Кафедраси алимжонова Ж. И


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

 
 
 
6. Фаянс буюмларини куйдириш. 
 
Фаянс буюмларини биринчи куйдириш жараёни бир неча босқичларга 
бўлинади. 
Биринчи босқичда буюмларда сақланиб қолган қолдиқ намликнинг 
йўқолиши кузатилади. Бунда температура аста-секинлик билан 240
о
С гача 
кўтарилади. Қуритиш жараёнида буюмларнинг синиб кетиш ҳолларини 
олдини олиш учун улар 180-240
о
С ҳароратида бир оз вақт ушланади. 
Иккинчи босқич мобайнида буюмларга керакли физик кимёвий 
хусусиятларни бериш учун температура оптимал қийматгача оширилади. Бу 
температура қаттиқ фаянс учун 1230-1280
о
С ни ташкил этади. Агар 
температура оптимал қийматдан ошиб кетса, материал керагидан ортиқроқ 


92 
даражада пишиб кетиб, сирлаш даврида сир суспензияси билан хўлланиши 
қийинлашади. Температура 450
о
С гача кўтарилгач, органик бирикмаларнинг 
ёниши учун мухит кескин оксидловчи бўлиши шарт. Қурумли углероднинг 
ёниш жараёни 1000
о
С лар атрофида якунланади. Агар масса таркибида ёниб 
улгурмаган углерод ёки буғланиб улгурмаган кристалл холда боғланган 
сувнинг қолдиқлари сақланиб колса, буюмларда "прыши" деб аталувчи 
нуқсонлар юзага келиб, материал кул ранг тусни олади. 550-600
о
С атрофида 

-кварцнинг 

-кварцга ўтиши муносабати билан хажм кенгайиш жараёни 
содир бўлади. Ана шу жараённинг асорат қолдирмай бир текис кечиши учун 
550-600
о
Сда буюмлар бир оз вақт ушланади. Иккинчи босқичнинг максимал 
температурасида ҳам маълум вақт давомида буюмлар ушланади. Учинчи 
босқич совутиш деб аталади. Совутиш юқори тезликда 600-550
о
С гача амалга 
оширилиб, кейин шу температуралар шароитида кварцнинг модификацион 
ўзгаришларини инобатга олган ҳолда буюмлар бир оз вақт ушланади, сўнгра 
совутиш яна тезкор усулда бажарилади. 
Биринчи куйдириш даврида буюмларнинг оловдан қискариши содир 
бўлади. Умумий қисқариш 9-13% гача етади. Биринчи куйдиришдан сўнг 
буюмлар вагонеткадан тушириб олиниб қутиларга тахланади. Тушириш 
даврида улар сараланиб турли гурухларга бўлинади. Биринчи куйдиришдан 
чиққан буюмлар сир ости безагини олиб сирлангач, капселларга тахланади ва 
иккинчи куйдиришга юборилади. Ясси буюмлар қирралари билан токча ва 
капселларга ўрнатилган махсус мосламаларга тахланадилар. 
Фаянс буюмларининг иккинчи куйдириш температураси суртилган 
сирнинг суюқланиш температурасига тўғри келиб, у 1140-1180
о
С ни, баъзи 
холларда 950-1050
о
С ни ташкил этади. Куйдириш оксидловчи мухитда олиб 
борилади. Якуний температурада ушлаш вақти 0,3 дан 0,5 соатга тенг. Куйиб 
чиққан буюмлар вагонеткалардан туширилиб, сараланади.
Чинни ва фаянс буюмларини куйдириш учун асосан бир каналли 
алангали туннелли печлар қўлланилади. Бунда туннелнинг узунлиги 60-120 
м, эни 1-1,85 м ва баландлиги 1-1,93 м га тенг бўлади. Кўпгина корхоналарда 


93 
чиннини биринчи бор куйдириш учун роликли печлардан фойдаланилади. 
Уларда шартли ёқилғининг тежалиши 34-36% ни, электроэнергиянинг 
тежалиши 6-7 марттани ташкил этади, куйдириш вақти 5-7 соатгача 
қисқаради. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling