Кафедраси алимжонова Ж. И
Download 1.95 Mb. Pdf ko'rish
|
sopol va chinni kitob
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроқ минералларида содир бўладиган ўзгаришлар
7. Чинни ва фаянс буюмларини куйдириш жараёнида содир бўладиган физик-кимёвий ўзгаришлар. Чинни-фаянс буюмларини куйдириш жараёнида термодинамик шароитларни белгилаб берувчи параметрлар яъни температура, газ мухити, аэродинамик режим ва масса таркибига қараб мураккаб тарздаги физик- кимёвий ўзгаришлар содир бўлади. Уларга сувсизланиш, масса компонентларининг парчаланиши, органик бирикмаларнинг ажралиб куйиши, масса компонентларининг ўзаро реакцияга кириши натижасида янги кристал фазаларнинг хосил бўлиши, осон суюқланувчан эвтектикаларнинг суюлиши натижасида суюқ фазанинг вужудга келиши ҳамда полиморф ўзгаришлар ва бошқалар киради. Масса минералларини қиздириш даврида ўзгариш жараёни 3 та босқичда рўй беради: минералнинг парчаланиши, полиморф ўзгаришлар ва янги минерал ва бирикмаларнинг ҳосил бўлиши. Чинни, ярим чинни ва фаянс массалари одатда учта компонентдан яъни тупроқли компонентлар, дала шпати ва кварцдан иборат бўлгани учун, улар орасидаги жараёнлар уч компонентли системалар К 2 О-Al 2 O 3 -SiO 2 ва Na 2 O - Al 2 O 3 -SiO 2 лар асосида юз беради. Тупроқ минералларида содир бўладиган ўзгаришлар. Каолинит ва бошқа тупроқ минераллари қиздириш даврида мураккаб ўзгаришларни бошдан кечириб, бу ўзгаришлар термограммада термик эффектлар билан ифодаланади. 94 Буюмлар таркибидаги эркин холдаги сув 80-160 0 С атрофида чиқиб кетади, бунда қиздириш тезлиги оширилса буюмларда дарз ва ёриқлар вужудга келиши мумкин. Кимёвий боғланган сувнинг йўқолиши 450-850 0 С га тўғри келиб, аниқ температура тупроқ минералининг табиатига, структурасига ва қиздириш тезлигига боғлиқ бўлади. Эркин ва боғланган холдаги сувнинг йўқолиши эндотермик эффект билан боғлиқ холда кечади. Каолинитнинг дегидратланиши қуйидаги реакция остида боради. Al 2 O 3 -2SiO 2 . 2H 2 O Al 2 O 3 . 2SiO 2 2H 2 O метакаолинит Кўпчилик олимларнинг фикрича, метакаолинит каолинитнинг муллитга айланиш жараёнидаги ўткинчи фаза ҳисобланса, бошқа олимлар каолинитнинг дегидратланиши (сувсизланиши) натижасида эркин ҳолдаги оксидлар ҳосил бўлади деб таъкидлайдилар: Al 2 O 3 . 2SiO 2 . 2H 2 O Al 2 O 3 2SiO 2 2H 2 O Термограммада 900 - 1050 о С атрофида кузатилган биринчи экзотермик эффект метакаолинитнинг эркин оксидларга парчала-ниши, изоморф ҳолдаги - глиноземнинг вужудга келиши ва уни интенсив равишда кристалланиш жараёни билан боғлиқ деб тахмин қилинади. 1150 - 1300 о С ва 1210 - 1320 о С температура оралиқларида қайд этилган иккинчи ва учинчи экзотермик эффектлар муллит ва кристобалитнинг вужудга келиши билан тушунтирилади. Эркин оксидлар асосида муллитнинг ҳосил бўлиши қуйидаги реакция орқали бориши мумкин: 3Аl 2 O 3 2SiO 2 3Al 2 O 3 . 2SiO 2 ёки муллитнинг метакаолинитдан ҳосил бўлиши: 3(Al 2 O 3 . 2SiO 2 ) 3Al 2 O 3 . 2SiO 2 4SiO 2 Муллит юқори даражада термодинамик барқарор ҳолдаги бирикма бўлиб, унда алюминий ионлари қисман тўртинчи ва қисман олтинчи координацияда бўладилар. Массада ҳали суюқ фаза ҳосил бўлмаган шароитда вужудга келган муллит куртакланиш ҳолатида бўлиб, у жуда майда 95 бўлади ва уни оддий усуллар ёрдамида англаб олиш қийиндир. Бу муллитни бирламчи муллит деб аталади. Игнасимон муллитнинг ҳосил бўлиши эса 1200 о Сдан бошланади. У 1300 о С температура шароитида бирламчи шиша фазасида тўлиқ кристалланади, натижада таркибида муллит бўлмаган иккиламчи шиша фазаси вужудга келади. Каолинитдан муллитнинг ҳосил бўлиш жараёни қуйидагича ёзилиши мумкин: каолинит метакаолинит шпинель типидаги фаза муллит фазаси муллитнинг ривожланиши Муллитнинг ҳосил бўлиш жараёнига турли қўшимчалар, каталик-актив аралашмалар ва минерализаторлар катта таъсир кўрсатади. Газ муҳитининг қайтарувчилик майдонида ҳам муллитнинг ҳосил бўлиши ортади. Температуранинг ортиши билан ҳосил бўлган муллитнинг миқдори пасаяди, чунки майда кристаллар кристаллизация жараёнига учраб, бир-бири билан чамбарчас тўқима ҳолида бирлашиб кетган игнасимон иккиламчи муллитга айланадилар. Ушбу муллит тўқимаси шиша фазасига сингиб, унга муҳим хусусиятлар бахш этади. Чинни таркибида муллитнинг максимал миқдори 25% гача боради. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling