3.Узатиш қурилмалари – электр линиялар, газ, сув, буғ ўтқазувчи қувурлар ва бошқалар.
4.Машина ва ускуналар – иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи генераторлар, двигател ва трансформаторлар, станоклар, иссиқлик печлари, тикув, йиғув, дазмоллаш, саралаш машиналари, кранлар, компрессорлар, ўлчов тарозилари.
5.Ҳисоблаш техникаси – компьютерлар ва уларга ўрнатиладиган периферия қурилмалари ( принтер, сканер , модем ва бошқалар ).
6.Транспорт воситалари – юк ва одам ташувчи автомашиналар, вагонлар, паровозлар, тепловозлар, пароходлар, трамвайлар, троллейбуслар, автобуслар, прицеплар, самолет ва вертолетлар, шунингдек магистрал трубопроводлар.
7.Ускуналар – прессловчи, қисувчи ва бошка технологик функцияларни бажарувчи асбоб- ускуналар.
8.Ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари- иш столлари, дастгоҳлар, баклар, сандиқлар ва бошқалар.
9.Офис мебели ва жиҳозлари – шкафлар, стол ва стуллар комплекти, доскалар, сейфлар, ёзув машинкалари, факс, нусха кўчириш аппаратлари, уяли алоқа воситалари ва бошқалар
10.Ишчи ва наслдор ҳайвонлар – отлар, туялар, ҳўкизлар, сигирлар, бўқалар, қўйлар, эчкилар, чўчқалар ва бошқа ишчи сифатида ишлатиладиган ва насл берадиган ҳайвонлар.
11.Кўп йиллик ўсимликлар – боғлар, ўрмонлар ва бошқалар
12.Кутубхона фонди – бадиий-адабий, техник , иқтисодий ва бошқа турдаги адабиётлар ( китоблар).
13.Ерни ва бошқа асосий воситаларни ободонлаштиришга сарфланган маблағлар – ер участкаларини кадастрини тузиш, шудгорлаш, ерни ювиш, кўкаламзорлаштириш, решёткалар ўрнатиш, сув ҳавза ва омборларини тозалаш ва бошка ишларга сарфланган капитал қуйилмалар
14.Бошқалар - юқоридаги гурухларга кирмай қолган асосий воситалар – музей ва зоопарк экспонатлари, лизингга олинган асосий воситаларга қилинган капитал сарфлар, турли намуналар ва бошқалар.
Қабул қилинган тартибга мувофиқ айрим меҳнат қуроллари ва воситалари асосий воситаларга киритилмайди, жумладан :
Хизмат муддати 1 йилдан кам бўлган меҳнат қуроллари ва воситалари уларнинг қийматидан қатъий назар;
Ёш моллар, асалари уялари, тажрибадаги моллар;
Маҳсус кийимлар, пойафзал, кўрпа– ёстиқлар қийматидан қатъий назар
( меҳмонхоналар бундан мустасно );
Муншийхона буюмлари (калькуляторлар, стол усти приборлари ва бошқалар)
Кўчатхоналарда экиш учун ўстирилаётган кўчатлар;
Балиқ овлаш қуроллари хизмат муддати ва қийматидан қатъий назар.
Do'stlaringiz bilan baham: |