухгалтерия балансини тузиш санасида мавжуд бўлган ҳодисалар -ушбу ҳодисаларнинг натижалари (фойда ёки зарарлар) молиявий ҳисоботда ҳисоблаш тамойилига мувофиқ уларни юз бериш эҳтимоли, суммасини аниқ топиш имконини борлигига қараб акс эттирилади. Жумладан, зарарлар ҳисоблаш тамойили ва юқорида келтирилган юз бериш эҳтимоли ва зарар суммасини реал аниқлаш имкониятлари мезонларига кўра ҳисоботда қуйидаги тартибда акс эттирилади:




Кутилмаган ҳолатни юз бериш эҳтимоли

Кутилмаган ҳолат бўйича сумма аниқ

Кутилмаган ҳолат бўйича сумма аниқ эмас

Эҳтимоли бор

Зарар ва мажбуриятлар ҳисобланади ва молиявий ҳисоботга киритилади

Зарар ва мажбуриятлар ҳисобланмайди, молиявий ҳисоботга киритилмайди, лекинда тушунтириш хатида сабаблари ва кутилаётган оқибатлари очиб берилади

Эҳтимоли йўқ

Ҳисоблаш ҳам, очиб бериш ҳам талаб қилинмайди



Молиявий ҳисоботни тузиш даврида мавжуд бўлган кутилмаган ҳолатлар бўйича фойда молиявий ҳисоботда қуйидаги тартибда акс эттирилади:



Кутилмаган ҳолатни юз бериш эҳтимоли

Кутилмаган ҳолат бўйича сумма аниқ

Кутилмаган ҳолат бўйича сумма аниқ эмас

Эҳтимоли бор

Фойда ҳисобланмайди, тушунтириш хатида вужудга келиш эҳтимолини борлиги кўрсатилади

Ҳисоблаш ҳам, очиб бериш ҳам талаб қилинмайди

Эҳтимоли йўқ

Ҳисоблаш ҳам, очиб бериш ҳам талаб қилинмайди


  • Келгусида юз берадиган ва бухгалтерия балансини тузиш санасида мавжуд бўлмаган ҳодисалар – ушбу ҳодисалар ва улардан кутилаётган натижалар (фойда ёки зарарлар) молиявий ҳисоботга ва унга илова қилинадиган тушунтириш хатига умуман алоқадор ҳисобланмайди. Шунинг учун улар ҳисоботда ва унга илова қилинган тушунтириш хатида умуман акс эттирилмайди.

Молиявий ҳисоботда уни расмий эълон қилган санадан кейин аниқланган ва ўтган ҳисобот даврига тааллуқли бўлган, лекинда молиявий ҳисоботда акс эттирилмайин қолинган ҳодисалар кутилмаган ҳолатлар ва ҳодисалар ҳисобланмайди. Бунга мисол қилиб, қайси бир счёт-фактура суммасини даромадга олинмаганлиги, харажатларни нотўғри ҳисобланганлиги ва буларнинг натижасида молиявий ҳисобот кўрсаткичларида хатоликларга йўл қўйилганлигини айтиш мумкин. Солиқ Кодексига мувофиқ солиқ текширувига қадар корхонанинг ўзи томонидан ўтган ҳисобот йиллар бўйича топилган хатоларни тузатилиши ва солиқ идорасига қайта ҳисоб-китобларни топширилиши молиявий жазоларга (пеня ҳисоблашдан ташқари) тортилмайди.Ўтган йилларда йўл қўйилган хатоларни корхоналар нафақат ўзларининг кучлари билан, балким мустақил аудиторлик ташкилотларини шартнома асосида жалб этиш ва аудиторлик текширувини ўтқазиш орқали ҳам амалга оширишлари мумкин.


Ўз-ўзини синаш учун тест савол-жавоблари




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling