Кафедраси алимжонова Ж. И


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

 
 
4. Чинни-фаянс буюмларини куйдириш жараёнининг хусусиятлари. 
Буюмларни куйдириш чинни-фаянс маҳсулотларини ишлаб чиқаришда 
энг маъсулиятли жараён ҳисобланади. Куйдириш тартиби технологик 
циклнинг давомийлигини, буюмларнинг сифатини ва ишлаб чиқаришнинг 
самарадорлигини аниқлаб беради. Чинни ва фаянс буюмларнинг куйдириш 
тартиби бир-биридан фарқ қилади. 
Одатда, нафис керамика буюмлари икки марта куйдирилади, лекин бир 
марта куйдириш усули ҳам мавжуд. Икки марталик куйдириш жараёнида 


86 
дастлабки куйдиришга қуритилган сирланмаган буюмлар киритилади, 
иккинчи куйдириш эса дастлабки куйдиришдан чиқиб сирланган буюмлар 
учун бажарилади. 
Фаянс буюмларни дастлабки куйдиришдан мақсад керакли 
мустаҳкамликка ва ғовакликка эга бўлган материални олишдир. Бу куйдириш 
1230-1280
0
Сда олиб борилади. Дастлабки куйдириш пайтида материалда 
мураккаб тарзда кечадиган ва унга аввалдан аниқлаб берилган физик 
хоссаларни бағишловчи кимёвий реакциялар содир бўлади. Бу куйдириш 
босқичи оксидловчи газ муҳити шароитида олиб борилади. Фаянс 
буюмларини иккинчи бор куйдириш дастлабки куйдириш температурасидан 
пастроқ температурада олиб борилади (1050-1150
0
С). Бу куйдиришдан 
мақсад фаянс буюмларида сирни ва сир ости безакларни қотиришдир. Бу 
куйдириш ҳам оксидловчи муҳитда олиб борилади. 
Чиннини дастлабки куйдиришда (950-1050
0
С) сувда бўкмайдиган ва 
кейинчалик сирлаш учун қулай сополакни олиш вазифаси мақсад қилиб 
қўйилади. Куйдириш оксидловчи муҳитда олиб борилади. Чинни буюмларни 
иккинчи бор куйдириш 1350-1410
0
Сда олиб борилиб, бунда берилган физик 
ва кимёвий хусусиятларга, яъни юқори даражадаги механик мустаҳкамликка, 
зичликка, оқликка эга бўлган материал вужудга келади, ҳамда сир 
сопалакнинг устида қотади. Куйдириш давомида газ муҳити оксидловчидан 
қайтарувчи ва нейтрал муҳитгача ўзгаради. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling