К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
расм. Инновацияларнинг шаклланиш жараёни
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
2.2.1 расм. Инновацияларнинг шаклланиш жараёни.
Масалан, ўтган асрда АҚШ ва собиқ СССР ўртасида юз берган қуролланиш пойгасида бу гипотезанинг амалий аҳамияти ўз исботини топган. Ҳозирги кунда, дунёнинг кўпгина давлатларида инновацияларни яратишнинг бу усули катта харажатлар талаб қилиши сабаб қўлланилмайди. Фундаментал тадқиқотларда инновация жараёнининг ўзаги яратилади, аммо, одатда, уларда амалий муаммоларга тўғридан-тўғри ечим топилмайди. Фундаментал тадқиқотлар натижалари илмий билим, ғоялар ва илмий билим кўринишида бўлиши мумкин.Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, фундаментал тадқиқотларнинг 90 фоиз муваффақиятсизликка учрайди, 10 фоизи ижобий натижа беради ва 3 фоизигина амалиётда қўлланилади. Амалий тадқиқотларда фундаментал (назарий) билимлар асосида тажрибалар, тестлар ўтказилади. Бу тажрибалар натижаси патентлар, илмий мақолалар кўринишида бўлади. Бозорга янги маҳсулот билан кириб боришда йирик корхоналарда бозорни ўрганиш ва маҳсулотни сотиш учун махсус гуруҳлар ташкил этилади. Маркетинг ва сотиш босқичлари инновацион жараён натижаларини сотиш билан боғлиқ. Бу моделнинг устунликлари билан бирга камчилик томонлари ҳам бор. Масалан, инновациялар ҳар доим ҳам фундаментал тадқиқотлар ва ихтиролар натижасида пайдо бўлмайди. Ҳозирги кунда кўпроқ бозор талаби инновациялар яратилишига сабаб бўлмоқда. Жумладан, инновацияларнинг келиб чиқиш манбаларига кўра 60 фоиз бозор талабидан, 25 фоиз технологиялардан ва 15 фоиз номаълум манбалардан келиб чиққанлиги аниқланган. Хулоса қилиб айтганда, инновацион жараённинг чизиқли модели бозор таъсири ва инновацион жараёнлар элементлари ўртасида юз берадиган мураккаб жараёнларни инобатга олмайди. “Бозор талаби босими” гипотезасида инновацион жараёнларга бўлган эҳтиёж бозор талаби орқали шаклланади деб қаралади. Янги ғоя инновацион жараённинг исталган босқичида пайдо бўлиши мумкин, яъни фундаментал тадқиқот таъсирисиз ҳам юз бериши мумкин ва инновацион жараённинг барча қатнашчилари: тадқиқотчилар, ишлаб чиқарувчилар, инвесторлар ва тадбиркорлар инновацияни яратишда бирлашишлари лозим, деб ҳисобланади. Инновацион жараён босқичлари ҳам ўзаро таъсирлашади, бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, маркетинг ва ишлаб чиқариш жараёнлари амалга ошади. Тадқиқотларнинг натижалари инновацион жараённинг турли босқичларида турлича фойдаланилади. Шу билан бирга лойиҳа менежерлари ва истеъмолчиларнинг роли ҳам инобатга олинади. Юқоридаги икки гипотезаларни бирлаштириш натижасида чизиқли бўлмаган инновацион жараён моделини келтириб чиқариш мумкин. Унга кўра давлат инновацияларни ривожлантиришни илмий-техник соҳаларни молиялаштириш орқали қўллаб-қувватлайди. Бизнес инкубаторларда ва бошқа инновацион маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулоти бозорга чиқиши учун сунъий бозор талаби яратилади. Таянч иборалар Инновацион фаолият, қўшилган қиймат, диффузия, ғоя, гипотеза, лойиҳа, маҳсулот, тежамкорлик, технология, иқтисодий ҳолат, интеграция, қонуниятлар. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling