К е л и ш и л д и” “т а с д и к л а й м а н”


Мехнат шартномаси томонлар уртасидаги ихтилофларни хал этиш


Download 47.3 Kb.
bet4/4
Sana11.02.2023
Hajmi47.3 Kb.
#1189300
1   2   3   4
Bog'liq
37-ДИМ ички тартиб тайёр

5. Мехнат шартномаси томонлар уртасидаги ихтилофларни хал этиш.

5.1. Хар бир ходим қонунчиликларда, мазкур Қоидаларда, туман халқ таълими бўлими ва барча таълим муассасалари бошка меъёрий хужжатларида ва меҳнат шартномасида кўзда тутилган меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, судда ҳимоя қилиш, шунингдек, малакали юридик ёрдам олиш хуқуқига эгадир.


5.2. Ўзининг хуқуқларини бузилган деб ҳисобловчи ходим мустақил равишда ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раиси оркали иш берувчига огзаки ёки ёзма шаклда мурожаат килишга хақлидир. Ходимнинг мурожаати мазкур қоидаларнинг 2.5-бандида кўзда тутилган тартибда руйхатга олиниши керак.
5.3. Ёзма жавоб ходимга унинг мурожаати мохиятига кўра, бевосита кўриб чиқилгандан кейин юборилади.
Меҳнат шароитларини ўзгартириш тўғрисидаги мурожаатга жавоб ходимга бундай ўзгаришга булган хукук қонунда кузда тутилгандай уч кундан кечиктирмай жунатилиши керак.
Ходим билан иш берувчи уртасида курсатилган холдаги ихтилоф пайтида ёки иш берувчининг жавобидан коникмаганда ходим узининг танлашига кура мехнат низосини хал этиш учун мехнат низолари буйича комиссияга (бундан кейин – МНК) бевосита судга, шунингдек, ваколатига корхона ходимларини химоя килиш кирадиган бошка органларга мурожаат килишга хақлидир.
5.4. Ходим томонидан берилган ариза МНК да руйхатга олинади ва ариза берган ходим иштирокида у берилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. Ходимнинг аризани кўриб чикишда иштирок этмаслигига фақат унинг ёзма аризасига кўра йўл қўйилади. Комиссиянинг мажлисига ходим узрли сабабларсиз келмаган такдирида кўриб чиқмаслик тўғрисида карор қабул килиниши мумкин, бу эса ходимни кайтанадан ариза топшириш хукукидан махрум килмайди.
5.5. МНК карори устидан манфаатдор ходим ёки иш берувчи МНК нинг кўчирма нусхасини олгандан кейин 10 кун ичида судга мурожаат килиши мумкин.
5.6. Ходим судга ёки МНК га куйидаги муддатларда мурожаат килишга хаклидир :
- ишга тиклаш тугрисидаги низолар буйича ходимга у билан мехнат шартномасини бекор килиш тўғрисидаги Фармойишнинг (буйрук) кучирма нусхаси топширилган кундан бошлаб купи билан бир ой ичида ;
- бошка низолар буйича, ходим уз хукукининг бузилгани тугрисида билган ёки билиши керак булган кундан бошлаб уч ойдан кечиктирмай ;
- ходимнинг соғлигига етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги низолар бўйича судга мурожаат килиш муддати белгиланмайди.
Мазкур бандда курсатилган муддатларни узрли сабаблар билан ўтказиб юборилган такдирда улар суд ёки МНК томонидан тикланиши мумкин.
Download 47.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling