18.3. Инновацион иқтисодиётда инновацион кластерларнинг асосий турлари
Мамлакатимиз инновацион иқтисодиётга ўтиш жараёни халқаро жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, янги инновацион кластерларни шакллантиришни тақозо этмоқда.
Жаҳон тажрибасига кўра, бугунги кунда республикамизнинг иқтисодиёт тармоқларида қўллаш мумкин бўлган қуйидаги инновацион кластерларининг турлари мавжуд. Жумладан:
Технологик (боғланган) кластерлар.
Саноат (янги саноат) кластерлари.
Интеллектуал (ақлий муҳит) кластерлари.
“Ақилли” инновацион кластерлар.
Технологик (боғланган) кластерлар тушунчасини фанга киритган олимлар А.Вебер ва А.Маршалл ҳисобланади. Технологик (боғланган) кластерлар бу инновацион ғоялар ва фикрларга асосланган ҳолда боғланган технологик жараёнларни юқори самара бериш асосида корхоналардаги (ташкилотлар, компаниялардаги) ва харажатларни (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича) камайтиришга (минималлаштиришга) йўналтирилган ҳамкорликка таянган кластерлашни амалга оширишдан иборатдир.
Бундай кластерлар технологик жараёнларни ўзаро самарали боғлаш, тармоққа сарфланган харажатларни минималлаштириш, юқори фойда олишга интилиш ҳисобига ҳамкор корхоналарнинг ички имкониятларини очиб беради. Бундай кластерлар тўғрисида А.Вебернинг фикрига кўра, фирмалар юқори салмоққа эга харажатларни камайтиришни, масалан, кўпгина субъектларда транспорт харажатларини минималлаштиришни кўзлаб, энг яқин жойлашган таъминотчи корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатади. Бу турдаги кластерлар одатда кичик ва ўрта бизнес вакилларини бирлаштиради, яъни уларни ўзаро технологик боғлайди. Масалан, А.Вебернинг таъкидлашича, ўз давридаги Бирмингемдаги Заргарлар кўчаси ёки Лондондаги Хакней майдонидаги технологик (боғланган) кластерлар юқори натижаларга эришган. Технологик (боғланган) кластерлар корхоналарга ишлаб чиқариш технологик жараёнини тезроқ ва камхарж йўл билан ўзгартириш имкониятини берганлиги сабабли, турли соҳаларда: мода саноати, мебель ишлаб чиқариш, туризм, қишлоқ хўжалиги ва бошқаларга тезлик билан кириб бормоқда.
Республикамизда бугунги кунда инновацион иқтисодиётимиз олдида турган муҳим вазифа сифатида харажатларни камайтириш бош мақсад эканлигидан келиб чиқиб, технологик (боғланган) кластерларни иқтисодиётнинг барча тармоқларида қўллаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |