К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Молиявий ҳисоботга киритилган маълумотнома, тушунтириш хати ва иловалар


Download 0.73 Mb.
bet220/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   264
Bog'liq
Булим-1

13.6. Молиявий ҳисоботга киритилган маълумотнома, тушунтириш хати ва иловалар
Корхоналарнинг молиявий ҳисоботи ўз ичига “Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳақида маълумотнома” (2а- шакл), шунингдек тушунтириш хати ва иловаларни ҳам олади.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳақида маълумотнома (2а- шакл) нинг асосий мақсади бўлиб корхонанинг ҳисобот даври охирига бўлган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотларни турли белгилари бўйича гуруҳлаб кўрсатиш ҳисобланади. Маълумотнома 12 та устунчадан иборот бўлиб, унинг 1-ва 2- устунчаларида тартиб рақами, дебиторлар ва кредиторларнинг номи, 3- устунчада жами умумий қарзлар, 4- устунчада жами қарзларнинг муддати ўтгани кўрсатилади. Маълумотноманинг 5-12 –устунчалари корхонага тааллуқли бўлмаган сабаблар бўйича вужудга келган қарзлар тўғрисида ахборотларни беришга мўлжалланган, жумладан, 5- ва 6- устунчаларда бундай қарзларнинг мос равишда жами ва муддати ўтган суммаси, 7- ва 8- устунчаларда хукумат қарорига асосан олдиндан хақ тўламай жўнатилган (олинган) маҳсулотлар бўйича қарзларнинг мос равишда жами ва муддати ўтган суммаси, 9-ва 10- устунчаларда давлат ресурслари ва жамғармаларидан кўзга тутилган хом-ашё ва материаллар бўйича ўтқазилган банк тўловларининг мос равишда жами ва муддати ўтган суммаси, 11- устунчада хукумат қарори бўйича кечиктирилган қарзлар, 12-устунчада қонунчиликга мувофиқ қилинган даъволар бўйича суд жараёнида кўриб чиқилаётган ёки хўжалик суди томонидан кредиторлардан ўндириш тўғрисида қарор чиққан қарзлар суммаси кўрсатилади.
Маълумотноманинг сатрларини тўлдиришда қуйидаги кетма-кетликга амал қилиниши лозим. Олдин барча дебиторлик қарзлар, кейин эса барча кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Чунончи, дебиторлар ва кредиторларнинг қарзлари республика ичидаги қарзлар, ички идоравий қарзлар ва республикадан ташқаридаги қарзлар гуруҳлари бўйича таснифланган ҳолда кўрсатилади. Маълумотномада кўрсатилган дебиторлик қарзларнинг умумий суммаси бухгалтерия балансининг 110 ва 210- сатрларидаги суммага (алоҳида бўлинмаларнинг қарзларидан ташқари), шунингдек кредиторлик қарзларнинг умумий суммаси бухгалтерия балансининг 491 ва 601-сатрларидаги суммага мос келиши шарт.
Моливий ҳисоботга унинг у ёки бу кўрсаткичларини таснифловчи аналитик жадваллар, шунингдек корхона моливий-хўжалик фаолиятининг айрим жихатлари бўйича тушунтириш хати илова қилинади. Асосий аналитик жадваллар бўлиб, масалан, солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатлар рўйхати, солиқ бўйича имтиёзлар ҳисоб –китоби, имтиёзларни ишлатилиши, фойдани тақсимлаш ҳисоб-китоби ва бошқалар ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботга ёзилган тушунтириш хатида корхонанинг ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларнинг сабаблари, молиявий-хўжалик фаолиятида мавжуд салбий жиҳатлар, жумладан хўжалик фаолиятини зарар билан якунлашга олиб келган сабаблар очиб берилади. Бундай тушунтиришлар молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни қўшимча маълумотлар билан таъминлашда, шунингдек ҳисобот асосида тўғри қарорлар қабул қилинишида катта аҳамият касб этади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling