К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
-МОДУЛ. “ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ” ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инновацион иқтисодиёт − фан ва ўқув курси сифатида
1-МОДУЛ. “ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ” ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1-мавзу. “Инновацион иқтисодиёт” фанига кириш Режа: 1.1. Инновацион иқтисодиёт − фан ва ўқув курси сифатида. 1.2. “Инновацион иқтисодиёт” − иқтисодиёт фанларининг таркибий қисми ва билимлар соҳаси. 1.3. “Инновацион иқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсадлари ва бошқа фанлар билан алоқаси. Инновацион иқтисодиёт − фан ва ўқув курси сифатида Маълумки, инсоният ҳаётининг давомийлиги унинг эҳтиёжларининг мавжуд эканлиги, айниқса инсонларнинг моддий кўринишдаги ҳаётий эҳтиёжлари − кийим‑кечак, озиқ‑овқат, уй‑рўзғор буюмларига эга бўлиш зарурлигини тақозо этади. Ҳаётий неъматларга бўлган эҳтиёжларни қондириш мақсадида инсонлар турли соҳаларда фаолият кўрсатишади. Инсонлар ҳаётий неъматларга бўлган эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондирилишини таъминлаш мақсадида турли йўналишдаги фаолиятлар билан шуғулланиши зарурияти туғилади: таълим, фан, маънавият ва бошқалар. Инсонлар эҳтиёжининг қондирилиш даражаси бевосита ресурсларга бориб тақалади. Ресурсларнинг барчаси – табиий бойликлар, малакали ишчи кучлари, ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарлари, пул маблағлари ва бошқалар табиат ва жамиятда чекланган миқдордадир. Ҳаттоки, ишлаб чиқаришнинг бугунги даражасида инсоният ихтиёридаги турли табиий бойликларнинг тахминан қанча вақтга етишини олдиндан башорат қилиш мумкин. Жумладан, инсоният 2500 йилга келиб, барча металл захираларини сарфлаб бўлиши башорат қилиниб, бунда темир рудаси 250 йилга, алюминий 570, мис 29, рух 23, қалайи 35, қўрғошин 19 йилга етиши тахмин қилинмоқда. Амалда ҳозир яшаётган авлод ҳам ишлаб чиқаришда қўрғошин, қалайи, рух, олтин, кумуш, платина, никел, волфрам, мисдан фойдаланиш муаммосига дуч келмоқда. Яқин юз йил ичида ишлаб чиқаришни энергоресурслар: нефть, газ, кўмир билан таъминлаш муаммоси ҳам алоҳида муаммо бўлиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас”3. Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонларнинг яшаши ва камол топишини таъминлайдиган моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқликда амал қиладиган турли-туман фаолиятлар яхлит қилиб, бир сўз билан айтганда, иқтисодий фаолият ёки иқтисодиёт деб аталади. Иқтисодиёт – мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган хўжаликлардан, хўжаликлараро, давлатлараро бирлашмалар, корпорациялар, концернлар, қўшма корхоналар, молия ва банк тизимларидан, давлатлар ўртасидаги турли иқтисодий муносабатлардан иборат ўта мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизимни англатади. Чекланган иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиб, аҳолининг тўхтовсиз ўсиб борувчи эҳтиёжларини қондириш мақсадига эришиш йўлларини топиш иқтисодиётнинг асосий мазмунини ташкил этади. Шу сабабдан ҳам, бугунги кунда, мамлакат иқтисодиётининг барча соҳаларини инновацион ривожланиш жараёнларини рақамли иқтисодиётга мос интенсивлаштириш стратегик жиҳатдан энг асосий масала сифатида қаралмоқда. Ҳозирги даврда миллий иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида инновацион иқтисодиёт асосларини билиш малакали мутахассислар тайёрлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. “Инновацион иқтисодиёт” фани инновацион иқтисодиёт бўйича муайян билимларни эгаллашга кўмаклашади. Инновацион иқтисодиёт – фан сифатида инновацион жараёнларни бошқарув механизмлари бўйича умумий замонавий тушунча ва тасаввурларни шакллантириш, инновацион фикрлаш, янгиланган маълумотлар оқимини қабул қилиш ва умумлаштириш, шунингдек,тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш каби зарурий ички ресурсларни ривожлантириш бўйича инновацион билимлар мажмуасини ифода этади. У жамият учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни тайёрлашнинг янги усулларини ва жараёнларини ҳамда замонавий бошқарувни шакллантиришни ўз ичига олади. Фан-техника тараққиёти жадал ривожланаётган бугунги шароитларда билим бевосита ишлаб чиқариш кучига айланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги “2019-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича” ПФ-554-сон Фармонида: “Ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш” Стратегиянинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган. Шу муносабат билан мамлакатимиз олий таълим муассасаларида талаба-ёшларнинг стартап-лойиҳалари танловини ташкил этиш, истиқболли стартап-лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш тартиби ишлаб чиқилган. Стартап-лойиҳалар танловининг мақсади – олий таълим муассасасида талабаларни илмий фаолиятга йўналтириш ва уларда инновацион фикрлашни, янги ғоя ва ташаббусларни шакллантиришдан иборат. Стартап-лойиҳалар танловининг вазифаси эса қуйидагилар ҳисобланади: олий таълим муассасаларида талаба-ёшлар ўртасида тадбиркорлик лаёқатини ривожлантириш ва тадбиркорликни рағбатлантириш; истиқболли стартапларни аниқлаш ва уларни ривожлантириш; бизнес-лойиҳаларнинг умумий миқдорини ошириш; лойиҳаларга йўналтирилган таълимни ривожлантириш; олий таълим муассасаларида талаба-ёшларнинг илмий-амалий фаолияти самарадорлигини ошириш; келгусида тижоратлаштириш мақсадида интеллектуал фаолиятни натижаларини яратиш; стартапларни яратиш асосларини шакллантириш учун янги техник масалаларни ишлаб чиқишга йўналтирилган тадқиқотларни рағбатлантириш; инновацион тадбиркорликни ривожланишига кўмаклашиш. Мамлакатимиз олий таълим тизими муассасалари“… ўз ваколатлари доирасида: илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишларини амалга оширишда қатнашади; илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар киритади; давлат илмий дастурлари, шунингдек халқаро дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди; ўз бўйсунувидаги тегишли таълим муассасалари ва илмий ташкилотларда самарали ҳамда рақобатбардош илмий фаолият юритилишини таъминлайди; тегишли йўналишлар бўйича илмий даражали кадрлар тайёрлашни таъминлайди, илмий фаолият юритувчиларни рағбатлантириб боради; илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади; ўз бўйсунувидаги илмий ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаб боради; илмий ишланмаларни тижоратлаштиради ва улар эгаларини рағбатлантиради, шунингдек ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш, уларнинг самарали илмий фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади; илм-фан ва технологиялар асослари, ютуқларини оммалаштириш, шунингдек илм-фан ва илмий фаолият соҳасига оид тегишли тадбирларни тарғиб этишда қатнашади”4. Фан-техника тараққиёти, малакали кадрлар, хўжалик механизми ва ундан оқилона фойдаланиш, изланиш, тадбиркорлик, ташаббускорлик, рағбатлантириш: буларнинг барчаси иқтисодиётда ижобий силжишларга эришиш учун асос бўлади. Шу тариқа “Инновацион иқтисодиёт” фани иқтисодиётнинг изланиш, янгиликни татбиқ этишдаги услубий вазифаларни бажаради ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳа ва тармоқларида амалий қарорлар қабул қилишда муҳимманба бўлиб хизмат қилади. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling