К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
-расм. Технологик парк таъсисчилари ва улар томонидан ечиладиган масалаларнинг базавий чизмаси
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
4.2.2-расм. Технологик парк таъсисчилари ва улар томонидан ечиладиган масалаларнинг базавий чизмаси.
. Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Сергели, Яккасарой туманларида бир нечта технопаркка; «Яшнобод» технопаркига; ТТЕСИ ҳузурида Ўқув-амалий тўқимачилик технопаркига асос солинган15. Бу технологик парклар қуйидаги соҳаларда илмий тадқиқотларни, саноатда тажриба синовларини ўтказишга, инновацион намуналарни ўзлаштириш учун ихтисослаштирилиши кутилмоқда: кимё технологиялари, биотехнологиялар, фармацевтика ва тиббиёт биотехологиялари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари; материалшунослик, металларга ишлов бериш технологиялари, сейсмик чидамлилик, қурилиш материаллари; озиқ-овқат саноати; энергия тежаш, муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқариш; электрон ўлчов асбоблари, робот техникаси, машинасозлик, электр техника. Технопаркларни ташкил этиш ва тугатиш вазифаси Инновацион ривожланиш вазирлигига юклатилди. Технопарк фаолиятини дирекция бошқаради. У резидентларни жалб этиб, унинг ҳудудида жойлаштиради. Технопарклар ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат-хусусий шерикликнинг қуйидаги шакллари таклиф этилмоқда: технопарклар бинолари қурилиши учун ер участкаларини бепул асосда доимий фойдаланишга бериш; инновацион фаолият юритиш учун бўш турган давлат объектларини “ноль” харид қийматида бериш; фойдаланилмаётган бинолар ёки корпусларни хусусий шерикларга узоқ муддатга бепул фойдаланишга бериш; концессия асосида қурилиш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун ер участкаси ёки бинони ажратиш; хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил этилган инновацион технопаркларни моддий-техникавий ва молиявий жиҳатдан таъминлаш. Лойиҳалар давлат ёки хусусий шерик ташаббусига кўра келишув асосида амалга оширилади. Ажратиладиган ер участкаларини, шунингдек, фойдаланилмаётган бўш турган биноларни вилоят ҳокимликлари Инновацион ривожланиш вазирлигининг тақдимномасига кўра белгилайдилар. Уларнинг ўзлари бўш турган давлат объектлари “ноль” харид қийматида узоқ муддатли бепул фойдаланишга берилишини таъминлайдилар. Технопарк мақомини олиш учун қуйидагилар мавжуд бўлиши талаб этилади: а) инновацион лойиҳа ҳамда ваколатли органнинг ижобий хулосаси; б) қуйидагилар назарда тутилган технопаркни ташкил этиш ва ривожлантириш концепцияси: имкон қадар кўп сонли резидентларни жалб этиш ва технопарк ҳудудида жойлаштириш; технопарк резидентларига зарур сервис хизматларини кўрсатиш; технопарк резидентларини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан: инвесторларни жалб этиш учун инновацион лойиҳаларга эксперт баҳоси бериш, инновацион фаолиятнинг ахборот таъминоти, офис, лаборатория ва ишлаб чиқариш майдонларини имтиёзли шартларда тақдим этиш; в) алоҳида ҳудуд доирасида умумий майдони камида 1000 м2 технопарк эгаллаган ишлаб чиқариш ва офис бинолари; г) фаолият юритаётган коммуникациялар, алоқа, кичик ишлаб чиқаришлар, лабораториялар, таркибий бўлинмалар ва ҳоказолар бўлган ишлаб чиқариш ва офис бинолари. Улар “ғоядан тажриба намунасигача ва кейинчалик, саноат маҳсулотигача” тамойили бўйича инновацион фаолиятнинг тўлиқ цикли учун технопарк резидентларига берилади; д) инновацион корхоналарнинг кузатув (эксперт) кенгаши, ўқув маркази, сервис хизматлари маркази; е) технопаркни ривожлантириш учун захира майдонлар. Технопарк лойиҳалари қуйидаги манбалардан молиялаштирилади: давлат бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг маблағлари; жалб этиладиган инновацион фаолият субъектларининг бюджетдан ташқари манбалардан олинган маблағлари, шу жумладан, кредит, халқаро суғурта ташкилотлари, инновацион венчур фондлар ва бошқа инвесторларнинг маблағлари; жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий ажратган маблағлари; кредитлар ва грантлар; хорижий ва маҳаллий инвестициялар; технопаркнинг инновацион ва илмий тадқиқот, маслаҳат бериш ва бошқа фаолиятидан олинган маблағлари; бошқа тақиқланмаган манбалар. Технологиялар трансфери марказлари (ТТМ) илмий-техник натижаларнинг тижоратлашувини тезлатиши, кичик инновацион корхоналар, жумладан, технопарклар ва инновацион-технологик марказлар таркибида яратишни таъминлаши кўзда тутилган. Шуни таъкидлаш жоизки, ТТМ тизимининг самарали ишлашига қатор омиллар тўсқинлик қилади. Уларнинг орасида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин: минтақалар миқёсида инновацион жараёнларни бошқаришнинг суст ташкил этилганлиги; кўпчилик ТТМда ҳам ички, ҳам хорижий бозорларги чиқиш билан боғлиқ муаммолар; ТТМ ташкил қилиш ва фаолият кўрсатиши учун ресурслар базасининг етарли эмаслиги; инновацион фаолият кучайишини рағбатлантирадиган меъёрий- ҳуқуқий асосларнинг йўқлиги. Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар қаторидан жой олишининг муҳим йўлларидан бири – миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларида (енгил саноат, нефть-газ, кимё, биотехнология, АКТ, автомобилсозлик, транспорт-логистика, рекреацион-туристик, озиқ-овқат, илм-фан, таълим, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик, ипакчилик ва ҳоказоларда)кластер тизимини жорий этиш ҳисобланади. Иқтисодиётнинг барча соҳаларида кластер тизимини яратиш – илмий тадқиқот ва ишланмаларни молиялаштириш ҳажмини кўпайтиради, сифатини яхшилайди ҳамда инвестициявий ташқи лойиҳаларда иштирок этиш, илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишнинг янги имкониятларини яратади. Шунингдек, кластер тизимида таълим ишланмаларини яратиш, уларни қисқа муддатда синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш ва илмий изланишлардаги ходимлар ҳамда мутахассислар меҳнатларини кўпроқ рағбатлантириш, янги товарлар ва хизматларнинг Ўзбекистон бренди билан ихтиро қилиш учун кенг имкониятлар яратади. “Мутахассислар фикрига кўра, бугун дунёдаги кўпгина етакчи давлатлар иқтисодиётининг қарийб 50 фоизи кластер усулига ўтган. Масалан, Европа Иттифоқида 2 мингдан зиёд кластерлар мавжуд бўлиб, уларда ишчи кучининг 38 фоизи қамраб олинган. Дания, Финландия, Норвегия, Швеция саноатида тўлиқ кластер усули татбиқ қилинган. АҚШда эса мамлакатдаги мавжуд корхоналарнинг ярмидан кўпи шу тизимда ишлаб, улар томонидан тайёрланаётган товарлар ЯИМнинг 60 фоизини ташкил қилади. …бу давлатларда фермер хўжаликлари аксарият ҳолда кластер тизимига ихтиёрийлик асосида, илм ва ишлаб чиқаришни шиор қилган ҳолда бирлашади. Бунда фермерлар тайёр маҳсулот ишлаб чиқилгунча бўлган жараёнда турли вазифаларни бажарадилар”16. Кластер тизимида концессия шартномаси амал қилади. Концессия шартномаси – бу давлатнинг ёки маҳаллий органлар тасарруфидаги табиий бойликлар ёки бошқа хўжалик объектларидан вақтинча фойдаланиш, айрим корхона, кон ва шу кабиларни ишга солиш, қуриш учун ижозат бериш ва шу ҳақдаги шартномадир17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги“Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасида лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5583-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда республикада инновацион лойиҳалар ва стартаплар (стартап – инновацион маҳсулотларни ёки хизматларни ишлаб чиқариш ёки такомиллаштириш билан боғлиқ лойиҳалар) экотизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инновацион инфратузилмани ривожлантириш жараёнини жадаллаштириш белгилаб олинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сонли Фармонда белгиланган йўналишлар доирасида Илмий стартаплар акселератори ташкил этилган. Инновацион марказлар, технопарклар, технополислар,кластерлар, старп корхоналар ва бошқалар мисолида инновацион инфратузилманинг аҳамияти айниқса сезиларлидир, уларҳозирги замон бозор муҳитида илмий-техник соҳада тадбиркорликнинг ривожланиши ва янгиликларнинг иқтисодий самарадорлигини ошишига ёрдам беради. Инновацияларнинг тижорат муваффақиятининг эҳтимоли – махсус институтлар ва ташкилотларнинг шаклланиши ва ягона инновацион соҳада шаклланган инновацион жараённи таъминлаш тизимлари туфайли кескин ошади. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling