К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Асосий воситаларни таснифлаш


Download 0.73 Mb.
bet51/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Асосий воситаларни таснифлаш. Корхона ва ташкилотларнинг асосий воситаларини турли белгилари бўйича таснифлаш мумкин
Ишлаб чиқаришда қатнашишига кўра корхоналарнинг асосий воситалари ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасидаги асосий воситаларга бўлинади.
Ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий воситаларга бевосита ишлаб чиқаришга доир бўлган моддий активлар, масалан цехларнинг бинолари, иншоотлар, станоклар, жиҳозлар, транспорт воситалари, ишчи ҳайвонлар ва бошқалар киради.
Ноишлаб чиқариш соҳасидаги асосий воситаларга бошқарув аппаратига доир, шунингдек корхонанинг ижтимоий-маданий, маиший, соғлиқни сақлаш, коммунал мақсадларда фойдаланиладиган моддий активлари киради.
Амортизация қилинишига қараб корхоналарнинг асосий воситалари амартизация ҳисобланадиган ва амартизация ҳисобланмайдиган турларга бўлинади.
Қўйидаги асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди:

  • Кутубхона фондига.

  • Кўп йиллик ўсимликларга.

  • Ишчи ва наслдор ҳайвонларга.

  • Консервация қилинган асосий воситаларга.

Қолган асосий воситаларга амортизация ҳисобланади. Солиқ Кодексига мувофиқ (23- модда) асосий воситалар амортизация меъёрлари бўйича қўйидаги бешта гуруҳга бўлинади.
Ўзбекистон Республикасида асосий фондлар бўйича амортизация меъёрлари





Асосий воситаларнинг турлари

Амортизация меъёри, %

1.

Енгил автомобиллар, такси, йўлда ишлатиш учун автотрактор техникаси, махсус инструментлар, инвентарлар.
Компьютерлар, периферия қурилмалари ва маълумотларни ишлови бўйича жиҳозлар.

20



2.

Юк ташиш автомобиллари, автобуслар, махсус автомобил ва прицеплар. Саноатнинг барча тармоқлари учун машина ва жиҳозлар, қурилиш жиҳозлари, қишлоқ хўжалиги техника ва жиҳозлари. Офис учун мебел.

15


3.

Темир йўл, денгиз, дарё ва ҳаво транспорт воситалари. Иссиқлик техникаси жиҳозлари, труба жиҳозлар, электродвигателлар ва дизель-генераторлар. Электр қуввати ва алоқа қурилмалари. Трубопроводлар.

8


4.

Бинолар, иншоатлар ва қурилмалар.

5

5.

Юқоридаги гуруҳларга кирмайдиган амортизацияланадиган активлар.

10




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling