К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet49/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Асосий воситалар - бу корхоналар томонидан хўжалик фаолиятини юритишда узоқ муддат давомида маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматларни кқрсатиш, шунингдек маъмурий ва ижтимоий –маданий функцияларни бажариш учун ишлатиладиган моддий активлар (БҲМС № 5, 3а-банд).
БҲМС № 5 га мувофик (6-банд) моддий активларни асосий воситалар сифатида тан олиш учун улар юқоридаги таърифда келтирилган мезонлардан ташқари яна қўйидаги шартларга ҳам жавоб бериши лозим:

  • Хизмат муддати даврида корхонага даромад келтириш кафиллигини мавжудлиги.

  • Қийматини аниқ белгилашни мумкинлиги.

Моддий активларни асосий воситалар таркибига киритишда уларни фойдали хизмат муддатини белгилаш муҳим рол ўйнайди.
Фойдали хизмат муддати - деганда асосий воситанинг корхона томонидан белгиланган фойдаланиш муддати тушунилади. Бу муддат йилларда ёки ойларда ифодаланиб, унинг фойдалилиги ишлаб чиқилган маҳсулот (бажарилган иш, хизмат) ҳажми билан ўлчанади. Фойдали хизмат муддати давомида асосий воситалар ўзларининг қийматини тўлиқ қоплашлари ва корхонага қўшимча даромад келтиришлари лозим. Фойдали хизмат муддати, одатда, асосий воситанинг техник ҳужжатларида кўрсатилган бўлади. Бундай ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати қабул қилиш комиссияси томонидан ёки корхона раҳбари буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида аниқ белгиланиши керак.
Асосий воситалар корхоналарнинг моддий техника базасини ташкил этувчи меҳнат қуроллари ва воситаларини ўз ичига олади. Уларга қуйидагилар киради:
1.Бинолар – цех, омбор, лаборатория, идора, гараж, ўт ўчириш депоси ва шу каби меҳнат шароитини яратиб берувчи, товар-моддий бойликлар бутлигини таъминловчи объектлар. Бинолар таркибига уларни нормал эксплуатация қилиш учун зарур бўлган барча коммуникациялар, яъни иситиш, вентиляция, сув ва газ таъминоти, лифт, ёнғинга қарши ва сигнализация қурилмалари, телефон алоқаси симлари тизимлари ҳам киритилади.
2.Иншоатлар – очиқ айвонлар, деворлар, сув миноралари, темир йўл шаҳобчалари, насос станциялар, каналлар, сув ҳавзалари, асфальтланган йўллар ва йўлкалар.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling