К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назоратвамуҳокамаучунсаволлар
- 14. Илмий кашфиётлар, ихтиролар ва лицензиялаш Режа
- 14.1. Илмий кашфиёт ва ихтиро тушунчаларининг моҳияти ва уларнинг республикамиз инновацион иқтисодиётидаги аҳамияти
Таянч иборалар
Капитал, мулк, интеллектуалқобилият, интеллектуал салоҳият,билим, ижод,ижодийсалоҳият,иқтисодийсамара,рағбатлантириш, ихтиро, патент, мулкчиликҳуқуқи, муаллифликҳуқуқи,халқарошартномалар, халқаро-келишувлар. Назоратвамуҳокамаучунсаволлар 1.Интеллектуалкапиталнингмоҳиятиватаркибийтузилишини ёритинг. 2.Интеллектуалмулкниинновациягаайлантиришжараёнини шарҳлаб беринг. 3.Муаллифликҳуқуқиватурдошҳуқуқларнитаърифланг. 4.Бутунжаҳонинтеллектуалмулкташкилотинингвазифасинима? 5.Ўзбекистондаинтеллектуалмулк муҳофазасиқайдаражада? 14. Илмий кашфиётлар, ихтиролар ва лицензиялаш Режа 14.1. Илмий кашфиёт, ихтиро тушунчаларининг моҳияти ва уларнинг республикамиз инновацион иқтисодиётидаги аҳамияти. 14.2. Иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда илмий кашфиётлар ва ихтироларни лицезиялашнинг ўрни. 14.3. Илмий кашфиёт, ихтиро ва лицензиялаш ҳуқуқлари ҳамда улар бўйича талабнома тузиш қоидалари. 14.1. Илмий кашфиёт ва ихтиро тушунчаларининг моҳияти ва уларнинг республикамиз инновацион иқтисодиётидаги аҳамияти Корхона рақобатбардошлигини сақлаб туриш учун, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш шароитида, маҳсулотнинг мавжуд хусусиятларини яхшилаш, янги фойдали хусусиятларни қўшиш ёки мутлақо янги маҳсулотни яратиш учун доимий равишда янги инновацион ижодий ғоялар ёки ихтироларни жорий этиш талаб этилади. Корхоналарда техник муаммоларни янги энг мақбул тарзда ҳал қиладиган ғоя ёки концепцияни ишлаб чиқиш, шу ижодий ғоялар учун патентни олиш орқали шахсий, қонуний ҳимояланган техник устунликка айлантириш корхоналарга рақобат устунлигини туҳфа этади. Кўпчилик одамлар ихтиролар, ижодкорлик ёки ихтиро ёрқин илҳомни талаб қилади ёки бу чуқур илмий изланишлар, давлат ёки корпоратив тадқиқот лабораториялари ёки тадқиқот институтлари томонидан олиб бориладиган кенг кўламли инновацион илмий изланишлар билан боғлиқ, деб ҳисоблашади. Биринчи марта Америка корпорациялари индивидуал ихтирочиларга қараганда кўпроқ патентни 1931 йилда олди ва бу тенденция бугунги кунгача ҳам давом этиб келмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, патентланган ихтироларнинг аксарияти катта илмий ютуқлар эмас, унчалик катта бўлмаган, аммо мавжуд техникага нисбатан аниқ техник яхшилашларни ўзида акс эттирадиган ишланмалар эди. Баъзи машҳур ихтиролар ҳам –оддий одамлар ёки мустақил ихтирочилар томонидан,илгари ишлаб чиқилган технологияни такомиллаштириш орқали яратилганлигитарихдан маълум. Кўп ҳолларда, таниқли ихтиролар тасодифий кашфиётлар орқали келиб чиққан. Кашфиёт – бу изланиш, текшириш, илмий тадқиқот натижасида баъзан эса тасодифан топилган илмий янгиликдан иборат. Унга табиат ҳодисалари ва жамият қонуниятларини онгли равишда илмий идрок қилиш натижасида эришилади. Кашфиёт туфайли моддий дунёнинг илгари инсониятга маълум бўлмаган объектив қонуниятлари, хоссалари ҳамда ҳодисалари маълум бўлади. Кашфиёт фан-техника инқилобининг асосини ташкил этади ҳамда фан ва техника тараққиётига тубдан янги йўналишларни яратилишига имкон яратади. Иқтисодиётда кашфиётлар ва ихтиролар бир-биридан фарқ қилади. Кашфиётлар шундай инқилобий ҳодисаларки, улар натижасида муҳим қонуниятлар яратилади. Масалан, ернинг тортишиш қонунининг яратилиши ва бошқалар. Ихтиролар эса жамият ҳамда иқтисодиёт учун муҳим янгиликлар яратилиши билан чекланади. Бизнинг боболаримиз Беруний,Ибн Сино, Улуғбек ва бошқа шунга ўхшаган алломалар яратган қонуниятлар кашфиётлар жумласига киритилади. Ихтиро – бу иқтисодиётнинг турли соҳаларида (ижтимоий, маданий, қурилиш, мудофаа ва ҳоказо) ижобий самара берадиган ўзига хос техникавий ечимга эга бўлган янгиликдан иборат. Тор маънода ихтирони давлат томонидан тан олинадиган ва тегишли жамиятда чиқарилган қонунлар билан муҳофаза қилинадиган янги техникавий ечим сифатида ифодалаш мумкин. Ҳар қандай янгилик ихтиро бўлавермайди. Масалан, илмий асосланмаган қуруқ илмий қоидалар, амалга ошириб бўлмайдиган хато таклифлар ихтиро ҳисобланмайди. Олимлар томонидан яратилган у ёки бу таклиф ёки техникавий ечим ихтиро бўлиши учун қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур: Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling