К е л и ш и л д и” “т а с д и к л а й м а н”


Меҳнат шартномасини (контарактини) тузиш


Download 47.3 Kb.
bet2/4
Sana11.02.2023
Hajmi47.3 Kb.
#1189300
1   2   3   4
Bog'liq
37-ДИМ ички тартиб тайёр

2. Меҳнат шартномасини (контарактини) тузиш,
ўзгартириш ва бекор килиш тартиби.

2.1. Ишга қабул килиш иш берувчига туғридан-тўғри мурожаат килиш ёки меҳнат буйича органларнинг бепул воситачилиги орқали амалга оширилади.


2.2. Ишга қабул қилинаётган ишга кирувчи қуйидаги хужжатларни такдим этиши шарт (80- модда) ;
2.2.1.Паспорт (ёки унинг ўрнини босувчи хужжат).
2.2.2.Ишга биринчи марта кираётган шахслардан бошкалар меҳнат дафтарчасини тақдим этадилар.
Ўриндошлик йўли билан ишга кираётган шахс меҳнат дафтарчасининг ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома такдим этиши керак ;
2.2.3.Харбий билет (харбий хизматчилик учун) ёки қайд гувоҳномаси (армияга чикирувчилар учун) ;
2.2.4.Бажариш учун қонунчиликка мувофиқ факат махсус маълумотнома ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахсларгина қуйилиши мумкин бўлган ишга кириш пайтида маълумот тўғрисида давлат намунасидаги хужжат ;
Иш берувчи ишга кираётган шахсдан бошқа хужжатларни талаб қилишга хақли эмас ;
2.3.Қуйидаги холларда ишга қабул қилинишишга йул қуйилмайди (79- модда);
2.3.1.Мазкур Қоидаларнинг 2.2.-бандида кўрсатилган хужжатлар бўлмаганда ;
2.3.2.Тиббий кўрикдан ўтиш қонунчиликда кўзда тутилган холларда тиббий кўрикдан ўтмаган шахслар, шунингдек, тиббий хулосага мувофиқ мазкур ишни бажаришга соғлигининг холати йул кўймайдиган ходимлар ;
2.3.3.Суд хукмига кўра муайян лавозимни эгаллаш ёки унинг бажариши таъқиқланган ишда муайян фаолият шуғулланиш хуқуқидан маҳрум қилинган шахслар ;
2.3.4.Қонунчиликда кўзда тутилган бошка холларда.
2.4. Ишга кирувчининг ишга қабул қилиш тўғрисидаги мурожаати махсус хисобдафтарида рўйхатга олиниши, рақамланиши, тикилиши ва таълим муассасаларининг мухри билан тасдиқланиши керак, у ташкилий ишлар бўлимида, рахбарнинг кабулхонасида, иш берувчи томонидан белгиланган бошқа жойда сақланади.
Ташкилий ишлар бўлимининг ходими (мурожаатни рўйхатга олган бошка шахслар) ишга кирувчининг бўлажак мехнат шартномаси тўғрисида иш берувчи ваколат берган тегишли мансабдор шахслар билан музокаралар юритиши учун шарт-шароитни таъминлашлари шарт.
2.5. Мехнат шартномаси тарафларнинг келишувлари ва музокараларида қуйидагилар белгиланиб олинади ;
- иш жойи ;
- ишга кирувчининг меқнат мажбуриятлари, у ишлайдиган ихтисослик, малака, лавозим ;
- меҳнатга хақ тўлашнинг миқдори ва шартлари ;
- меҳнат шартномасини муайян муддатга тузиш вақтида унинг амал килиш муддати ;
- ишни бошлаш куни ;
- ўриндошлик бўйича ишга қабул қилиш пайтида ҳар кунги ишнинг давомийлиги.
Меҳнат шартномасини тузиш пайтида меҳнатга доир бошқа шартлар ҳам тилга олиниши мумкин (ишга қабул қилиш пайтида олдиндан синаш, иш режими, меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш холатида жарима тўлаш, тўлиқ иш вактида ишлаш, (лавозимлар) ни ўриндошлик асосида олиб бориш, хизмат кўрсатиш худудини кенгайтириш, бажарилаётган иш хажмини узайтириш, таътилнинг давом этиш муддатини кўпайтириш).
2.6. Меҳнат шартномасида кўзда тутилган меҳнат шартлари даражаси қонунчиликда, жамоа келишувида, шунингдек, жамоа шартномасида, туман таълим муассасаларида қабул қилинган бошқа қатъий хужжатларда (ички мехнат хақ тўлаш тўғрисидаги низом ва бошқалар) белгиланган даражадан паст бўлиши мумкин эмас.
2.7. Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, у номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади (Ўз.Р. 75- модда).
2.8. Фақат куйидаги холларда муддатли мехнат шартномалари тузилиши мумкин ;
- бўлажак иш муддатли характерда бўлганлиги сабабли шартномани ноаник муддатга тузиш мумкин эмас ;
- ишни бажариш шартлари айни муддатли мехнат шартномасини тузишни талаб қилса (касаллиги, малакасини ошириш учун юборилганлиги, таътилда, шу жумладан, болага қараш таътилда бўлган вақтинчалик иш жойида бўлмаган бошқа ходимнинг ўрнига ишга қабул қилиши)
- ходим ана шундай шартнома тузишдан манфаатдор бўлса ва унинг ёзма аризаси мавжуд бўлса ;
- муддатли шартномани тузиш қонунда кўзда тутилган бўлса.
2.9. Тарафлар ўртасида мехнат шартномасини тузиш тўғрисида келишиб олинганида ходимга руҳсатномаси расмийлаштириш (агар туман таълим муассасаларига кириш рухсатнома билан амалга ошириладиган бўлса) ва харбий хисобга олиш.
2.10.Ишга кабул килинаётган хар бир шахс (шу жумладан, ўриндошлик йули билан кирувчилар) билан мехнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган, камида икки нусхада ёзма шаклда тузилади, улар томонларнинг хар бирига сақлаш учун топширилади.
Меҳнат шартномаси ходим ва таълим муассасалари раҳбарларининг имзоси ва мухри билан тасдиқланади.
Ходимнинг талабига кўра мехнат шартномаси у билган тилда тузилади ва давлат тилида тузилган шартнома нусҳаси билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
2.11.Ходим билан тузилган мехнат шартномаси уни томонлар имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Ходим меҳнат шартномасида кўрсатилган кундан бошлаб меҳнат мажбуриятларини бажаришга киришади. Агар унда ишнинг бошланиш санаси кўрсатилмаган бўлса, ходим шартнома имзоланган кундан кейинги иш кунидан (сменадан) кечиктирмай ишга тушиши керак.
Муассаса раҳбари томонидан ёки унинг рухсати билан ишга кабул қилишни тегишлича расмийлаштирмасдан туриб ишга қўйилган шахс ишга тушган биринчи кунидан бошлаб ишга қабул қилинган деб қисобланади.
2.12.Меҳнат шартномаси тузилганидан кейин иш берувчи меҳнат шартноасининг мазмунига аник мувофикликда ишга қабул қилиш тўғрисида Фармойиш (буйруқ) чиқаради ва ходимга имзо қўйдирган холда бундан хабардор қилади.
2.13. Иш берувчи куйидаги холларда ишга қабул қилишдан бош тортишга хакли эмас ;
- Агар рад этиш ходимнинг амалий хислатлари билан боғлик бўлмаган сабаблар бўйича амалга оширилган бўлса ;
- Иш берувчининг ўзи томонидан ишга қабул қилинган шахсларни ;
- Ногиронларни, хомиладор аёлларни ва 3 ёшдаги болалари бўлган аёлларни ;
- Қонунда кўзда тутилган бошқа холларда.
2.14. Ходим иш берувчидан ишга қабул қилиш рад этилганлигининг сабабларини ёзма равишда асослашни талаб қилишга хақлидир. Иш берувчи уч кун ичида унга ёзма асос кўрсатиши шарт. Хомиладор аёлларга ва уч ёшгача боласи бўлган аёлларга иш берувчи, агар улар шундай талаб билан мурожаат этмаганлари тақдирда хам, ишга кабул килишни рад этиш сабабини ёзма шаклда хабар қилади (Ўз.Р. 78- модда).
Ишга қабул қилиш ғайриконуний равишда рад этилганда ходим назорат қилувчи органга ёки судга шикоят қилишга хақлидир.
2.1.5.Ишга қабул қилиш пайтида мехнат шартномасида дастлабки синов тўғрисидаги шарт таъкидланиши мумкин. Бундай таъкид бўлганида синов шарти ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйрукда акс эттирилади. Бирок дастлабки синов билан ишга қабул қилинган ходимнинг мехнат дафтарчасида дастлабки синов тўғрисидаги шартлар кўрсатилмаган холда ишга қабул қилиш тўғрисида ёзилади.
Дастлабки синов муддати уч ойдан ошмайдиган муддатга белгиланиши мумкин. Дастлабки синов муддатининг аник давомийлиги (уч ой доирасида) мехнат шартномаси тарафларнинг келишуви бўйича белгиланади. Тарафлар томонидан синов муддати белгиланган даврда иш берувчи хам, ходим хам мехнат шартномасини бекор қилиб, бу хакда бошқа томонни уч кун олдин ёзма равишда огохлантиришга хақлидир. Бунда иш берувчи синовнинг қониқарсиз натижаси хусусида ишончли далилларга эга бўлиши керак. Ходим эса ишни давом эттииришдан бош тортиш сабабини иш берувчига тушунтириш шарт эмас.
Агар тарафлар томонидан белгиланган синов муддати тугагунича қадар томонларнинг бирортаси меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида баёнот бермаса, шартноманинг амал қилиши давом этади.
Ходим узрли сабаблар билан (вақтинчалик мехнатга лаёкатсизлик, харбий йиғинларда қатнашиш, донорлик вазифаларини бажариш, суд маслахатчиси сифатида судда қатнашиш) ишда бўлмаган даврлар дастлабки синов муддатига кирмайди.
Дастлабки синов шарти билан ишга қабул қилинган ходим бошқа ходимлар билан баравар меҳнат қонунчилигида белгиланган барча ҳуқуқлардан фойдаланилади ва жавобгар бўлади.
Қуйидагиларга нисбатан ишга қабул қилиш пайтида синов муддатини белгилашга йўл қўйилмайди ;
- хомиладор айллар, уч ёшгача болалари бўлган аёлларга ;
- ходим бошқа ишга ўтказилаётганида дастлабки синов белгиланмайди.
2.16.Ишга биринчи марта қабул қилинган барча таълим муассасасида беш кундан ортик ишлаган шахсларга иш берувчи меҳнат дафтарчаларини юритиш шарт, ўриндошлар бундан мустасно.
Ташкилий ишлар бўлимининг ходимлари етти кунлик муддатдан кечиктирмай ходимнинг меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувни киритишлари ва у киритилиши керак бўлган шахсий варақа Т-2 шаклига имзо қўйдирган холда ёзувнинг меҳнат дафтарчасидаги ёзув билан аниқ мувофиқлигини таништиришлари шарт.
Ходимнинг хохшига қараб меҳнат дафтарчасига таълим муассасасининг ичида ўриндошлик бўйича ишга қабул қилиш тўғрисидаги Фармойиш (буйрук) ёки бошка корхонада ўриндошлик бўйича ишлаш тўғрисидаги маълумотнома асосида ўриндошлик бўйича ишлаш даврлари тўғрисидаги ёзув киритилади.
2.17.Иш берувчи ва унинг манфаатларини химоя қиладиган бошқа мансабдор шахслар ходимдан унинг мехнат мажбуриятларига кирмайдиган шартномаси шартларини кўзда тутадиган таълим муассассининг меъёрий хужжатларига риоя қилишни ўз ичига олади.
2.18.Куйидаги холларда ва тартибда иш берувчининг ёки ходимнинг талабига кўра мехнат шартларини ўзгартиришга йўл қўйилади ;
2.18.1.Иш берувчи, агар мехнат шартларини сақлашнинг имкони бўлса ёки бундай ўзгаришларни технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги, ходимлар сонини ёки иш тарзини ўзгартиришга олиб келган ишлар (махсулот, хизматлар) хажмини қискартиришдаги ўзгаришлар белгиланган бўлса, уларни ўзгартиришга хаклидир. Меҳнат шартларини кейинги ўзгартириш тўғрисида ходим камида икки ой олдин ёзма равишда, тилхат берган холда огохлантириш керак. Бу муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Бу холда меҳнат шартномасини бекор қилишга қуйидаги мажбурий шартлар бўлганда йўл қўйилади ;
- агар ходим меҳнатнинг янги шарт-шароитида ишлашни давом эттиришга рози бўлмаса;
- агар Туман халк таълими бўлимига қарашли 37- ДИМда меҳнатнинг илгариги шарт-шароитини сақлаб қолиш мумкин бўлмаса.
2.18.2.Ходим конунчиликда кўзда тутилган холларда меҳнат шартларини ўзгартиришни ёзма равишда талаб қилишга хаклидир (хомиладор аёл ёки 14 ёшгача боласи бўлган, 16 ёшгача ногирон боласи бўлган) аёллар илтимосига кўра тўлиқ бўлмаган иш кунини ёки тўлиқ бўлмаган иш хафтасини белгилаш, тиббий хулосага кўра хомиладор аёлларга, ВТЭК тавсияларига кўра ногиронларга махсулот ишлаб чикариш меъёрларини камайтириш)
Иш берувчи ходимнинг талабини у берилганидан кейин уч кун ичида қўриб чикиши шарт.
Талабни қондиришдан бош тортган ҳолда иш берувчи ходимга бош тортиш сабабини маълум қилиши шарт.
2.19.Ходим иш берувчи томонидан меҳнат шартлари ўзгартирилиши, шунингдек, унинг ходим талабига кўра меҳнат шартларини ўзгартиришни рад этиши хусусида судга шикоят қилишга хақлидир.
2.20.Иш берувчи ходимни факат унинг розилиги билан бошка доимий ёки вақтинчалик ишга ўтказиши мумкин.
2.21.Тарафларнинг келишувига биноан ишга қабул қилиш пайтида хам, ундан кейин хам ходим томонидан асосий иш бўйича вазифалардан ташқари касблар (лавозимлар) ни ўриндошлик асосида олиб бориш, хизмат кўрсатиш худудини кенгайтириш, бажариладиган ишлар хажмини кўпайтириш (бундан кейин-касбларни ўриндошлик асосида олиб бориш) тартибини қўшимча мажбуриятларни бажариши келишиб олиниши мумкин.
Кўрсатилган ишларни ходим асосий иш учун ажратилган вактида бажаради. Уларни бажариш тартиби ва меҳнатга хақ тўлаш миқдори тарафларнинг келишуви билан белгиланади.
Касбларни бирга олиб бориш тартибида ишларни бажаришнинг қанча давом этиши муайян муддатга хам уни чекламасдан хам шартлаб қўйилиши мумкин.
Шартланган муддат тугаганидан сўнг касбларни бирга олиб бориш хусусида мазкур ходим билан белгиланган шартлар бекор килинади.
Касбларни ўриндошлик асосида олиб бориш ва уни бекор килиш меҳнат шартномасида акс эттирилади ҳамда иш берувчининг Фармойиши (буйруғи) билан расмийлаштирилади.
2.22.Ходим мазкур коидаларнинг 2.23.-бандида белгиланган тартибда меҳнат шартномасини исталган вақтда бекор қилишга хақлидир.
2.23.Ходим ўзининг мехнат шартномасини бекор килиш тўғрисидаги аризасини бевосита раҳбарга ёки (иш берувчи томонидан белгиланган бошқа жойга) топшириш йўли билан икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огохлантиришга мажбурдир. Хатто томонлар келишилган тақдирда хам бу муддатни узайтиришга йўл қўйилмайди.
Бундай аризани таълим муассасасида белгиланган тартибда топшириш мумкин бўлмаган холда ходим ўзи ишда бевосита бўйсунган мансабдор шахсга топширишга хақлидир.
2.24.Ходимнинг берган аризаси рўйхатга олиниши шарт. Ариза рўйхатга олинишидан қатъий назар, у берилган кундан кейинги кундан бошлаб огохлантириш муддати бошланади.
2.25.Ходим томонидан берилган ариза, у берилган кундан кейинги кундан кечиктирмай таълим муассаса рахбарига (мехнат шартномасини бекор қилиш хуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахсга) топширилади.
Ходимнинг аризаси узрли сабаблар бўйича ишни давом эттириш мумкин эмаслиги билан шартланган холда у иш берувчига уни топшириш кунида берилади ва иш берувчи меҳнат шартномасини аризада кўрсатилган муддатда бекор килишга мажбурдир.
Узрли сабабларга куйидагилар киради ;
- ўқув юртларига куйидагилар кирганда ;
- пенсияга чиқиш ;
- сайланадиган лавозимга сайланиш ;
- ходим ёки унинг яқин кариндошларининг тиббий хулосага кўра парваришга мухтож булган саломатлиги, бу хулосани ВТЭК, ВКК беради ;
- мазкур ишни давом эттириш мумкин эмаслигини белгилайдиган бошка узрли сабаблар.
Қонун билан белгиланган огохлантириш муддати ходим билан таълим муассасаси рахбари (мехнат шартномасини бекор қилиш хуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс) ўртасидаги келишувга кўра қискартирилиши мумкин, бу эса ходимнинг аризасида мехнат шартномасини бекор килишнинг аниқ санасини кўрсатган ва мехнат шартномасини бекор қилиш хуқуқига эга бўлган шахснирнг тегишли рухсати кўринишида акс эттирилиши керак.
Мазкур бандда кўрсатилган шахслардан ташқари бошқа мансабдор шахслар, шу жумладан, мазкур ходим мехнат қиладиган таркибий бўлинмаларнинг рахбарлари хам огохлантириш муддатини кискартириш тўғрисида қарор қабул қилишга хақли эмаслар.
2.26.Мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани ходим ислатган вақтда, шу жумладан, вактинча мехнатга лаёкатчизлик, таътилда, хизмат сафарида бўлган даврда ва топширишга хақлидир. Кўрсатилган даврларнинг хаммаси меҳнат шартномасининг бекор қилиш тўғрисида белгиланган огохлантириш муддатига ҳисобланади.
2.27.Огохлантириш муддати мобайнида меҳнат шартномасининг шартларини тарафлар одатдаги тартибда бажаришда давом этадилар. Ходимнинг огохлантириш муддати мобайнида аризани қайтариб олиш хуқуқи сакланади. Агар мазкур Қоидаларнинг 2.23. ва 2.25.-бандларида кўрсатилган муддатлар тугаганидан сўнг мехнат шартномаси бекор қилинмасдан, мехнат муносабатлари давом эттирилади.
2.28.Муайян муддатда ёки муайян ишни бажариш вактига тузилган шартноманинг муддати тугаганда томонларнинг исталгани меҳнат муносабатларини шартнома бўйича ишлаш муддати тугаган кунда хам у тугагандан сўнг етти календар кун мобайнида хам бекор қилишга хақлидир.
Етти кунлик муддат шартнома муддати тугагандан кейинги кундан бошланади. Агар етти кунлик муддатнинг тугаши ишланмайдиган кунга тўғри келса, унинг тугаши кейинги ишланадиган кунга кўчирилади.
Иш жойи сакланиб турадиган ходимнинг йўқлиги вақтида тузилган меҳнат шартномасининг муддати ана шу ишга қайтиб келган кундан бошлаб тугайди.
2.29.Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек, муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра унинг муддати тугашидан олдин бекор қилишга куйидаги холларда йўл қўйилади ( Ўз.Р. 100- модда) ;
- технологиядаги, ишлаб чиқариш ва мехнатни ташкил қилишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штатлари) ўзгаришига ёки ишлар тарзларининг ўзгаришига ёхуд корхонани тугатишга олиб келган иш хажмларининг қискариши ;
- малакаси етарли эмаслиги ёки соғлигининг ёмонлиги оқибатида ходимнинг бажарилаётган ишга мувофиқ эмаслиги ;
- ходимнинг айби хатти-харакатлари.
Иш берувчининг ташаббусига кўра ўриндошлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга, кўрсатилган холлардан ташқари, шунингдек ўриндош бўлмаган бошқа ходимни ишга қабул килиш муносабати билан ёки меҳнат шартларига кўра ўриндошлик бўйича ишларни чеклаш натижасида йўл қўйилади.
2.30.Меҳнат шартномасини мазкур Қоидаларнинг 2.29.-бандида кўрсатилган асослар бўйича бекор қилишга, корхонани тугатиш ва корхона раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш холатидан ташқари, Туман касаба уюшмаси кенгаши ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг раисларини олдиндан розилигини олмасдан туриб йўл қўйилмайди. Иш
берувчи меҳнат шартномасини туман касаба уюшмаси кенгаши ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг раисларини розилигини олган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай, айбли хатти-харакатлар учун эса, бундан ташқари, интизомий жазони белгилаш учун кўрсатилган муддатлардан кечиктирмай бекор килишга ҳаклидир.
2.31.Иш берувчининг ташаббусига кўра қуйидаги холларда меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди ;
- вактинчалик меҳнатга лаёкатсизлик даврида ёки ходимнинг меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатлари ёки меъёрий хужжатларда кўзда тутилган таътилда бўлган вақтида. Бу қоида корхонани тўлиқ тугатиш холатига татбиқ этилмайди ;
- корхона тўлиқ тугатилиб, ходимларни мажбуриятли равишда ишга жойлаштириш билан меҳнат шартномаси бекор қилинган холлардан ташқари хомиладор аёллар ва уч ёшгача болалари бўлган аёлларга нисбатан, меҳнат шартномаси бекор қилинмайди.
2.32.Умумий тартибга риоя қилишдан ташқари иш берувчи бошланғич касаба уюшмаси гуруҳи ва ташкилоти раиси билан меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилаётганида туман касаба уюшмаси кенгаши раисининг розилигини олиши шарт.
2.33.Иш берувчи ходимни меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти тўғрисида ёзма равишда (тилхат олиб) қуйидаги муддатларда огохлантириши шарт ;
- технологиянинг ўзгариши, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, иш хажмининг қисқариши, ходимлар сони (штати) ўзгариши ёки ишлар тарзининг ўзгариши ёхуд корхонани тугатиш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилаётганда, камида икки ой олдин ;
- ходимнинг малакаси етарли эмаслиги ёки соғлигининг ёмонлашгани оқибатида бажараётган ишига мувофиқ келмаслиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганида, камида икки хафта олдин.
Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинчалик лаёқатсизлик даврлари, шунингдек, унинг давлат ёки жамоат вазифалари бажарган вақти киритилмайди.
2.34.Агар тиббий хулосага кўра ходимнинг ўз зиммасига юкланган ишни бажаришни давом эттириши мумкин бўлмаса, иш берувчи меҳнат шартномасини огохлантиришсиз бекор қилиши ва ходимга унинг ҳафталик иш хақи хажмида бадал тўлаши шарт.
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ушбу Қоидаларнинг 2.33.-бандида кўзда тутилган огохлантириш муддатлари ҳам уларнинг давом этиш муддати билан ўлчанадиган пулли бадал алмаштирилиши мумкин.
2.35. Ходимнинг айбли харакатлари оқибатида меҳнат шартномасини бекор қилиш холатида иш берувчи камида уч кун олдин ходимни меҳнат муносабатларининг бекор қилиниши тўғрисида хабардор қилиши ёки бунинг ўрнига керакли хажмда бадал бўлаши керак.
2.36. Иш берувчи ходим айбли хатти-харакатлар қилганда у билан меҳнат шартномасини қуйидаги асослар бўйича бекор қилишга хақлидир (100 – модда иккинчи қисм 3- 4 – бандлари):
- ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини мунтазам бузиб келган бўлса ;
- ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузса.
- иш вақтида иш жойини сўроқсиз ташлаб кетса
- ўзига белгиланган вазифаларни тўлақонли бажармаса
- иш вақтида хамкасблари билан ўзаро жанжаллаши
- ўқувчилар тарбияси ва рухитятига ножўя тасир кўрсатувчи сўзлар билан хақорат қилса
- бир бирларига жанжаллашиш натижасида тан жарохати етказса
- одоб-ахлқ қоидаларги зид хатти-харакатларни амалга оширса
2.37. Бир марта бузганлик учун меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин бўлган қўпол бузилишларга қуйидагилар киритилади ;
- Ижро интизомини бузиш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Фармойишлари ва топшириқларида, Ўзбекистон Республикаси хукуматининг қарорлари ва Фармойишларида, юқори орган, хокимлик ва иш берувчининг қарорларида қўйилган вазифаларни амалга оширишни ўз вақтида ва тўлиқ хажмда таъминламаганлик) ;
- ишга узрсиз сабаблар билан чиқмаслик (ишда узрсиз сабаблар билан иш куни мобайнида узлуксиз ёки вақти-вақти билан жами 3 соатдан кўпроқ бўлмаганлик) ;
- ишга алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки захарвандлик воситалари истеъмол қилиб келиш, буни гувоҳларнинг кўрсатмалари ёки тиббий хулоса тасдиқланган бўлса ;
- иш жойида муассасанинг мол-мулкини ўғирлашни содир этиш, буни гувоҳлар тасдиқлаган бўлса.
Барча таълим муассасалари ходимларининг, шу жумладан, тартиббузарнинг ҳам ҳаёти ёки соғлигига хавф туғдирадиган тарзда хавфсизлик техникасини, ишлаб чиқариш технологиясини қўпол равишда бузиш ;
- ходим томонидан меҳнат мажбуриятлари бузилиб, Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш хақининг 10 баробар хажмида моддий зарар етказилиши ;
- махфийлиги меҳнат шартномасида шарт қилиб қўйилган тижорат сирининг ходим томонидан ошкор қилиниши ;
- бевосита пул ёки товар бойликларига хизмат кўрсатадиган ходим томонидан айбли хатти-харакатлар содир этилиши, агар бу хатти-харакатлар иш берувчи томонидан унга нисбатан ишончнинг йўқолиши учун асос бўлса.
2.38. Меҳнат шартномаси қуйидаги холларда ҳам бекор қилиниши мумкин :
- ходим харбий ёки муқобил хизматга чақирилганда ;
- илгари шу ишни бажарган ходим ишга қайта тикланганда ;
- ходим илгарига ишини давом эттиришга имкон бермайдиган жазога хукм қилинган суд хукми қонуний кучга кирганда, шунингдек, суднинг қарорига кўра ходим ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига юборилганда ;
- ишга қабул қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганда, агар йўл қўйилган бузилишни бартараф этиш мумкин бўлмаса ва ишни давом эттиришга тўскинлик қилса ;
- ходим вафот этганида ;
- агар ишни давом эттириш уларнинг соғлигига хавф солса ёки улар учун бошка зарар келтириш билан боглик бўлса ота-оналарининг, васийлар (хомийлар), мехнатни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш органлари, 18 ёшдан ёш бўлган шахслар билан ишлаш бўйича комиссиялар талабига кўра.
2.39. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги Фармойишда (буйрукда) Меҳнат кодекси ёки бошка меъёрий хужжатларнинг тегишли банди ва моддасини хавола қилган холда меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асоси кўрсатилади.
Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра мазкур Қоидаларнинг 2.25-бандида кўзда тутилган узрли сабабларга кўра ва қонунчиликда муайян имтиёзлар ва афзалликларни бериш билан боғлик бошқа сабабларга кўра бекор қилинганида меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги Фармойишда (буйрукда) ушбу сабаблар кўрсатилади.
2.40. Муддатли меҳнат шартномасида уни муддатидан олдин бекор қилиш пайтида жарима тўлаш тўғрисида тарафларнинг ўзаро мажбурияти кўзда тутилган тақдирда ;
- иш берувчи мазкур Қоидаларнинг 2.29.-бандида кўзда тутилган асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш пайтида ходимга жарима тўлаши шарт, бундан меҳнат муносабатларини ходимнинг айбли хатти-харакатлари учун бекор қилиш холатлари мустасно ;
- агар меҳнат шартномаси унинг муддати тугашига қадар ходимнинг ташаббусига кўра, шунингдек, унинг айбли хатти-харакатлари билан боғлик асослар бўйича бекор қилинган бўлса, ходим иш берувчига жарима тўлаши шарт.
Агар меҳнат шартномасида жариманинг хажми белгиланмаган бўлса, томонлар уни тўлашдан озод этилади.



Download 47.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling