Кафедраси алимжонова Ж. И


Буюмларни сирлаш усуллари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

 
Буюмларни сирлаш усуллари. Буюмларни сирлаш усули буюм турига, 
қуритилган ёки куйдирилганлигига қараб танланади. Сирни сифатли қилиб 
суртиш буюм юзасининг тозалигига, сопалакнинг ғоваклигига, сир 
суспензиясининг қовушқоқлигига боғлиқ. 


105 
Сирлашдан аввал қуритилган ёки куйдирилган буюмлар сиқилган ҳаво 
ёрдамида чангдан яхшилаб тозаланади. Буюмнинг сирланмайдиган жойи 
парафин, керосин ва машина ёғининг тенг қисмларидан хосил қилинган 
аралашма билан қопланади. Аввалдан қуритиб олинган буюмларнинг сув 
ютувчанлиги чинни учун 16-18%,фаянс учун 9-12% бўлиши керак. 
Сирлашнинг 3 та усули мавжуд: 
- ботириб олиш; 
- буюмнинг устидан қуйиш; 
- пульверизация. 
Ботириб олиш усули машина ёрдамида амалга оширилади, бунда сир 
буюмнинг юзасига 0,1-0,2 мм қалинликда қопланади. Буюм сирнинг ичида 
агар катта ўлчамда бўлмаса 1,8-3 с, йирик бўлса 3-5 с ушланади. Ушбу 
усулда асосан ясси буюмлар сирланади. Бунда сирлаш машиналарнинг 
унумдорлиги сменада 10-18 минг дона буюмга етади. 
Буюмни устидан қуйиш усули қуритилган ва аввалдан куйдириб 
олинган ичи бўш идишлар учун қўлланилади. Баъзи корхоналарда қалинлиги 
2-2,5 мм бўлган чашкалар 2 босқичда сирланади: аввал уларнинг ичи, кейин 
эса бироз ўтгач, уларнинг сирти. Баъзида чашкаларнинг ичи ва сирти бир 
вақтнинг ўзида сирланиши ҳам мумкин. Беланчак усулидаги сирлаш машина-
ларининг унумдорлиги соатига 1,1-1,2 минг донага етади. 2 босқичда сирлаш 
бир вақтнинг ўзида сирлашга қараганда анча авзалдир. Тюрингия 
корхонасининг 
буюмларни 
сирлаш 
автоматик 
линияси 
қуйидаги 
жараёнларни ўз ичига олади (64-расм). Буюмлар шамол бериб тозаловчи 
машина 1 нинг таъминлагичига қўйилади, кейин тозаланган конвейер 2 га 
келиб, ундан юклаш конвейери 3 га ўтади, шу ерда иккинчи таъминлагич 
ўрнатилган бўлади. Кейин


106 
44-расм Ичи бўш ва ясси буюмларни сирлаш учун “Тюринигия”
автомат линияси 
буюмлар юлдузчали таъминлагич ёрдамида сирлаш машинаси бурилиш 
столининг қабул қилувчи қурилмасига келиб тушади. Буюмга сирни қуйиш 
вақтида буюм қувурлардан тепага ва пастга келиб тушади. Сирнинг 
ортиқчаси бурилиш столи орқали йиғма идишга тушади ва кейин қайта 
ишлатилади. Сирлашдан кейин буюмлар яна бир оз вақт айланиб туради, 
кейин конвейер 4 орқали ювиш учаскаси 5 га юборилади. Ювилган ва 
текширишдан ўтган буюмлар куйдириш вагонеткаларининг токчаларига ёки 
капселларга жойланадилар. 
Пульверизация усулида сирлаш энг универсал усул ҳисобланиб, турли 
буюмлар учун қўлланилади. Бу усулда дастлаб куйдириб олинмаган буюмлар 
бўкиб қолмайди. Буюмлар сирлашдан аввал 50-55
о
С гача қиздириб олинса, 
сир сопалакка яхши ёпишади. Пульверизация усулида сирлаш бир ёки икки 
босқичда амалга оширилиши мумкин. Бунда сир пневматик форсункалар ёки 
дискли сачраткичлар ёрдамида пуркалади. Сирлаш машиналари кўп холда 
думалоқ стол ёки конвейерлар шаклида бўлади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling