К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


I.Инновациялар диффузияси классик назарияси ёки бозорга киришнинг диффузия модели. II


Download 3.15 Mb.
bet68/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

I.Инновациялар диффузияси классик назарияси ёки бозорга киришнинг диффузия модели.
II.Джеффри Мур91нинг “жарлик”назарияси.
I. Инновациялар диффузияси назариясига кўра бозорга киришнинг диффузия моделига асосан янги маҳсулотни бозорга қабул қилиш жараёни янги маҳсулот сотилишини бошқарадиган ҳамдаистеъмолчилар ўртасидаги узоқ муддатли ва узлуксиз коммуникациялар жараёни сифатида кўриб чиқилади. Бозорга киришнинг диффузия модели икки хил назарияга асосланади:
1. Э.Роджерс92нинг диффузия назарияси.
2. Френк Басс93нинг диффузия назарияси.
Э.Роджерс томонидан илгари сурилган диффузия назариясида истеъмолчилар беш хил тоифага ажратиб кўрсатилади. Бунда энг муҳими Э.Роджерс ҳар бир истеъмолчи сегментини алоҳида номлайди ва тоифалар ўртасидаги салмоғи бўйича қуйидагича тақсимлайди:
  1. 2,5фоиз– новаторлар (янгилик яратувчилар);


  2. 13,5фоиз– илк издошлар (янгиликка интилувчи юқори авторитетли инсонлар);


  3. 34фоиз– илк кўпчилик (янгилик ва янги технологияларни биринчи бўлиб қабул қилишни истамайдиганлар, аммо иқтисодий самара нуқтаи назаридан уни қабул қиладиганлар);


  4. 34фоиз– кечки кўпчилик (янгиликка ишончсизлик бил­ди­ра­­диганлар, бу соҳадаги бирон-бир муҳим қарорни қабул қилишда фаол бўлмаган, аммо улар муҳимлик нуқтаи назаридан кечикиб бўл­са­да қўшиладиганлар);


  5. 16фоиз– консерваторлар (эскилик традицияси тараф­дор­ла­ри, янгиликни қабул қилишга қаршилик кўрсатувчилар).


Шунингдек, ушбу тақсимотда ҳар бир муайян маҳсулот тои­фа­­си учун бу қийматлардан у ёки бу томонга сезиларли фарқ қилиши мумкинлиги илмий асосланган.


Френк Басс томонидан илгари сурилган бозорга киришнинг диф­фузия назариясига кўра (Басс моделида) инновацион маҳ­су­лот­нинг бозорга кириш жараёнида истеъмолчилар сонини ўсиши икки хил самара билан белгиланади, яъни:
1. Реклама самараси (инновацияни реклама қилиш нати­жа­си­да).
2. Шахс­лараро коммуникация самараси.
Шу билан бирга Ф.Басс моделида Э.Роджерс моделидан фарқли равишда истеъмолчилар икки тоифага бўлинади:
  1. Илк марта янги маҳсулотни синаб кўрадиганлар, аммо маҳсулот тўғрисидаги маълумотни реклама манбааларидан олади­ган­лар.


  2. Янги маҳсулот тўғрисидаги маълумотларни бевосита биринчи манбаалардан биладиганлар ва шу асосда иш юритадиганлар (бу ҳолатда реклама аҳамияти анча пасайтирилган бўлади).


Буларнинг барчаси бозорга киришнинг диффузия моделида ўзига хос ёндашувлар мавжудлигини белгилаб беради.


II. ДжеффриМурнинг “жарлик” назариясидаилкбозор (новаторларваилкиздошлар) ваасосийбозор (илккўпчилик, кеч­кикўпчиликваконсерваторлар) уларнингэҳтиёжларивахоҳиш-ис­так­ларибир- бириданфарққиладиганвауларўртасидаҳечқандайкоммуникациябўлмаганхаридорларбилантавсифланишиназардатутилади.Шусабабдан (фирманинг) илкбозордагимаркетингусулиалбаттаҳукмронликқилинадиганбозордақўлланаётганмаркетингҳаракатлариданфарққилишизарур. Агарда (фирма) ўзинингмаркетингстратегиясидажиддийўзгаришларниамалгаоширмаса,янгимаҳсулотсотишнингсезиларлиқисқаришиэҳтимолиюқорибўлади.
ДжеффриМурнинг назариясига асосан асосийбозоргачиқишрежасига кўра қуйидагиалоҳидадастурларишлабчиқишни таклиф этади:
  • инновацион маҳсулотнинг ягона идентификацияланган иқ­тисо­­­­дий харидорини танлаш (бозорни сегментлаш);


  • инновацион маҳсулот харид қилишнинг иқтисодий оқи­батлари ёки ҳал қилувчи харид омилини аниқлаш;


  • мақсадли харидорга тугалланган ечим таклиф этиш (тўлди­рил­ган товар);


  • товар учун тўлдирувчи яратиш мақсадида ҳамкор ва итти­фоқ­чи­лар жалб қилиш;


  • инновацион товар учун дистрибуция ишлаб чиқиш;


  • инновацион маҳсулот учун нарх шакллантириш стратегиясини танлаш;


  • рақобатни баҳолаш;


  • жойлаштиришни амалга ошириш;


  • кейинги мақсадли харидорларни аниқлаш ва бошқалардан ибо­рат.


Умуман, асосий бозорга инновацион маҳсулот билан чиқишда маркетологлар тўғри коммуникацион канал танлаши ло­зим.Инновация ҳақида ахборот узатиш учун тўғри келадиган икки­та канал мавжуд.Биринчи канал бу – ишбилармонлик матбуоти. Иш­би­­лармонлик матбуотининг коммуникация воситаси сифатида му­ҳим устунлиги унга нисбатан деярли барча ишбилармонлик вази­ятларида ахборот узатиш даражасининг юқорилигидан иборат. Ишбилармонлик матбуотига қўшимча равишда ахборот тарқатиш учун иккинчи коммуникация канали - «вертикал медиа», яъни тармоқ ёки ихтисослашган оммавий ахборот воситалари томонидан турли хилдаги форумлар – тармоқ кўргазмалари, анжуман ва конференциялар бўйича ахборотларни узатишга хизмат қилади.


Инновацион иқтисодиётда юқори технологик маҳсулотлар харидорларининг хусусиятларини шакллантиришда инновацион маҳсулотлар нархини белгилаш муҳим ҳисобланади.
Инновацион маҳсулотлар нархини шакллантиришда иккита асосий тизими характерлидир:
1. Талаб ва таклиф ўзаро муносабатлари асосида фаолият кўрсатадиган бозор нархи.
2. Давлат томонидан марказлашган нарх.
Бунда харажатлар бўйича инновацион маҳсулотлар нархини шакллантириш доирасида ишлаб чиқариш харажатлари ва муомала харажатлари нархни шакллантиришга асос қилиб олинади. Инновацион маҳсулотлар нархини шакллантириш тизимини шартли равишда олтита босқичга ажратиш мумкин:
1. Нарх сиёсати мақсадларини белгилаш.
2. Фирма товарларига талабни аниқлаш.
3. Харажатларни баҳолаш.
4. Рақобатчиларнинг товарлари ва нархларини таҳлил қилиш.
5. Якуний нарх ҳажмини белгилаш.
6. Нархларни давлат томонидан тартибга солиш чораларини ҳисобга олиш.
Нарх шакллантириш тизиминибиринчи босқичида– нарх сиёсати мақсадларини аниқлаш, яъни фирмалар (корхона ва ташкилотлар)“ўз товарларининг нарх сиёсати ёрдамида нималарга эришиш мақсадга мувофиқ?” деган саволга жавоб беришда намоён бўлади.Нарх сиёсати мақсадини аниқлашда инновацион маҳсулотлар бозорларда самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, фойдани максималлаштириш, товар айланмасини максимал даражада кенгайтириш, сотувни оптимал ошириш, қиммат нарх белгилаш эвазига "бозор қаймоғини олиш" кабилар алоҳида ажралиб туради.

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling