Кафедраси эээ. Ээ ва кт (ЭЭ) йўналиши талабалари учун
II. ДАСТЛАБКИ ҲИСОБЛАШЛАР
Download 0.89 Mb.
|
ЭТНА-ЛАБ 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. ИШНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ.
II. ДАСТЛАБКИ ҲИСОБЛАШЛАР:
1. Берилган катталиклар: С1=1500 пФ f=100 кГц 2. Сигналнинг Т даврини 1-расмдаги RC - занжирнинг дифференциалловчи бўлган ҳоли учун вақт доимийсини; конденсаторнинг хс қаршилигини; занжир дифферен-циалловчи, квазидифференциалловчи ва ўтувчи бўлган ҳоллари учун R нинг қийматларини ҳисобланг. 3. R нинг қуйидаги қийматлари:100 Ом, 900 Ом, 10 кОм, 17 кОм учун Т даврли сигнал таьхсири остидан занжирнинг вақт доимийсини ҳисобланг ва бир-бирлари билан таққосланг. III. ИШНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ. 2-расмга мувофиқ схемани йиғинг. Оралиқ тумблёрини 40-200 кГц ҳолатга: генераторнинг такрорлигини f=100 кГц га, R1 нинг қийматини 100 Омга қуйинг. Стенддаги ва осциллографдаги созлагичлар ёрдамида сигналларнинг шаклини ва уларнинг ўзаро жойланишини кузатиш учун қулай ҳолатга келтиринг. Занжир дифференциалловчи эканлигига ишонч ҳосил қилинг. R1 нинг қийматларини тобора ортириб бориб, чиқиш кучланишнинг шакли ва қиймати ўзгариб боришга ишонч ҳосил қилинг. R1=500 Ом ва R1=900 Ом ҳолатлар учун осциллограммаларни чизиб олинг. R1 қаршиликлар дўконига аввал R4= 10 кОм, кейин R3= 5 кОм ва R2= 2 кОм резисторларни уланг. Қаршиликнинг ортириб бориш билан r- нинг ҳам орттиришга ва занжир аввал дифференциалловчи, сўнгра квазидифференциалловчи ва ўтувчи занжирларга айланишига ишонч ҳосил қилинг. С тенддаги « » уядан «N» уяга ўтинг, бу билан дифференциалловчи занжирнинг киришига учбурчак шаклидаги сигналнинг узатилишини таoминлаган бўласиз. 2 ва 5 пунктларни бажаринг. 3-расмга мос схемани йиғинг .(Фаол дифференциалловчи занжир). Оралиқ тумблёрини “2-10” кГц ҳолатга қўйинг, генератор такрорлигини f= 4 кГц , R1 нинг қаршилигини 900 Ом га тенгланг. Узатиш коэффиценти ўзгарганда чиқиш кучланишнинг сезиларли ўзгармаслигига ишонч ҳосил қилинг. Узатиш коэффицентини ўзгариш учун R9 резистори ўрнига R5, R6, R7 резисторларни навбатма-навбат улаш керак (шу билан тескари боғланиш қаршилигини ўзгартириб) осциллограммаларни чизиб олинг. Генераторнинг « » чиқишни R2 резистордан узинг ва дифференциалловчи «N» занжирнинг киришига учбурчак шаклидаги синални беринг, бунинг учун генераторнинг «N» чиқишини С2 конденсатор билан боғланг. 12. Осциллограммани чизиб олинг. 4-расмга мос схемани йиғинг. 2-пунктни бажаринг. Занжирнинг интегралловчи эканлигига ишонч ҳосил қилинг. R1 нинг қийматини орттира бориб, чиқиш кучланишнинг ўзгаришини кузатинг. R1=100 Ом, R1=500 Ом, R1=900 Ом ҳолатлар учун осциллограмаларни чизиб олинг. R1 резисторни ўрнига аввал R2; сўнгра R3 ва R4 ларни уланг. Осциллограммаларни чизиб олинг. Занжирнинг киришига 6-пунктдаги сингари учбурчак шаклли кучланиш беринг. 14-16 пунктларни бажаринг. 5-расмга мос схемани йиғинг. (Фаол интегралловчи занжир). 9-пунктни бажаринг. Занжирнинг интегралловчи эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Осциллограммани чизиб олинг. Занжирнинг киришига 6-пунктдаги сингари учбурчак шакли сигнал беринг. 20-21 пунктларни бажаринг. 1-расм
Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling