К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
“Инновацион иқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсадлари ва бошқа фанлар билан алоқаси
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
1.3.“Инновацион иқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсадлари ва бошқа фанлар билан алоқаси
“Инновацион иқтисодиёт”бошқа фанлар каби биринчи ўринда ўрганиш функциясини бажаради. Ҳозирги кунда жамият ҳаётида инновацион соҳанинг жадал ривожланиши, иқтисодиётда интеллектуал маҳсулот, ахборот ва илмий-техник ва инновацион фаолият улушининг ўсиши шунга олиб келдики, инновациялар худди фойдали қазилмалар, ишлаб чиқариш қувватлари ва интеллектуал салоҳият каби, мамлакатнинг бойлиги ҳисоблана бошлади. Ўзбекистон ва унинг ҳар бир фуқароси манфаатлари йўлида инновацион ва илмий-техник салоҳиятдан самарали фойдаланишнинг мамлакатда комплексли инновацион сиёсатини шакллантириш ва уни амалга ошириш учун қонунчилик асослари яратмасдан туриб, ҳеч ҳам имкони йўқ. Шу сабабдан юртимизда интеллектуал мулк ва унинг муҳофазаси борасида бир қатор қонунлар қабул қилинди. Бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши, мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви, жаҳон иқтисодий тизимининг билимлар ва ахборот ролининг ўсиши томон ўзгариши, янги технологиялар ва капитал бозори ўртасидаги алоқалар кучайиши билан мамлакатимиз иқтисодиётининг инновацион ривожланиш йўлига ўтиши долзарб аҳамият касб этади. Дунёнинг етакчи ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларида ривожланиш умумий қонуниятлари ва тенденцияларини билиш, шунингдек, бой табиий ресурслар, ишлаб чиқариш ва илмий-техник салоҳиятга эга бўлган Ўзбекистоннинг ўзига хос шароитларини ҳисобга олган ҳолдагина мамлакатимизнинг инновацион ривожланиш йўлига ўтиш йўллари ва усулларини ишлаб чиқиш мумкин. Замонавий дунёда интеллектуал маҳсулотнинг тижоратлашуви, фан ва техника ролининг тубдан ўзгариши сабабли ҳар бир давлат, шунингдек, алоҳида корхоналар даражасигача бўлган қуйи бошқарув даражасидаги тузилмалар бозор шароитларида илмий-техник ва инновацион фаолиятга ресурслар ажратиш, бу фаолият натижаларини амалга оширишга ўз муносабати ҳақида тасаввурга эга бўлиши, яъни мамлакат, минтақа, ташкилот ва алоҳида шахснинг белгиланган социал-иқтисодий мақсадларига самарали эришиш имконини берадиган ўз инновацион сиёсатини ишлаб чиқиши лозим. Инновацион соҳада стратегик ва тактик чоралар тизимини ишлаб чиқиш фақат илмий асосда амалга оширилиши мумкин. Шу сабабли фаол ҳаракат қилаётган ҳар бир шахс, у қайси фаолият соҳасида банд бўлмасин, фан ва техниканинг ривожланиш умумий қонуниятлари, янгиликларни самарали қўллаш усуллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши, янгиликлар киритиш назарияси, инновацион фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш амалиётини, яъни инновацион стратегиянинг асосий қоидаларини, шунингдек, мос келувчи даражада инновацион сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш хусусиятларини билиши зарур. “Инновацион иқтисодиёт” фанининг объекти− Ўзбекистонда замонавий инновациянинг асосий масалалари, унинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, такомиллаштириш мумкин бўлган йўналишлари ҳисобланади. Мазкур фаннинг предмети− инновацияларнинг жамият ривожланишидаги ўрни ва роли, фан-техника тараққиёти қонуниятлари, янгиликлар яратиш ва ўзлаштириш жараёни, янгиликлар киритишнинг ҳаётийлик даври, инновацияларни таснифлаш тамойиллари ва функциялари ҳамда инновацион фаолият инфратузилмаси ҳисобланади. Фан-техника тараққиёти суръатининг тўхтовсиз ўсиши ва динамиклиги билан тавсифланадиган инновацион иқтисодиётда кадрлар тайёрлашнинг асосий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилади. Бу эса, ўз навбатида, профессионал кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни самарали амалга ошириш имконини берадиган мос келувчи таълим тизимини шакллантириш кўзда тутилган инновацион сиёсатни талаб қилади. “Инновацион иқтисодиёт” фанида инновацион сиёсат мақсадлари ва вазифаларига, унга таъсир кўрсатувчи омилларга, корхона, минтақа ва давлат миқёсида инновацион сиёсат амалга ошириш усулларига,уни ишлаб чиқиш тамойиллари ва мавжуд инновацион сиёсатни таҳлил қилиш усулларига, инновацион сиёсатни амалга оширишнинг амалий масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. “Инновацион иқтисодиёт” фанида давлат миқёсида инновацион фаолиятни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш асосий тамойиллари ҳамда миллий инновацион тизимлар шакллантириш ва фаолият кўрсатиши борасида хориж тажрибалари ўрганилади. Фаннинг предметини ташкил қилувчи энг асосий муаммо ва масалалар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: мамлакат иқтисодиётини юксалтиришга кўмаклашувчи инновацион сиёсат; инновацион товарни яратиш жараёни ва унинг босқичлари бозор тузулмасининг янги технологияларни ривожлантиришга таъсири; инновацион фаолиятнинг бугунги инфратузилмаси; инновацияларнинг иқтисодий аҳамияти; инновацияларнинг соҳалар бўйича турлари; саноатда инновацион моделлар; илмий техника тараққиёти ва уни бошқариш; интеллектуал капитал, интеллектуал мулкни шакллантириш ва бошқариш; Ўзбекистон миллий инновацион тизими; инновацион маркетингда товар ва хизматларни стратегик йўналишлари; илмий кашфиётлар, ихтиролар ва лицензиялаш; патентлар ва патент ахборотларини излаш; саноат намуналари, бренд ва селекция ютуқлари инновацион ривожланишнинг бошқарув объекти сифатида; инновацион иқтисодиётда менежмент стратегиялари; инновацион лойиҳаларни молиялаштириш тизими; инновацион соҳада кадрларни бошқариш механизми; инновацион ғоялар, ишламалар ва технологияларни амалга оширишда кластер усулларини қўллаш зарурияти. Юқоридаги ва бошқа саволлар миллий иқтисодиётнинг тараққий этишида инновацияларнинг ролини очиб беради. Фаннинг мақсади− таълим олаётганларга миллий иқтисодиётни инновацион тизимда саноат корхоналарининг эгаллаган ўрнини тавсифлаш, иқтисодиёт ва аҳолининг саноат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, фан‑техника тараққиётини жадаллаштириш ва саноатда инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини оширишнинг назарий ва амалий масалалари тўғрисида назарий билимларни шакллантириш ва амалиётга татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун “Инновацион иқтисодиёт” фани – талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларни бажаради. Бироқ шуни ҳам унутмаслик керакки, исталган билимлар доимо тўлдириб ва мукаммаллаштириб борилмас экан, эскириб қолиши ҳамда жамият ва алоҳида корхоналар ҳаётида вужудга келувчи турли хил вазифаларни ҳал қилишга ярамай қолиши мумкин. Гап шундаки, фан-техника ва иқтисодиётнинг ривожланиши қўшимча билимлар чегарасини кенгайтиради ҳамда кадрларнинг ҳозирги кун талабларига жавоб берувчи билим, кўникма ва малакага эга бўлишларини талаб қилади. Шу сабабли олинган ахборотлар ва билимлар билан чекланиб қолиш ярамайди. Уларни доимий равишда тўлдириб, фан ва хўжалик амалиётининг сўнгги ютуқлари асосида ривожлантириб бориш лозим. Олинган билимлар фақат шу асосдагина амалиётда қўлланиб, жамиятнинг бевосита ишлаб чиқариш кучига айланиши мумкин. “Инновацион иқтисодиёт” фан сифатида бошқа иқтисодий фанлар билан, жумладан, “Иқтисодиёт назарияси”, “Микро ва макроиқтисодиёт”, “Индустриал иқтисодиёт”, “Корхона иқтисодиёти” ва иқтисодиётга оид бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқ. Бугунги кунда иқтисодиётга оид фанларни жамият ҳаётида рўй бераётган иқтисодий жараёнларни–техника ва технологиялар борасида рўй бераётган янгиликларни билмасдан ўрганишнинг иложи йўқ. Фан-техника тараққиёти шароитларида техника ва технологияда жадал суръат билан юз бераётган ўзгаришлар нафақат ишлаб чиқариш хусусиятларида, балки айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш ҳамда ишлаб чиқаришнинг иқтисодий натижаларида ҳам акс этади ва шу сабабли мазкур фанни ўрганишда ҳисобга олинмаслиги мумкин эмас. Шу сабабли бўлажак мутахассиснинг иқтисодий фикрлаш доирасини кенгайтириш ва унинг миллий иқтисодиётда ўз ўрнини топишини шакллантирувчи бошқа иқтисодий, техникавий ҳамда технологик фанлар мажмуасини ҳам билиш талаб қилинади. “Инновацион иқтисодиёт” фанини ўрганишнинг умумий усули ─ билишнинг диалектик усули ҳисобланади. “Инновацион иқтисодиёт” фанининг методологик асоси ─ бу иқтисодиёт назариясидир. Унда мамлакатнинг социал йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида амал қилувчи ривожланиш йўналишлари ва қонуниятлари, жамиятнинг сифат жиҳатидан янги ҳолатига ўтишнинг асосий тамойиллари акс этган. Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг амалиёти шундан далолат берадики, уларнинг аксарияти юқори касб малакасига ва ўз соҳасида чуқур билимга эга кадрлар эвазига юқори даромадга ва ишлаб чиқариш имиджига эга бўлишмоқда. Шу сабабдан ҳам, миллий иқтисодиёт тармоқларида фаолият юритаётган мутахассислар ўзларининг иқтисодий фикрлаш доирасини кенгайтиришлари учун бошқа иқтисодий, техникавий ҳамда технологик фанлар мажмуасини ҳам билишлари мақсадга мувофиқдир. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling