Кафедраси алимжонова Ж. И


 Чинни-фаянс буюмларни қуритиш ускуналари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

3. Чинни-фаянс буюмларни қуритиш ускуналари. 
Қуритиш ускуналарига қуйидаги талаблар қўйилади: 
-қуритиш жараёнини қуритиш ускунасининг барча жойларида бир текис 
бориши; 
-қуритиш вақтининг минимал бўлиши; 
-қуритиш тартибини башқаришнинг соддалиги; 
-қуритгичлар учун керак бўладиган майдоннинг минимал бўлиши; 
-қуритгичларни қуриш ва ишлатишдаги иқтисодий кўрсаткичлар. 
Чинни –фаянс буюмлари табиий ва сунъий усулда қуритилиши мумкин. 
Табиий қуритиш корхоналарнинг шакллаш-қуритиш цехларида ўрнатилган 
стеллажларда олиб борилади. Сунъий қуритиш қуритгичларда амалга 
оширилади. Улар тузилиши бўйича камерали, туннелли ва конвейерли 
бўлади, ишлаш тартибига кўра даврий ва узлуксиз турларга бўлинади. 
қуритилаётган материалга иссиқликнинг юборилишига қараб қуритгичлар 
конвектив, радиацион ва комбинациялашган бўлиши мумкин. 
Чинни-фаянс буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарда конвектив ва 
конвектив-радиацион қуритгичлар кенг тарқалган бўлиб, уларда иссиқлик 
ташувчи бўлиб иссиқ ҳаво хизмат қилади. Иссиқлик ташувчининг температу- 





84 
23-расм. “Тюрингия” қуритгичининг схемаси 
раси гипс қолипларини 70
0
С дан юқорига қиздириб юбормаслиги керак. 
Буюмлар қолипсиз қуритилаётганида иссиқлиқ ташувчининг температураси 
220-250
0
С гача чиқиши мумкин. Конвейерли беланчакли қуритгичларда ичи 
тўсиқлар билан бўлинган қуритгич камерасида харакатланувчи занжирли 
конвейерларга тебраниб турадиган токчалар осилиб қуйилади. Улар 
конвейернинг харакат йўналишига қараб вертикал, горизонтал ва П-симон 
тарзда харакат қиладилар. Корхоналарда “Тюренгия” қуритгичи кенг 
тарқалган (43-расм). Ушбу қуритгичнинг узунлиги 11,5 ва 14 м бўлиб, унда 
буюмлар 
ва 
иссиқлик 
ташувчи 
горизонтал 
холда 
харакатланади.Қуритгичнинг тўғри бурчакли камераси горизонтал тўсиқлар 
билан олтита ярусга бўлинган бўлиб, юқори ярус гипс қолипларини шакллаш 








85 
жойига қайтариб юбориш учун, пастки ярус ишлаб бўлган исссиқлиқ 
ташувчини чиқариб юбориш учун мўлжалланган. Буғ-ҳаволи калорифер 1 да 
қиздирилган ҳаво ўтказувчи қувурлар 2 ва 3 орқали қуритгичнинг ишчи 
ярусларига келади. Иссиқ хаво қуритгичда горизонтал холда харакатланади. 
Ишлатиб бўлинган иссиқлик ташувчи қуритгичдан пастки қатор орқали 
вентилятор 4 ёрдамида чиқиб кетади. Иссиқлик ташувчининг бир қисми 
шибер 5 орқали патрубок 6 билан қайта фойдаланиш учун жўнатилади. 
Шаклланган буюмлар гипс қолипларида конвейернинг токчаларига дераза 7 
орқали тахланади. Қуритиш жараёнида буюмлар тўхтовсиз харкатда бўлиб, 
иссиқлик ташувчи уларни бир текис равишда сизиб ўтади, натижада 
буюмлар нуқсонсиз қуритиладилар. Қуриган буюмлар гипс қолипларидан 
дераза 8 орқали ажратиб олинади, конвейер токчаларида бўш холда 
қолдирилган қолиплар эса олтинчи қатор орқали йўл давомида қуриб бориб, 
шакллаш жойига етиб келадилар. Қуритгичнинг унумдорлиги 430 
дона

соатига, қуритиш вақти 4,5 соатга тенгдир. 
Конвейер қуритгичлар кенг тарқалганига қарамасдан бир қатор 
камчиликларга эгадирлар. Уларда қуритиш вақти узоқ, намликни буғлатиш 
учун иссиқлик сарфи юқори, гипс қолипларининг сарфи катта ва х.к.
Қуритгичларда иссиқлик ташувчини йўналтирилган холда бериш усули 
қўлланса, уларнинг техник иқтисодий кўрсаткичлари ортади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling