К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
ХY –боб. АУДИТНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
ХY –боб. АУДИТНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ
15.1.Аудитнинг ҳуқуқий асослари Аудит, олдинги бобда айтиб ўтганимиздек, давлат томонидан тартибга солинадиган тизим. Бу ҳам ички, ҳам ташқи аудитга тааллуқлидир. Ички аудитнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари республикамизда «Корхоналар тўғрисида Қонун», «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Қонун» ҳамда бошқа Қонунлар ва меъёрий ҳужжатларда белгиланган. Ушбу Қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ички аудитга доир ҳужжатларни ишлаб чиқишлари ва уларга амал қилишлари лозим. Ташқи аудитнинг ҳуқуқий –меъёрий асослари республикамизда юқорида келтирилган қонунлардан ташқари «Аудиторлик фаолияти тўғрисида Қонун», ҳукумат қарорлари, аудиторлик фаолияти миллий стандартлари (АФМС), йўриқномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган. 29 та моддадан иборат «Аудиторлик фаолияти тўғрисида Қонун» аудитнинг моҳиятини, унинг турлари, мақсади ва вазифаларини, аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларнинг статусини, яъни уларни тузиш ва ёпиш тартибини, аудиторлик фаолиятини лицензиялаш, лицензияларни тўхтатиш ва бекор қилиш тартибини, аудиторлик ташкилотларининг, шунингдек аудиторлар ва уларнинг ёрдамчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликларини, аудиторлик текшируви натижаларини расмийлаштириш ва тадбиқ этиш тартибини белгилаб берувчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Қонунга мувофиқ ташқи аудит республикамизда фақатгина махсус лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Аудиторлик ташкилотлари қонунларга асосан фақат жисмоний шахслар томонидан хусусий корхоналар ва компаниялар статусида (маъсулияти чекланган жамият, фирма, ёпиқ акционерлик жамияти кўринишларида) ташкил этилади. Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг таъсисчилигида аудиторлик ташкилотларини тузиш қатъиян ман этилади. Аудиторлик ташкилотларини тузишда, шунингдек улар фаолиятини лицензиялашда маълум тартибларга амал қилинади, жумладан Қонуннинг 5-моддасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширувларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида» 365-сон қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган «Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисида Низом» га мувофиқ: аудиторлик ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори таъсис этиш санасида энг кам иш ҳақининг камида 1200 баробарига тенг бўлиши керак; ушбу устав капиталининг энг камида 51 фоизи битта ёки бир нечта аудиторларга тегишли бўлиши керак; аудиторлик ташкилотининг штати камида иккита аудитордан ташкил топиши лозим; аудиторлик ташкилотининг раҳбари албатта аудитор бўлиши керак. Аудиторлик ташкилотларининг устав капиталини шакллантириш муддати бошқа юридик шахслар сингари ташкил этилган кундан бошлаб бир йил ҳисобланади. Ушбу муддатда ўз устав капиталини шакллантирмаган аудиторлик ташкилотлари юридик статусга эга бўлмайдилар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ёпилиши лозим. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолияти билан фақатгина лицензия олган кундан бошлаб шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар. Лицензия олган кунгача ўтқазилган аудиторлик текшируви қонуний ҳисобланмайди, ушбу тартибга амал қилмаган аудиторлик ташкилотларининг фаолияти Молия Вазирлигининг буйруғи билан тўхтатилади, тегишли ҳолда унинг лицензияси бекор қилинади. Қонунга ва Низомга мувофиқ аудиторлик фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Олинган лицензия фақат беш йил муддатда кучга эга. Ушбу муддат тугагач аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини фақатгина янги лицензия олган кундан бошлаб давом эттириши мумкин. Қонун аудиторлик ташкилотларининг ходимлари статусини белгилаб берувчи асосий ҳужжатдир. Бундай ходимлар бўлиб аудиторлар, аудиторларнинг ёрдамчилари ҳисобланади. Қонунга мувофиқ (3,4-моддалар): аудитор – бу квалификацион сертификатга эга бўлган жисмоний шахс. Бундай квалификацион сертификат Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастурига мувофиқ махсус курсларни битирган ва малака сертификати учун ушбу вазирликнинг буйруғи билан тасдиқланган давлат аттестацияси комиссиясига имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга берилади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling