К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
-расм. Жаҳон мамлакатларида иқтисодий ўсишни таъминлашда инсон омили – билим ва малаканинг салмоғи (умумий кўрсаткичга нисбатан фоиз ҳисобида)”
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
1.2.1-расм. Жаҳон мамлакатларида иқтисодий ўсишни таъминлашда инсон омили – билим ва малаканинг салмоғи (умумий кўрсаткичга нисбатан фоиз ҳисобида)”6.
Кучли рақобат шароитида, иқтисодиёт тармоқларининг илғор технологиялар ва ишланмаларга эҳтиёжи катта бўлиб, мунтазам ортиб бормоқда. Негаки, ҳозирги замон бозор шароити хўжалик юритувчилардан ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш, катта даромад келтирадиган сифатли ҳамда харидоргир маҳсулот тайёрлаш имконини берадиган юқори технологияларни ўзлаштиришга йўналтиришни талаб қилади. Шуни қайд этиш лозимики, республикамизда қабул қилинган қатор имтиёз ва преференциялар ҳам инновацион тараққиёт учун хизмат қилади. Масалан, инновацион лойиҳалар билан шуғуллана-ётган илмий муассасаларга солиқ имтиёзлар тақдим этилган, шуни-си ҳам муҳимки, бундай мақсадларга йўналтирилган маблағлар яго-на социал тўловдан ташқари барча тўловлардан озод этилган. Жаҳон тажрибасига мувофиқ соҳалар ва ишлаб чиқарувчилар, корпорация ва фирмалар давлат билан бир қаторда ўзлари учун ке-ракли бўлган амалий илмий тадқиқотларни молиялаштиришлари зарур бўлади, улар амалий ишланмаларнинг 30 фоизидан зиёдини, илмий-техник инновацион ишланмаларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган улушини молиялаштиришлари керак бўлади. Ҳозирги кунда уларнинг молиялаштириш ҳажми 10 фоиздан ошмайди. Амалий давлат илмий-техник дастурлар миқёсининг ўзида ушбу ишлардан манфаатдор бўлган ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий иштироки кутилмоқда. Бу соҳадаги тегишли дастлабки ишлар аллақачон бошлаб юборилган. Мамлакатимизда экспортбоп маҳсулот олиш мақсадида қишлоқ хўжалик хомашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича ихчам технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун айнан ушбу соҳада муваффақиятли қўллаш мумкин бўлган инновациялар мавжуд. Бу борада Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Ўзбекистон Фанлар академиясининг “Ботаника” илмий-ишлаб чиқариш маркази, Фарғонадаги “Композит” масъулияти чекланган жамияти, Р.Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти, Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги бошқа кўплаб илмий муассасалар ва марказларнинг ишланмалари янгилиги ва долзарблиги билан ажралиб туради. Бу субъектлар томонидан бажарилган илмий тадқиқот натижалари мамлакатимизда қатор йиллардан бўён ўтказилаётган ярмаркаларга ташриф буюрган фермер ва кичик бизнес вакилларида катта қизиқиш уйғотди. Ҳозирги кунда бозор иқтисодиёти ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва корхоналарнинг мустақил фаолият кўрсатишларига кенг имкониятлар очиб бериш билан бирга кадрларга, уларнинг билимлари, кўникмалари ва малакаларига катта талаблар қўймоқда. Бир томондан фан-техника тараққиёти, иккинчи томондан эса замонавий бозор муносабатлари ва рақобатчиликнинг ривожланиб бориш шароитларида инновацион фаолият билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишни тўғри амалга оширувчи мутахассислар муваффақиятга эришиши мумкин. Шу муносабат билан 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясининг бош мақсади: “...мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш ...”7 ҳисобланади. Бу мақсадга эришишда“... барча даражада таълим сифати ва қамровини ошириш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизиминининг иқтисодиёт эҳтиёжларига мослашувчанлигини таъминлаш”8зарур бўлади. Машҳур иборада айтилишича, “дарахтларнинг ортида ўрмонни кўра олиш зарур.” Малакали мутахассис дунё амалиётидаги илғор илмий тадқиқот усулларини ва замонавий технологияларни ўзлаштириш асосида ишлаб чиқарилувчи маҳсулот ёки хизматга бўлган талабни ошириш йўлларини билиши лозим. Бошқача қилиб айтганда, гап назарий билимларнинг амалий тажриба ва кўникмалар билан уйғунлашуви, ёш мутахассиснинг турли хўжалик шароитларида тез, тўғри ва аниқ қарор қабул қилиши ҳақида бормоқда. Фақат шу қобилиятларга эга бўлган мутахассисгина тезда жамиятда ўз ўрнини топиб, хизмат пиллапоясида олға қадам ташлаши ва юқори лавозимлар сари ҳаракатини бошлаши мумкин. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling