К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Биринчидан, ихтиродан иқтисодиёт тармоқларида бир неча марта фойдаланиш мумкин бўлишлиги. Иккинчидан


Download 3.15 Mb.
bet59/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

Биринчидан, ихтиродан иқтисодиёт тармоқларида бир неча марта фойдаланиш мумкин бўлишлиги.
Иккинчидан, ихтирода у бўйича яратилган янгилик бошқа­ларга қараганда биринчи эканлиги ва буни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги (муаллифлик гувоҳномалари, патент­лар) билан белгиланади.
Баъзида корхоналар ўзининг тадқиқот ва ишлаб чиқиш салоҳиятига эга бўлмаса ҳам, ишлаб чиқаришда, кўпинча уни англамасдан, ишчилар маҳсулот билан ишлаш орқали ихтиро яратиши ёки уни муайян эҳтиёжларга мослаштириш заруратига дуч келиши мумкин. Ихтирочилик ғоялари корхонанинг исталган тузилмасида пайдо бўлиши мумкин.
Ихтиролар – бу бозор тенденциялари ва мижозларнинг янги эҳтиёжлари юзага келганда бундай эҳтиёжларни қондириш учун техник ечимларни таклиф қиладиган маркетинг ва савдо хизмат-лари кўринишида ҳам намоён бўлади. Ихтирони патентлаш натижа­си уни номоддий мулкка айлантириш орқали амалиётда қўлланиши устидан тўлиқ назорат қилиш имкониятини таъминлайди. Оқибатда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида қўшимча даромад олиниб рақобат устунлигига эришилади.
Ихтиро ва инновация тушунчаларини ажратиш жуда муҳим. Ихтиро инновация бўлиши учун уни бозорга олиб чиқиш ва юқори баҳода истеъмолчи эҳтиёжи асосида олди-сотдини амалга ошириш жараёни керак бўлади. Амалиётда баъзи ихтироларнинг бозорга чиқиши учун йиллар талаб қилинади. Улар кўпинча бошқа кичик ихтиролар билан аралашиб ягона махсулот бўлиб чиқади. Мисол сифатида уяли телефонни олишимиз мумкин. Телефоннинг ўзи гарчи ХХ асрнинг бошларида яратилган бўлса-да, ҳозирги ҳолат­даги мультифункционал даражага етгунча 80 йил талаб қилинди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, республикамизда ихтиролар давлат томонидан ҳимоя қилинган ва уларни инновацион маҳсулот бўлиши учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”81ги қонуни 5-моддасида ихтиронинг хусусиятлари келтирилади:
Ихтиро сифатида кўрсатилган объект, башарти у янги, ихтирочилик даражасига эга бўлса ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Ихтиро, башарти у техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, янги деб ҳисобланади.
Техника тараққиёти даражаси ихтиро устуворлиги санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган ҳар қандай маълумотларни ўз ичига олади. Ихтиронинг янгилигини аниқлаш чоғида бирмунча олдин топширилган ва қайтариб олинмаган талабномалар ҳам ҳисобга олинади.
Башарти, ихтирога оид талабнома, шу ихтирога тааллуқли маълумот муаллиф, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёхуд билвосита ушбу маълумотни олган бошқа ҳар қандай шахс томонидан оммавий тарзда ошкор қилинган санадан бошлаб олти ойдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига топширилган бўлса, бу ҳолат ихтиронинг патентга лаёқатлилигини тан олишга таъсир кўрсатадиган вазият сифатида эътироф этилмайди. Бундай ҳолда ушбу фактни исботлаб бериш вазифаси муаллиф, талабнома берувчи зиммасида бўлади.
Қурилмалар, усуллар, моддалар, микроорганизмларнинг штам­млари, ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳужайраларининг турлари, илг­аридан маълум бўлган қурилмалар, усуллар, моддаларнинг, микроорганизмлар штаммларининг янги мақсадда қўлланилиши ихтиро сифатида эътироф этилади.
Қуйидагилар ихтиро сифатида эътироф этилмайди:
  • илмий назариялар ва математика усуллари;


  • хўжаликни ташкил этиш ва бошқариш усуллари;


  • шартли белгилар, жадваллар, қоидалар;


  • ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари;


  • электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар;


  • бинолар, иншоотлар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва схемалари;


  • эстетика талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, маҳсулотларнинг фақат ташқи кўринишига оид ечимлар;


  • интеграл схемаларнинг топологиялари;


  • ўсимлик навлари ва ҳайвон зотлари;


  • жамоат манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар ва бошқа шу кабилар ихтиро ҳисобланмайди.





Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling