К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet228/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Касбий хизматлар – бу аудиторлик ташкилотларининг шартномалар асосида хўжалик юритувчи субъектларга ҳисобни юритиб бериш, уни тиклаш, солиқ декларацияларини тузиб бериш, бизнес режани тузиш ва бошқа касб ишларини бажариб бериш борасидаги иш фаолияти.
Шундай қилиб, юқоридаги фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқган ҳолда аудит ва аудиторлик фаолиятларига қуйидагича таъриф бериш мумкин.
Аудит - бу хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий хўжалик фаолиятини давлат ва хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан қонунлар ва ва бошқа меъёрий хужжатларга мос келишини ички ва ташқи назоратдан ўтқазиш, таҳлил ва экспертиза қилиш, шунингдек консалтинг ва бошқа турдаги касбий хизматларни кўрсатиш тизими.
Аудиторлик фаолияти –бу бу махсус аудиторлик ташкилотининг бошқа юридик шахсларга тадбиркорлик асосида кўрсатаётган хизматларининг мажмуаси, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг махсус бўлимлари ёки ходимларининг тасдиқланган Низомларга кўра юритаётган иш фаолиятидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини яхшилаш ва ривожлантиришда аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтқазиладиган ташқи аудитнинг ўрни беқиёсдир. Қуйида ушбу аудитнинг турларига, уларнинг моҳияти, мақсади ва вазифаларига тўхталиб ўтамиз.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида Қонуни»га мувофиқ (9,10,11-моддалар) хўжалик юритувчи субъектларда ўтқазиладиган ташқи аудит, асосан, иккита турга бўлинади:

  • мажбурий аудит;

  • ташаббусли аудит.

Мажбурий аудит деганда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳисобот йили якуни бўйича тузилган молиявий ҳисоботларни реаллигини билиш мақсадида ўтқазиладиган аудит тушунилади. Қонунга асосан (10-модда) қуйидаги ташкилотлар ҳар йили мажбурий аудитдан ўтишлари шарт:

  • акционерлик жамиятлари;

  • банклар ва бошқа кредит берувчи ташкилотлар;

  • суғурта ташкилотлари;

  • юридик ва жисмоний шахслар маблағларини тўпловчи инвестиция ва бошқа фондлар, уларнинг бошқарувчи компаниялари;

  • маблағлари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳисобидан шаклланадиган хайрия ва бошқа ижтимомий фондлар;

  • маблағларининг ташкил топиш манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг қонунларда кўзда тутилган мажбурий ажратмаларидан иборат бўлган бюджетдан ташқари фондлар;

  • устав фондида давлат улушига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар.

Мажбурий ҳолда ўтқазиладиган аудит, одатда, комплекс характерга эга бўлади, шунингдек ушбу аудитни мослик аудити деб ҳам атайдилар.
Комплекс аудит деганда молиявий хўжалик фаолиятини тўлиқ қамраб олган аудиторлик текшируви тушунилади.
Мослик аудити деганда хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларини харакатдаги қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларга мос равишда тузилганлигига хулоса бериш билан якунланадиган аудиторлик текшируви тушунилади.
Мажбурий аудитнинг ўтқазилиши давлат томонидан назорат қилинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширувларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида» 365-сон қарорига мувофиқ мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг йиллик молиявий ҳисоботларини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майигача аудиторлик текширувидан ўтқазишлари, аудиторлик текшируви тамом бўлгандан сўнг 15 кун ичида тегишли солиқ идорасига аудиторлик хулосасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этишлари лозим. Ушбу қарор билан тасдиқланган «Мажбурий аудиторлик текшируви ўтқазилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ўндириш тартиби тўғрисида Низом» га мувофиқ юқорида келтирилган тартибга амал қилмаган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ идораси томонидан молиявий жазо, яъни жарима, белгиланади ва бу жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 10 кун мабойнида ўндирилади. Жарималар миқдори ушбу Низомга асосан қуйидагича белгиланган:



Жарималар миқдори*

Йиллик маҳсулот (иш, хизмат) ларни сотишдан олинган ялпи тушум миқдори (ҚҚС билан биргаликда)**

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 100 баробари

Энг кам иш ҳақи миқдорининг 500 баробаригача

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 300 баробари

Энг кам иш ҳақи миқдорининг 500 баробаридан 15 минг баробаригача

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 500 баробари

Энг кам иш ҳақи миқдорининг 15 минг баробаридан ортиқ

*Жарималар миқдорини аниқлашда эенг кам иш ҳақининг жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилган санадаги миқдоридан фойдаланилади;
** Бюджетдан ташқари ва хайрия жамғармалари учун ялпи тушум деганда амалдаги тушумлар, шу жумладан аъзолик бадаллари, тушунилади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling