К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Назоратвамуҳокамаучунсаволлар


Download 3.15 Mb.
bet14/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

Назоратвамуҳокамаучунсаволлар
1.Инфратузилма – бу нима?

2.Инновацион инфратузилманинг вазифаларини айтиб беринг.


3.Кадрлар тайёрлаш ва ахборот таъминоти инфра­тузил­ма­ла­ри­ни ёритинг.
4.Молиявий инфратузилма хусусида нималарни биласиз?


4‑мавзу. Инновацион фаолият инфратузилмасининг ташкилий-иқтисодий механизмлари


Режа
4.1.Инновация фаолият инфратузилмасининг аҳамияти.

4.2. Инновационфаолият инфратузилмасининг таркиби.


4.3. Инновациялар бозорида тадбиркорликни ривожлантиришнинг айрим масалалари.


4.1.Инновация фаолият инфратузилмасининг аҳамияти
Мамлакатимиз иқтисодиётида йирик моддий, молиявий ва интеллектуал ресурслар тўпланган. Фан‑техника тараққиёти –ишлаб чиқариш кучларининг тараққиётига ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг янада чуқурлашига ёрдам бермоқда, бунинг натижа­си­да ишлаб чиқаришнинг якуний натижаларига катта таъсир кўр­сат­­моқда. Албатта, бундай жиҳатлар йирик индуст­риал­лаш­тирил­ган ишлаб чиқаришга хосдир. Унинг масштаби кенгайиб бориши даво­мида турли хизматларга талаб ошиб боради.

Шу сабабли, ишлаб чиқаришнинг ривожланишига оптимал шароит яратишни таъминловчи ва ишлаб чиқариш самара­дор­лиги­ни оширишга кўмаклашувчи инновацион фаолият субъектларига зару­ри­ят туғилади. Булар умумий кўринишда инновацион фаолият инфратузилмаси дейилади. “Инфратузилма” атамаси лотин сўзидан олинган бўлиб, infra− қуйи ва structura− тузилиш, жойлашиш деган маънони беради.


Инфратузилма − иқтисодий категориядир. У миллий иқтисо­ди­ёт­нинг таркибий қисмини ифодалаб, катта миқдорда пировард маҳсулот яратишга ёрдам беради. У жамиятдаги ишлаб чиқариш куч­ларининг бўлинмас қисми бўлиб, корхоналар фаолиятининг пиро­­вард натижаларига ижобий таъсир кўрсатади.Пировард нати­жа­­лар эса, инновацион инфратузилмаси тараққиёти даража­си­га ҳам боғлиқдир.
Иқтисодий адабиётларда инновацион фаолият инфратузил­ма­си субъекти деб: ишлаб чиқариш-техник, консалтинг, молиявий, ка­др­­лар тайёрлаш, ахборот ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатувчи юри­дик шахслар тан олинади (4.1.1-расм).
Инновацион фаолият инфратузилмасининг муҳим вазифа­ла­ри­­дан бири –ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи корхоналарни янгиликлар яратиш йўналишидаги функцияларидан аста-секин озод этиш ва уларга асосий фаолият билан шуғулланиш имкониятини яра­тишдир.
Инновацион фаолият инфратузилмаси − янги ёки такомил­лаш­тирил­ган маҳсулотни, шунингдек, янги ёки такомиллаштирилган техно­­логик жараённи яратиш, уларни ишлаб чиқаришда ўзлаш­ти­риш (амалиётда қўллаш) бўйича хизматлар кўрсатадиган субъ­ект­лар йи­ғин­дисидир.
Инфратузилма субъектлари мустақил равишда пировард маҳ­су­лот ишлаб чиқармасада, инновацион тадбиркорликнинг пировард нати­жаларга эришишларига сабабчи бўлади. Улар умумий инно­ва­цион маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида ўзига хос оралиқ бўғин роли­ни ўтайди.
Инфратузилманинг инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш тизи­мидаги ўрнини тавсифловчи муҳим жиҳати шундаки, у инно­вацион тадбиркорликни ягона мақсадли дастур асосида юқори дара­жа­да якуний натижаларга эришишга хизмат қилади. Шунинг­дек, улар инновацион маҳсулот ишлаб чиқаришда меҳнатнинг юқо­ри даражада бўлишлигини таъминлайди.
Демак, нфратузилма – яхлит хўжалик организми эмас. Унинг таркибига кирувчи барча тармоқлар, ижтимоий такрор ишлаб чиқа­риш тизимида ўзларига хос муносиб ўринни эгаллаб, инновацион маҳ­су­лот ишлаб чиқаришга турлича таъсир кўрсатади.
Инновацион фаолиятда, бир томондан янги ёки такомил­лаш­ти­­рил­ган маҳсулотни, шунингдек, янги ёки такомиллаштирилган тех­­но­ло­гик жараённи яратган инноваторлар турса, иккинчи то­мон­да эса, уни қўллаш асосида янгиёки такомиллашган маҳсулотлар иш­­лаб чиқа­радиган субъектлар туради. Бу субъектлар ўзаро боғлиқ ва улар ўртасида ўзига хос меҳнат тақсимоти мавжуд.

Ишлаб чиқариш-технологик таркибий қисм




Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling