К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Илмий кашфиёт, ихтиро ва лицензиялаш ҳуқуқлари ҳамда улар бўйича талабнома тузиш қоидалари
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
14.3. Илмий кашфиёт, ихтиро ва лицензиялаш ҳуқуқлари ҳамда улар бўйича талабнома тузиш қоидалари
Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра илмий кашфиётлар, ихтиролар ҳамда лицензиялашга талабнома тузиш қоидалари ва уни юритиш “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намунала-ри тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади. Бундай талабномаларни бериш ўзига хос талабларни амалга оширишни тақозо этади. Илмий кашфиётлар, ихтироларга патент бериш бўйича талабнома энг аввало унинг муаллифи (яратувчиси) шунингдек иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига топшириши асосида дастлабки жараёни амалга оширилади. Белгиланган қоидага кўра бундай талабномалар шахсан (муаллиф), патент вакили ёки ишончли шахс орқали топширилиши шарт. Илмий кашфиётлар ва ихтироларга талабнома қуйидагиларни ўз ичига олади: Илмий кашфиёт ёки ихтиронинг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва кимнинг номига патент бериш сўралаётган бўлса ўша шахснинг манзили кўрсатилиб ариза бериш. Илми й кашфиёт ёки ихтирони амалга ошириш учун етарли бўлган даражада тўлиқ ҳамда батафсил очиб берилган тавсифи. Илмий кашфиёт ва ихтирони моҳиятини ифодаловчи ҳамда унинг тавсифига тўла мувофиқ бўлган бошқа жиҳатлари (масалан формуласи, чизмалари ва бошқа материаллари) ўз ичига олиши зарур. Яратилган илмий кашфиёт ва ихтиронинг моҳиятини тушуниш қийин бўлса унинг учун зарур бўладиган бошқа зарурий нарсалар, ихтиро рефератини ҳам ўз ичига олишлари мумкин. Инновацион асосда илмий янгилик яратишда илмий кашфиёт ва ихтирони ҳаққоний эканлигини ҳамда унга патент бериш ҳақидаги талабномани амалга ошириш учун расмий экспертиза, яъни унинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда илмий техник экспертизани ўз ичига олган давлат экспертизаси ўтказилади. Расмий экспертиза патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан бошлаб икки ой муддатда вазирлик томонидан ўтказилади. Патент бериш ҳақидаги талабномаларни давлат экспертизаси ўтказиш жараёнида муаллиф томонидан талабномалар бўйича тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар патент божи тўланган тақдирда вазирлик қарор қабул қилингунга қадар тақдим этилишига рухсат берилади. Патент бериш ҳақидаги талабнома материалларидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан сир сақланиши зарур ҳамда улар ҳақидаги ахборотлар патент эгаси ёки талабнома берувчининг розилигисиз берилишига йўл қўйилмайди. Агар талабнома материалларидаги ахборотларидан маълумотлар расмий равишда эълон қилингунга қадар ошкор этилса, қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади. Расмий экспертиза томонидан натижалар бўйича вазирликнинг қарорига асосан талабнома берувчига маълум қилинади. Агар талабнома берувчи вазирлик чиқарган қарордан норози бўлса уч ойлик муддат ичида аппелиция кенгашига аппеляция бериш ҳуқуқига эга. Республикамизда илмий кашфиётлар ихтиролар ҳамда лицензиялар давлат томонидан муҳофазага олинган ва улар ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинади. Таянч иборалар Илмийкашфиёт, ихтиро, ғоя,лицензиялаш, техник ечим, ихтиролар бозори, лицензиялашбозори, ҳуқуқ,тижоратсирлари. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling