Кафедраси алимжонова Ж. И


 Чинни- фаянс буюмларни сирлаш


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

1. Чинни- фаянс буюмларни сирлаш 
 
Чинни-фаянс буюмларининг техник ва эксплуатация хусусиятларини 
кўтариш учун ва уларнинг декоратив кўрсаткичларини ошириш учун улар 
сирланади. Буюмга юпқа шишасимон қобиқ сифатида қопланган сир унинг 
механик хусусиятини оширади, суюқлик ва газларни буюм ғовакларига 
киришига тўсқинлик қилади, буюм юзасини силлиқлаштириб, ялтироқ қилиб 
қўяди, унинг бадиий-декоратив кўринишини яхшилайди ва сир остидаги 
безакни сақлайди. 
Сир пишмаган ҳолда 50-55% намликка эга бўлган оқувчан суспензиядан 
иборат бўлади. Сир етарли даражада кислотага чидамли бўлиши, юқори 
даражадаги термик бардошликка, механик мустахкамликка, қовушқоқликка,
Моос шкаласи бўйича 6-7 га тенг бўлган қаттиқликка эга бўлиши, ялтираб 
туриши, бир текис қопланиши керак. Сир қопламасининг қалинлиги ўртача 
ҳисобда 120-140 мк бўлади. 
Фаза таркиби бўйича сир асосан тиниқ шиша фазасидан иборат бўлади, 
лекин унда бир оз миқдорда эримай ва реакцияга кирмай қолган, 
заррачаларининг ўлчами 20-40 мкм бўлган кварц фазаси ва узунлиги 3 мкм 
гача бўлган муллитнинг игнасимон кристаллари, ҳамда анортит ва 
кристобалитнинг кристаллари мавжуд бўлади. Газ фазаси асосан сир билан 
сопалакнинг тўқнашиш қатламида жойлашиб, микроёриқларнинг вужудга 
келишга сабаб бўлиши мумкин. 
Юпқа деворли буюмларнинг икки тарафига суртилган сир унинг 
мустахкамлигини 30-60% га оширади. 
Сирларнинг турлари ва хоссалари. Сирлар таркиби бўйича дала 
шпатили, борқўрғошинли, цирконийли, литийли ва бошқа турларда бўлади. 
Дала шпатили сирлар қаттиқлиги ва суюқланиш темпаратурасининг юқори 


100 
бўлиши билан ажралиб туради. Улар қаттиқ чинни ва қаттиқ фаянс учун 
ишлатилади. 
Шаффофлиги бўйича сирлар тиниқ ва бўғиқ бўлади. Сирлар таркибига 
махсус қўшимчалар киритиб, кристалланиш ходисасини туғдириш сирларни 
бўғиш жараёни деб аталади. Бўғиқ сирлар куйдирилган буюмларнинг табиий 
рангини яширади. Ранги бўйича сирлар рангсиз ва рангли бўлади. Шаффоф 
рангсиз сирлар барча нафис керамика буюмлари учун ишлатилади. Сир 
таркибига ранг берувчи оксидларни ёки тузларни киритилса, улар рангли 
бўлиб қолади. 
Бадиий-безак буюмларида ишлатиладиган хира сирларни олиш учун 
улар таркибига юқори миқдорда Al
2
O
3
, TiO
2
, CaO, Na
2
O ZnO, BaO ва 
бошқалар киради, SiO
2
нинг миқдори камайтирилади. Сирларни 
металлаштириш мис, никель, кобольт ва бошқа оксидларни қайтарилиш 
мухитида металлик ҳолигача қайтариш асосида амалга оширилади. 
Суюқланиш температурасига қараб сирлар осон суюқла-нувчан ва қийин 
суюқланувчан бўлади. Қийин суюқланувчан сирларда кремнеземнинг 
миқдори кўп бўлиб, ишқорий ва ишқорий-ер металларининг оксидлари кам 
бўлади, осон суюқланувчан сирларда эса аксинчадир. 
Тайёрланиш усулига қараб сирлар хом ва фритталанган бўлади. Сир 
таркибида сувда эрийдиган компонентлар бўлмаса, у хом равишда 
ишлатилади. Агарда сир таркибидаги баъзи қисмлар (сода, бор) сувда эриса, 
сир шихтаси аввал пишириб олинади, яъни фритталанади. Бунда сирни 
қопланиш температураси камайиб, у бир жинсли бўлиб қолади. Хом сирлар 
чинни ва ярим чинни буюмлари учун, фритталанган сирлар фаянс, майолика, 
нафис тош буюмлари, юмшоқ чинни учун ишлатилади. Сир қатлами 
буюмларнинг оқлигини 5-7% га камайтиради. 
Сир таркибидаги кремнезем ва глиноземларнинг йиғиндиси 82-90% га 
боради, силикат модули SiO
2
: Al
2
O
3
4,2 : 6,2 га тенг. 
Дала шпати бўлмаган сирларнинг механик мустахкамлиги ва кимёвий 
бардошлиги юқори бўлади, иссиқликдан кенгайиш коэффициенти (ИКК) 


101 
паст бўлади. Осон суюқланувчи дала шпатили сир юмшоқ чинни, ярим 
чинни, нафис тош буюмлари учун ишлатилади. Фаянс учун ишлатиладиган 
сирлар чинни учун ишлатиладиган сирлардан таркибининг мураккаблиги, 
кислоталик коэффициентининг пастлиги, катта қийматли кенгайиш коэффи-
циенти билан, қаттиқлигининг ва шаффофлигининг бўлмаслиги билан 
фарқланади. Уларнинг суюқланиш температураси пастроқ бўлади. 
Сирларнинг 
таркибидаги 
кремний 
диоксиди 
суюқланиш 
температурасини оширади, суюлтманинг қовушқоқлигини, механик 
мустахкамликни ва кимёвий чидамлиликни кўтаради, термик кенгайиш 
коэффициентини пасайтиради. Алюминий оксиди хам суюлтманинг 
қовушқоқлигини, сирнинг суюқланиш жараёнини, кимёвий бардошликни ва 
тарангликни кучайтиради. Калий, натрий, литий оксидлари сирнинг 
суюқланиш температурасини пасайти-радилар, мустахкамликни ва кимёвий 
бардошликни камайтирадилар. Қўрғошин оксиди суюқланиш интервалини 
кенгайтиради, сирнинг қаттиқлигини камайтиради, сир усти бўёқларига 
ялтироқлик ва ёруғлик бағишлайди. Сир таркибига 4-5% миқдорида 
қўшиладиган барий карбонати унинг ялтироқлигини ошириб, сирнинг майда-
майда ёрилишига чек қўяди. Фритта холидаги сир таркибига цирконий 
диоксиди қўшилади, бунда сир бўғилади. Фритта таркибига суюлтириш 
жараёнини тезлаштириш учун бор оксиди қўшилади, у бура ёки 
гидроборацитлар сифатида киритилади. 
Сирнинг суюқланган ва қаттиқ холатдаги хоссалари мавжуд. 
Суюқланган холатда сир оқишининг бошланиш температураси, қовушқоқлик 
ва сирт таранглиги билан характерланади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling