К е л и ш и л д и” “т а с д и к л а й м а н”
Меҳнат интизомини таъминлаш ва жавобгарлик
Download 47.3 Kb.
|
37-ДИМ ички тартиб тайёр
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Иш вакти ва дам олиш вакти.
3. Меҳнат интизомини таъминлаш ва жавобгарлик.
3.1. Туман халк таълими бўлими ва туман касаба уюшмаси кенгашида меҳнат интизомини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик хужжатларига, жамоа шартномаси шартларига, ушбу Қоидаларга ва технология интизомини, меҳнатни мухофаза килиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чикариш санитарияси бўйича талаблар, шунингдек, хар бир ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шартларини кўзда тутадиган Туман Халқ таълими бўлими ва туман касаба уюшмаси кенгашининг меъёрий хужжатларига риоя қилишни ўз ичига олади. 3.2. Меҳнат мажбуриятларини тегишли равишда бажариш, меҳнатда юқори натижаларга эришиш, Туман халқ таълими бўлимига қарашли 37- ДИМда узоқ муддат намунали ишлаш ва ишдаги бошқа ютуқлар учун барча таълим муассаса ишчи ходимларига нисбатан қуйидаги рағбатлантиришлар қўлланилиши мумкин ; - миннатдорчилик ; - пул мукофоти билан тақдирлаш ; - қимматбахо совға билан мукофотлаш. Жамият ва давлат олдидаги алохида хизматлари учун ходимлар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат мукофотларига такдим этилиши мумкин. 3.3. Тақдирлашлар одатда мазкур ходим ишлаётган таркибий бўлинма раҳбарининг ёки меҳнат жамоасининг илтимосномасига кўра туман халқ таълими ва туман касаба уюшмаси кенгаши раҳбарлари томонидан тавсиялар ва чиқарилган Фармойишга (буйруқка) биноан эълон қилинади. 3.4. Меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ходимга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чораларини кўллашга хақлидир ( 181- модда 1- қисм 1-2-3- бандлари) ; - хайфсан ; - ўртача ойлик иш хақининг кўпи билан 30 фоизи хажмида жарима. Мехнат интизомини мунтазам бузганлик учун, шунингдек, ушбу Қоидаларнинг 2.37-бандида кўзда тутилган харакатларни бир марта содир этганлик учун ходим ўртача ойлик иш хақининг кўпи билан 50 фоизи хажмида жарима тўлаши мумкин ; - Меҳнат шартномасини бекор қилиш. 3.5. Жазо чораси қўлланишига қадар ходимга йўл қўйилган қонунбузарлик сабаблари ва холатни ёзма равишда тушунтириш имконияти берилади. Тушунтириш беришдан бош тортиш унга нисбатан содир этилган харакат учун чора кўришга тўсқинлик қилиши мумкин эмас. Ходимнинг тушунтириш беришдан бош тортиши далолатнома билан расмийлаштирилади. 3.6. Иш берувчи хар бир харакат учун ушбу қоидаларнинг 3.4.-бандида кўрсатилган интизомий факат биттасини қўллашга хақлидир. 3.7. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати учун қўллаш кунидан бошлаб бир йилдан ошиши мумкин эмас. Агар ана шу муддат давомида ходим янги интизомий жазога тортилмаса у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Бундай холда интизомий жазони бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилмайди. Интизомий жазони қўллаган иш берувчи уни бир йил тугашига қадар ўз ташаббусига кўра, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра бекор қилишга хақлидир. Ходимдан интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг Фармойиши (буйруғи) билан расмийлаштирилади. 3.8. Интизомий жазо устидан ходим ушбу қоидаларнинг 5.1-5.6-бандларида кўзда тутилган тартибда шикоят қилиши мумкин. 3.9. Иш берувчига ходим тўғридан-тўғри зарар етказган холда интизомий жазо ва таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини қўллашдан қатъий назар, ходим, бундан ташқари, қонунчиликда белгиланган тартибда моддий жавобгарликка хам тортилиши мумкин. 3.10. Меҳнат интизомини бузганлик учун ходимларга нисбатан, интизомий жавобгарликдан ташқари, меъёрий хужжатлар билан таъсир кўрсатишнинг бошка чоралари хам қўлланилиши мумкин (мукофотдан, иш якунлари буйича йил учун мукофотдан тўлиқ ёки қисман махрум қилиш) 3.11. Марказий қўмитанинг мансабдор шахслари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қонунга биноан кўзда тутилган холларда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар. Бундай жавобгарлик қуйидаги холларда юзага келади : - меҳнат шартномасининг ғайриқонуний эканлигини билиб туриб бекор қилиш ёки ишга тиклаш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик, шунингдек, хомиладорлиги ёки болага қараши кераклигини важ қилиб аёлларни ишга қабул қилишдан билиб туриб ғайриконуний тарзда бош тортиш ; - ишга қабул қилишнинг қонунда кўрсатилган бошқа талабларини бузиш ; - мукобил харбий хизматчилари, харбий хизматга мажбурларни хужжатларсиз ёки хакикий булмаган шахсни тасдикловчи хужжатлар билан кабул килиш, конуний кучга кирган суд хукми билан муайян лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шугулланиш таъкикланган шахсларни ишга кабул килиш; - ёнгинга қарши қоидалар ва хавфсизлик техникасини, ишлаб чикариш санитарияси ёки ходимга зарар келтиришга сабаб булган бошка меҳнат қоидаларини бузганлик учун ; - ходимнинг мурожаатини куриб чикишдан бош тортиш ёки уни ўз вақтида куриб чикмаслик ёхуд улар буйича асоссиз зид карор кабул килиш. 4. Иш вакти ва дам олиш вакти. 4.1. Ходим ушбу Қоидаларга, навбатчилик жадвалларига ва меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўзининг меҳнат мажбуриятларини бажариши керак бўлган вақт иш вақти ҳисобланди. 4.2. Вилоят халқ таълими бўлими ва туман халқ таълими бўлимида хар кунги иш вақти 8 соатни ташкил этадиган беш кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Барча ходимлар учун ушбу Қоидаларнинг 4.8.-бандида кўрсатилган хар ҳафталик дам олиш вақти бир дам олиш кунини (якшанба) ташкил этади. Барча ходимлар учун умумий дам олиш куни якшанба ҳисобланади. 4.3. Вилоят халқ таълими бўлими ва туман халқ таълими бўлими ва барча таълим муассасаларининг қуйидаги ходимлари учун иш вақтининг қискартирилган муддати белгиланади : - I ва II гурух ногиронларига – хафтада 36 соат ; - 4.4. хар кунги ишнинг давомийлик вақти қуйидаги холларда бир соатга қискартирилади : - байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида ; - тунги вақтда ишларни бажарганда (соат 22.00 дан 6.00 гача булган вакт тунги вакт хисобланади) - Жамоа шартномасининг тегишли бандларида кўзда тутилган бошқа холларда. 4.5. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича ишга қабул қилиш пайтида хам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгиланиши мумкин. Иш берувчи қуйидаги холларда тўликсиз иш вақтини белгилаши мумкин ; - Хомиладор аёллар ; 14 ёшгача боласи (16 ёшгача ногирон боласи) булган аёллар, шу жумладан, унинг хомийлигида ёки тиббий хулосага мувофик оиланинг касал аъзосини бокаётган шахснинг илтимосига кўра, қонуниликда, шунингдек, жамоа шартномасида кўзда тутилган бошқа холларда. Тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлаш ходим учун хар йилги таътил муддатини меҳнат стажини ҳисоблаш ва бошка меҳнат хуқуқларини бирор бир тарзда сабаб бўлмайди ва ишланган вақтга мутаносиб равишда хақ тўланади. 4.6. Хар кунги ишнинг бошланиши ва тугаш хамда дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти қуйидагича белгиланади ;
Навбатчилик жадвалига биноан ҳар бир ходимга белгиланган иш вақтининг давомийлиги этиши тегишли давр учун иш вақтининг бир меъёрли давомийлиги этишидан ошиб кетмаслиги керак. Навбатчилик жадвали билан манфаатдор ходимлар у кучга киришига кадар 3 кундан кечиктирмай тилхат бериб танишишлари керак. Иш тугаши билан унинг кейинги кунда бошланиши (навбатда) ўртасидаги хар кунги дам олиш вақти 12 соатдан кам бўлмаслиги керак. 4.9. Ҳар кунги иш вақти (навбат) дан ортиқча белгиланган иш ходим учун иш кунидан ташкари меҳнат вақти ҳисобланади. Иш кунидан ташқари меҳнат қилишга факат ходимнинг розилиги билан йўл қуйилади. 4.10. Ходимларнинг айрим тоифаларини дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида жалб этишга факат фавқулодда холларда иш берувчининг ёзма фармойиши билан жамоа шартномасида кўзда тутилган асосда ва тартибда йўл қўйилади. Бунда ногиронлар бундай ишлар тиббий тавсиялар билан уларга таъкикланмаслиги шарти билан жалб этилади. Шунга ўхшаш тиббий тавсияси бўлган ва ўзи розилик билдирган хомиладор аёллар ва уч ёшгача болалари бўлган аёллар тунги ишларга жалб этилиши мумкин. 4.11. Иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам (ишламайдиган) кунларидаги меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда бадал жамоа шартномасининг тегишли бандига мувофиқ амалга оширилади. 4.12. Барча ходимларга ўртача иш хақини саклаб қолган хар йилги меҳнат таътиллари берилади. 4.13. Хар йилги таътиллар (асосий ва кушимча) вакти, уларга хақ тўлаш ва ҳисоблаш тартиби, шунингдек, таътил олишга хуқуқ берадиган иш стажини ҳисоблаш қонунчиликда кўзда тутилган тартибда амалга оширилади (жамоа шартномасининг тегишли банди) 4.14. Ходимнинг аризасига кўра унга иш хақи сакланмаган холда таътил берилиши мумкин, унинг қанча давом этиши томонларнинг келишуви билан белгиланади. Иш берувчи кўрсатилган таътилни ходимнинг илтимосига кура жамоа шартномасида кузда тутилган холларда ва муддатга беришга мажбур. 4.15. Хар йилги асосий таътил қуйидагича берилади : - ишланган биринчи йил учун – олти ой ишлангандан кейин : - иккинчи ва кейинги йиллардаги иш учун – таътиллар жадвалига мувофиқ вақтида берилади. 4.16. Таътил хар йили у бериладиган иш йили тугашига қадар берилиши керак. Таътил ходимнинг ёзма аризасига кўра қисмларга бўлиниши мумкин, факат ВТЕК ҳулосасига асосан. Таътил қисмларидан бири камида 12 иш кунини ташкил этиши керак. Факат ходимнинг розилиги билан таътилдан чиқариб олиш мумкин. Таътилнинг фойдаланилмаган қисми жорий йилда берилади ёки кейинги йилга кўчирилади. 4.17. Ходимнинг хохшига қараб иш вақтида энг кам муддатдан (15 иш кунидан) ортикча йиллик таътил учун пул бадали тўланади. Ижтимоий таътилларнинг барча турлари, шунингдек, ноқулай иш шароитларида ишлаш, ишнинг алохида тарзи, оғир ва ноқулай табиий иқлим шароитларида ишлаганлик учун қўшимча таътилларнинг барча турларидан албатта фойдаланиши керак, уларни пул бадали билан алмаштиришга йўл қуйилмайди. 4.18. Хар йили таътилларни беришдаги рағбатлар календар йили бошланишига қадар таълим муассасалари раҳбари касаба уюшмаси кенгаши ва бошланғич КУК раислари билан келишиб тасдиқлайдиган жадвалга биноан белгиланади. Ана шу тартибда жадвал ярим йил тугаганидан кейин ана шу даврда ишга янги қабул қилинган ходимларни ҳисобга олиб тўлдирилади. Ходим таътилни бериш вакти тўгрисида унинг бошланишидан купи билан 15 кун олдин хабардор килиниши керак. 4.19. Таътил учун хақ таътил бошланадиган кундан олдинги кунда тўланиши керак. Ходимнинг аризасига кура таътил бошка муддатга кура кучирилиши мумкин, агар у бу хакда уз вактида хабардор килинган ёки унга таътил вакти учун хак туланмаган булса. 4.20. Ходим билан иш берувчи уртасидаги келишувга кура мехнат шартномаси бекор килинганда (шу жумладан, унинг муддати тегаши муносабати билан хам) ходимнинг хохишига кура мехнат муносабатларини кейин тугатган холда хар йилги асосий ва кушимча таътиллар берилиши кузда тутилиши мумкин. Мазкур холда таътилнинг тугаган куни меҳнат шартномасини бекор килиш санаси деб ҳисобланади. Кейинги ишдан бўшатиш шарти билан таътилга чиққан вақтда ходим, қонунчиликда белгиланган ёки тарафларнинг келишувига кўра белгиланган меҳнат шартномасини бекор килиш тўғрисида огохлантириш муддати тугаган бўлса, меҳнат шартномасини бекор килиш тўғрисидаги аризани қайтариб олишга хақли бўлмайди. Download 47.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling