Инновацион сиёсат – буишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг инновацион фаолиятини интенсив амалга оширишга кўмаклашадиган тадбирлар тизимидир.
Ихтиро – бу турли соҳалардаги маҳсулотга (хусусан, қурилма, модда, микроорганизм штамплари, ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайраларига) ёки усулга (моддий объектлар устидан ҳаракатни амалга ошириш жараёнига) тегишли техник ечим. Агар ихтиро янги бўлиб, ихтиро даражасига эга ва саноатда қўллаш мумкин бўлса, унга ҳуқуқий муҳофаза (патент) берилади.
Ишчи орган – лойиҳаларни баҳолашда техник таъминлаш ва кўмаклашишни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази.
Кластер – муайян йўналишда бир-бирини тўлдирадиган ва ўзаро боғланган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг бир жойда жам бўлиши.
Коллегиал орган –Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳайъати.
Лойиҳанинг ижрочи ташкилоти – илмий тадқиқот лойиҳасини амалга оширувчи илмий фаолият субъектлари, илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти билан шуғулланадиган бошқа ташкилотлар.
Маркетинг инновацияси – бу фирма томонидан маркетингнинг янги услубини жорий этиш (маҳсулотнинг дизайни ва қадоқлаш, уни жойлаштириш, нарх белгилаш, бозорга чиқариш) агарда у фирма томонидан биринчи марта ишлатилаётган бўлса.Масалан, дизайн ва қадоқлаш бўйича: янгича кўриниш бериш ва кўркамлигини ошириш учун мебель дизайнига озгина ўзгартириш киритиш; маҳсулотга сифатли кўриниш бериш мақсадида косметик лосьон учун идишнинг янги дизайнини жорий этиш.
Маҳсулот инновацияси – бу янги ёки сезиларли даражада яхшиланган товар ва хизматларни жорий этишдир. Масалан, техника хусусиятлари, компонент ва материаллари, ичига ўрнатилган дастурий таъминоти, фойдаланувчи учун қулайлиги ёки бошқа функционал хусусиятлари.
Мақсадли илмий тадқиқот лойиҳалари – Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида белгиланган давлат сиёсати вазифаларининг илмий ечимини таъминлашга йўналтирилган, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари олдида турган ўзига хос муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий асосланган комплекс ечимларни ишлаб чиқишга қаратилган, танлов ташкил қилиш учун альтернатив лойиҳа таклифларини шакллантириш имкони чегараланган илмий тадқиқот лойиҳалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |