К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботни тузиш хусусиятлари


Download 0.73 Mb.
bet221/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   264
Bog'liq
Булим-1

13.7.Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботни тузиш хусусиятлари
Ўзбекистон Республикасида консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботнинг моҳияти, таркиби ва тузиш тартиби 8-сон БҲМС “Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби” билан тартибга солинган. Ушбу БҲМС га мувофиқ консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот деганда битта гуруҳга бирлашган шўъба хўжалик жамиятларининг бош корхонаси томонидан гуруҳнинг ҳисобот санасига молиявий ҳолатини ва ҳисобот даври учун молиявий натижаларини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими тушунилади.
Гуруҳ – бу бош корхона ва унинг барча шўъба хўжалик жамиятларининг биргаликда олинган тизими .
Бош корхона – бу битта ёки ундан кўп шўъба хўжалик жамиятларига эга бўлган ва улар фаолиятини назорат қиладиган корхона.
Шўъба хўжалик жамияти – бу бош корхона томонидан назорат қилинадиган хўжалик юритувчи субъект.
Назорат – бу манфаат кўриш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ва хўжалик сиёсатини белгилаб бериш ҳуқуқи.
Алоҳида молиявий ҳисобот– бу гуруҳни ҳар бир аъзосининг мустақил молиявий ҳисоботи.
Гуруҳ аъзоларининг ҳиссаси – бу бош корхонага тегишли бўлмаган, гуруҳнинг консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботида унинг аъзоларини алоҳида ҳиссаси сифатида кўрсатиладиган даромад (зарар) ва активларнинг суммаси.
Ўзбекистон Республикасининг харакатдаги қонунларига мувофиқ консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботни тузишда қуйидаги тамойилларга амал қилинади:

  • Бош корхона ва унинг ҳар бир шўъба хўжалик жамияти алоҳида юридик шахс сифатида фаолият юритувчи ва солиқ тўловчи ҳисобланади.

  • Гуруҳнинг консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботи фақат гуруҳ раҳбарияти учун стратегик бошқарув, эришилган соф молиявий натижаларни бирлаштириш ва гуруҳ аъзолари ўртасида уларнинг ҳиссасига қараб тақсимлаш мақсадида тузилади.

  • Гуруҳга тегишли бўлмаган мулк консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботда гуруҳ аъзоларининг ҳиссаси сифатида акс эттирилади.

  • Шўъба корхоналарнинг устав капиталига киритилган бош корхонанинг таъсис бадали гуруҳнинг консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботида молиявий инвестиция сифатида қаралмайди.

  • Бош корхонага ва унинг шўъба хўжалик жамиятларига тегишли бўлган мол-мулк, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар (ички ҳисоб-китоблардан ташқари), келгуси давр харажатлари, ташкил этилган капитал (фондлар), четдан олинган мақсадли тушумлар гуруҳнинг консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботида сатрма-сатр арифметик йўл билан жамланган ҳолда кўрсатилади.

  • Ўзаро хўжалик муносабатлар эвазига эришилган даромад ва харажатлар, фойда ва зарарлар, ҳисобланган дивидендлар бош корхона ва шўъба хўжалик жамиятларининг ҳисоботларида тўлиғича кўрсатилади, лекинда гуруҳнинг консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботида бу кўрсаткичлар чегириб ташланади.

  • Гуруҳнинг консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботини тузиш учун унда бош китоб юритилмайди, шунингдек унга бухгалтерлик ёзувлари қилинмайди.

  • Гуруҳнинг консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботини тузиш фақат жамлама ҳисобот шаклларини ва аналитик жадвалларни тўлдириш йўли билан амалга оширилади.

Гуруҳнинг консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботи ўз ичига консолидациялаштирилган бухгалтерия баланси, консолидациялаштирилган молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ва молиявий ҳисоботнинг бошқа консолидациялаштирилган шаклларини олади.
Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботни тузиш тартибини консолидациялаштирилган бухгалтерия баланси ва консолидациялаштирилган молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот бўйича қуйидаги мисоллар асосида кўриб чиқайлик.


Мисол: Бош корхона ҳисобланган “Самарқанд” АЖ ўз қаромоғида “Тонг” ва “Шарқ” шўъба хўжалик жамиятларига эга. Бош корхонанинг “Тонг” шўъба корхонаси устав капиталидаги ҳиссаси -100%, “Шарқ” шўъба хўжалик жамияти устав капиталидаги ҳиссаси –80% . Гуруҳга кирган хўжалик юритувчи субъектларнинг 200_ йил 1 январга бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботлари қуйидагича:



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling