К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Download 3.15 Mb.
bet63/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

15.1.1-жадвал
Инновацияларнинг таснифланиши




Таснифлаш белгиси


Инновацияларни таснифий гуруҳлаш

1.

Натижаси инновациялар бўлган ФТТ босқичлари ва инновацияларни қўллаш соҳалари

Илмий,техник, технологик, ахборот, ташкилий бошқарув, ижтимоий


2.

Инновацияларни амалга ошириш суръатлари

Жадал, секинлашган, ўсиб борувчи, бир текис, сакрашсимон


3.

Инновацияларни кўлами

Трансконтинентал, транс-миллий, минтақавий, йирик, ўрта, майда


4.

Инновацияларнинг амалиётдаги натижавийлиги

Юқори, паст, барқарор


5.

Инновациялар самарадорлиги шаклига кўра

Иқтисодий, ижтимоий, экологик, интеграл


15.1.1-жадвалда келтирилганинновацияларнинг таснифигакўра уларни аниқ, тўла ва объектив баҳолаш ҳамда натижа­вий­ли­ги­ни аниқлаш корхоналар амалиётида бошқариш усулларини танлаш имко­нини беради.

Назарий жиҳатдан инновацияларнинг ҳар хил турларини амалиётга қўллаш соҳасидан келиб чиқиб, улар стратегияларини белгилаш ҳамда бир қатор муҳим вазифаларни ҳал этишда намоён бўлади. Бу эса қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ташкилий-бошқарув, инновацион стратегия –ишлаб чиқа­риш­да транспорт, сотиш ва таъминот соҳаларини ташкил қилиш жараёнларида;


  • техник стратегия – янгиёки такомиллашган хусусиятларга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришда намоён бўлади;


  • ахборот стратегияси – илмий-техник ва инновацион фаолият соҳасидаги рационал ахборот оқимларини ташкил қилиш, ахборот олишнинг тезкорлиги ва ишончлилигини ошириш вазифаларини ҳал қилишданамоён бўлади;


  • ижтимоий стратегия – меҳнат шароитларини яхшилашга, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият муаммоларини ҳал қилишда намоён бўлади.


Умуман олганда, замонавий инновацион менежмент концеп­циясини шакллантириш жараёни корхоналар даражасида (яратил­ган янгиликлар бўйича) учта асосий гуруҳга ажратилади:


1) янги намунадаги товарлар (маҳсулотлар) ишлаб чиқарилади ва бунда уларни истеъмол қилиш жараёнида сифат жиҳатидан мут­лақо янги маҳсулотларни яратишни ташкил этади;
2) технологик янгиликлар – эски ёки янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатишнинг тубдан янги усуллари ёки технологияларини ўз таркибида мужассамлаштиради;
3) бошқарув янгиликлари. Бунда бошқарув аппарати томонидан корхоналар фаолиятини такомиллаштириш жараёнида қўлланиладиган сифат жиҳатдан янгича ишлаш усуллари тушу­нилади.
Инновацион жараёнлар стратегиясида бошланғич материаллар ва маълумотлардан самарали фойдаланиш такомиллаштирилиши ҳисобига иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш имконияти яратилади. Бу эса, маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг паса­йишига ва сифатининг ошишига олиб келади.
Ю.В.Яковеснинг85 фикрича, инновацион маҳсулотлар ҳар хил турларининг юқорида келтирилган таснифидан фойдаланиш ва уларнинг амалиётдаги хусусиятларини билиш, мулкдорлар ва менежерларга қуйидаги имкониятларни беради:
  • ҳар бир янгиликни аниқ идентификациялашни, бошқалари орасида унинг ўрни ҳамда имкониятлари ва чекланишларини аниқлашни таъминлаш;


  • аниқ турдаги янгилик ва инновацион стратегия ўртасида самарали ўзаро алоқадорликка эришиш;


  • янгиликларнинг тегишли ташкилий-иқтисодий механизмини ишлаб чиқиш ва уни ташкилот стратегик вазифаларини амалга ошириш мақсадида янгилари билан алмаштириш;


  • янгиликлар тизимининг барқарорлиги ва мувозанатига таъсирини камайтириш имкониятини берадиган тегишли компенсацион (“антиинфляцион тўсиқларни бартараф қилиш”) механизмни ишлаб чиқиш.





Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling