К е л и ш и л д и” “т а с д и к л а й м а н”


Download 47.3 Kb.
bet1/4
Sana11.02.2023
Hajmi47.3 Kb.
#1189300
  1   2   3   4
Bog'liq
37-ДИМ ички тартиб тайёр


К Е Л И Ш И Л Д И” “Т А С Д И К Л А Й М А Н”



37-ихтисослаштирилган давлат
умумтаълим мактаби касаба
уюшмаси раиси;
_________________ А.Алиқулов



37-ихтисослаштирилган давлат
умумтаълим мактаби директори
________________ О.Исроилова

«___»_____________ 2022 йил. «___»_____________ 2022 йил.


Пахтаобод туман халқ
таълими бўлимитасарруфидаги
37-ихтисослаштирилган
давлат умумтаълим мактаби


ИЧКИ МЕҲНАТ ТАРТИБ
ҚОИДАЛАРИ


Пахтаобод 2022 йил
1. Умумий коидалар.
1.1. Ички меҳнат тартибининг ушбу қоидалари Меҳнат кодексига, меҳнат тўғрисидаги бошқа қонун хужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланишни, меҳнат интизомини ҳамда иш берувчи билан ходим ўртасида юзага келадиган бошқа хуқуқий муносабатлар масалаларини тартибга соладиган асосий қатъий меъёрий хужжат ҳисобланади.
1.2. Қоидалар Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашининг (кейинги ўринларда туман кенгаши) касаба уюшма гуруҳи раиси билан келишиб тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради ва барча таълим муассасаларида қўлланилади.
1.3. Қоидаларга риоя қилиш иш берувчилар ва ходимлар учун мажбурий ҳисобланади, уни бажармаслик конунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат килиши мумкин.
1.4. Иш берувчининг асосий мажбуриятлари қуйидагилар (Ўз.Р. МК 17- модда) ;
1.4.1.Ходимларнинг меқнатини ташкил этиш ;
1.4.2.Қонун хужжатлари ва бошка меъёрий хужжатларда, меқнат шартномасида кўзда тутилган меҳнат шарт-шароитларини яратиш ;
1.4.3.Ходимга у бажарган иш учун таълим муассасаларидаги тарификациясида белгиланган меҳнатга хак тўлаш шартларига мувофиқ ўз вақтида ва тўлик хажмда хақ тўлаш ;
1.4.5.Қонунчиликда жамоашартномаси ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар томонидан дам олиш хуқуқини амалга оширишни, уларга кафолатли ва бадал тўловлари тўланишини таъминлаш;
1.4.6.Меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унга етказилган зарар учун ходимга хақ тўлаш ;
1.4.7.Ходимларнинг ваколатли органлари хуқуқларига риоя килиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш, меҳнат ва ижтимоий-иктисодий масалалар бўйича музокаралар олиб бориш ;
1.4.8.Мехнат кодексига мувофиқ жамоа шартномаларини тузиш ;
1.5. Ходимнинг мажбуриятлари ( Ўз.Р.МК. 16- модда) ;
1.5.1.Ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш ;
1.5.2.Меҳнат интизомига риоя килиш, иш берувчининг қонунга мувофиқ келадиган фармойишлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида ҳамда аниқ бажариш ;
1.5.3.Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чикариш санитариясига доир қоидаларга риоя қилиш ;
1.5.4.Таълим муассасасининг мол-мулкига авайлаб муносабатда бўлиш ;
1.5.5.Меҳнат жамоаларининг аъзолари, таълим муассасаларига ташриф буюрувчилар ва иш жараёнида алоқада бўладиган бошка шахслар билан хушфеъл бўлиш.

Download 47.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling