Фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш методлари:
- фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этувчиларнинг тенг ҳуқуққа эга бўлишлари, уларга имкон борича эркинлик, мустақиллик ва ташаббускорлик берилиши. (Мисол сифатида давлат ва жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқаролик муносабатларида тенглиги (давлат эхтиёжларида учун товар етказиб бериш контракти тушунтирилади):
- фуқаролик ҳуқуқида императив меъёрлардан кўра, диспозитив меъёрларнинг кенгроқ қўлланиши. (Мисол сифатида эрк мухторияти, шартнома қоидалари устуворлиги тушунтирилади):
- фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган жавобгарликнинг мулкий характерда бўлишлиги. (Мисол сифатида зарарни қоплаш устуворлиги тушунтирилади):
- бузилган ҳуқуқларнинг суд орқали даъво билдириш тартибида ҳимоя қилиниши. (Мисол юрисдикциявий ва ноюрисдикциявий ҳимоя усуллари таққосланади):
- бузилган фуқаролик ҳуқуқини ҳимоя қилишда уни тан олиш, тиклаш, ҳуқуқни бузадиган ҳаракатларга чек қўйиш, етказилган зарарларни ундириб олиш.
Фуқаролик ҳуқуқининг тизими:
- Умумий қоидалар;
- Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар;
- Мажбурият ҳуқуқи;
- Интеллектуал мулк ҳуқуқи;
- Ворислик ҳуқуқи;
- Халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини фуқаролик ҳуқуқиий муносабатларга нисбатан татбиқ қилиш.
Фуқаролик ҳуқуқининг хусусий ҳуқуқ таркибий қисми сифатида оммавий ҳуқуқдан фаркли томонлари
Мустакил тайёргарлик (семинар) учун саволлар:
Фуқаролик ҳуқуқи томонидан тартибга солинадиган мулкий, шахсий-номулкий ва ташкилий муносабатлар доираси хозирги кунги холати ва утмишдаги холати.
Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиш асослари.
Ҳуқуқнинг бошқа соҳалари томонидан тартибга солинадиган муносабатларга нисбатан фуқаролик қонунчилиги нормаларининг қўлланилиш нисбати.
Do'stlaringiz bilan baham: |