Таянч иборалар
Кластер, кластерлар сиёсати, кластерусули, бошқариш, инфратузилма, ишлаб чиқариш, технология, интеллектуал кластерлар, саноат кластерлари, технологик кластерлар, стратегик дастурлар.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.Инновацион иқтисодиётда кластерлар сиёсатини шарҳлаб беринг.
2.Инновацион технологияларни амалга оширишда кластер усулларини қўллашнинг аҳамиятини ёритинг.
3.Инновацион кластерларни қўллаб-қувватлаш инфратузилмасини тавсифланг.
4.Инновацион кластерларни турларини ёритинг.
5.Инновацион кластерларни ташкил этиш афзалликларини айтинг.
ГЛОССАРИЙ
Академик ҳаракатчанлик – илмий ходимларнинг ўз иш жойидан ажралмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ўтказиладиган илмий тадбирларда иштирок этиши, тажриба алмашиши.
Акселерация дастури – менторлар ва бозор экспертлари ташкили ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаган ҳолда тест синовиданўтказишва бизнес-моделини ишлаб чиқиш йўли билан стартап-лойиҳаларни ривожлантиришга йўналтирилган таълимий-амалий дастур.
Амалий тадқиқотлар – амалий мақсадларга эришиш ва аниқ вазифаларни ҳал этиш учун асосан янги билимларни ва фундаментал тадқиқотлар натижаларини қўллашга йўналтирилган тадқиқотлар.
Бенефициар (лойиҳадан фойда олувчи) – илмий тадқиқот лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдор бўлган шахс.
Бизнес-режа – компания, товар, уни ишлаб чиқариш, кўрсатиладиган хизматлар, маҳсулот сотиладиган потенциал бозорлар, маркетинг стратегияси, операцияларни амалга оширишни ташкил этиш ва уларнинг самарадорлиги кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган режа, компаниянинг ҳаракатлари, бизнес-операцияларни амалга ошириш дастури.
Давлат буюртмаси — илмий тадқиқот лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириш топшириғи.
Do'stlaringiz bilan baham: |