15-чизма. Аудитнинг предметини ташкил қилувчи объектлар
Аудит фан сифатида «Молиявий ҳисоб», «Бошқарув ҳисоби», «Тармоқларда бухгалтерия ҳисоби», «Молиявий таҳлил», «Бошқарув таҳлили», «Молия», «Солиқ ва солиқ солиш» ва шу каби корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолиятини турли жабхаларини ўрганувчи барча бошқа иқтисодий фанлар билан чамбарчас боғлиқдир. Ушбу фанлар берувчи иқтисодий билимларсиз, бир томондан, аудит фанининг моҳиятини тўлиқ тушуниб бўлмайди, иккинчи томондан аудитни амалий фаолият сифатида ўтқазиб бўлмайди. Билимдан аудитор бўлиш ушбу тизим ходимларидан барча иқтисодий билимлар соҳаларини назарий асосларини, шунингдек амалий кўникмаларини чуқур билишни таъқазо этади.
14.3. Аудитнинг методи ва унда қўлланиладиган усуллар
Аудит текшириш объектларини макон ва замонда мавжудлигига, уларни доимий ривожланиш диалектикасига асосланади. Айнан шундай ёндашиш аудитнинг фаолият ва фан сифатидаги методини ташкил этади.
Аудит методининг моҳияти унинг объектларини акс эттириш ва ўрганишда қўлланиладиган усулларнинг мазмунида ўзининг ёрқин аксини топади. Бундай усуллар бўлиб, жумладан, қуйидагилар ҳисобланади (16-чизмага қаранг)
Аудитнинг усуллари
Ќужжатлаштириш
Инвентаризация
Баќолаш
Калькуляция
Счётлар
Икки ёљлама ёзув
Баланс
Ќисобот
Суд-бухгалтерия экспертизаси
Бухгалтерия ќисоби ва суд экспертизаси
усуллари
Таќлил ва математик-статистика усуллари
Do'stlaringiz bilan baham: |