1. Функционал ўзаро боғлиқлик. Юқори технологик маҳсулотларниажратибтурадиган бундай жиҳат бу – умумий корпоратив стратегия билан кенгроқ алоқа ва функционал ўзаро боғлиқлик даражасинингюқорироқ эканлигини билдиради. Ушбу жиҳатмаркетинг концепциясини истеъмол маркетингидан кўра тўлароқамалга оширишга имкон яратади.
2. Маҳсулотнинг мураккаблиги. Саноат компанияларида кўпгина тадқиқот ваишланмаларнинг харажатлари юқорилиги риск ва техникноваторликнингҳам юқори бўлишини талаб қилади. Бу эса компанияларда бошқарувқарорлари қабул қилишда техник қадриятлар устунлик қилишимумкинлигини келтириб чиқаради. Ушбу ҳолда “маҳсулотни харидордан кўпроқ ёқтирибқолиш” реал риски мавжуд бўлиб, мижознинг эҳтиёжлариўзгаришига мослашувчан жавоб қайтариш қобилияти йўқотилади. Бунда юқори технологик маҳсулотлар – сотувчи ва харидор ўртасидагииқтисодий, техник ва шахсий ўзаро алоқаларнинг мураккаб йиғиндиси сифатида намоён бўлади.
3. Харидор ва сотувчининг ўзаро боғлиқлиги. Харидор васотувчининг ўзаро боғлиқлиги юқори технологик маҳсулотлар маркетингининг – айниқса,маҳсулотлар сотиш соҳасида – ўзига хос тавсифномаси ҳисобланади.Харидор сезиларли даражада таъминотчига – хомашё, деталлар ёки йиғув узеллари етказиб беришнинг кафолатланишига; капитал асбоб-ускуналарни таъмирлаш бўйича малакали хизматлар кўрсатиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун материал етказибберишнинг узлуксизлигига; буюртмалар билан ишлашсамарадорлигига ва қоидага кўра, кредит муддатини узайтириш имкониятига боғлиқ бўлади. Юқори технологик маҳсулотлар маркетингида музокаралар олибборишжараёникўпинча харидор ва сотувчи ўртасидаги муносабатларни тартибгасолувчи муҳим восита ролини ўйнайди.
4. Харид жараёнининг мураккаблиги. Харид ҳақида қарор қабул қилиш жараёни мураккаблигирасмий ташкилот таъсири, қатнашчилар сонининг кўплигини эътиборгаолиш лозим бўлган техник ва иқтисодий омиллар, фирма фаолияткўрсатадиган ташқи муҳит омиллари ва битимга жалб қилинган пулмиқдорининг муҳимлиги каби омиллар натижаси ҳисобланади. Бунда мураккаблик, компаниянинг маркетингстратегиясини харидорлар хулқ-атвори билан бирга мувофиқлаштириш жараёни истеъмол товарлари ва хизматлари маркетингига қараганда анча қийин ва мураккаб эканлиги билан изоҳланади.
Юқори технологик маҳсулотларни бозорга киритиш мураккаб жараён ва ўзига хос ёндашувга асосланади. Хорижий тажрибага кўра маҳсулотлар мамлакатларда бозорга киришнинг диффузияси соҳасидаги таҳлили шуни кўрсатадики, инновацион маҳсулотнинг бозорга кириб боришида (инновациялар диффузияси) икки хил ёндашув мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |