Калийли ўғитлар технологияси
Download 1.58 Mb.
|
1407901265 58698
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Калий тузларининг мавжуд бўлиш худудлари
- KCl : MgCl
- 2KCI·FeCI
- NaCl+
Тош тузи.
Тюбегатан туз қатлами жойлашишида асосий ролни конларда учрайдиган тош тузи эгаллайди. Тош тузи – шаффоф, пушти ранг, кўк ранг, камдан-кам сут каби оппоқ. Тузилиши бўйича йирик, ўрта ва майда тузлар мавжуд бўлиб, кўпинча турли ўлчамли доналари учрайди. Галит доналарининг катталиги кўпгина ўрганиб чиқилган намуналарда миллиметр улушидан 2…3 см гача ўзгариб туради. Тюбегатанда кристалланиш жараёнлари кенг ривожланган, бу эса йиллик қатламлар деб ифодаланадиган туз жинсларининг қатлами мавжуд эмаслигини изоҳлайди. Айрим интервалларда куз-қиш мавсумида, яъни паст температураларда (<100С) пайдо бўладиган гидрогалитнинг кристалланиши натижасида пайдо бўлган сувдек шаффоф ёки оқ-пушти ранг галитнинг йирик кристалл доналари учрайди. Температура кўтарилиши билан у сувни йўқотиб, галитга айланади. Тюбегатан учун қуйидаги галит турлари характерлидир: шаффоф ва рангсиз галит; кул ранг галит; шаффоф пушти рангли галит; шаффоф қизил галит; кўк галит; Темир оксидлари, лой тупроқ заррачалари қўшилган галит. Оқ шаффоф галитга ҳар қандай ангидрит – лой-тупроқли материаллар қўшилмаган ёки унда жуда оз миқдорда мавжуд. Энг кўп пушти ранг галит тарқалган, у айрим пайтларда сарғиш рангга айланади. Оч пушти ранг ва пушти рангининг сабаби аниқ эмас. Кўк галит кристаллари камдан-кам учрайди. Галитнинг ҳаво рангда бўлишини минералда натрий металининг коллоидларга бўлиниб кетган (атомлар) заррачаларнинг оз миқдорининг мавжудлиги келтириб чиқарган. Кўк ранг ҳар доим мустаҳкам кристалл ҳолатга интиладиган коллоидал моддага қарашли. Вақт ўтган сари кўк ранг йўқолади, бунга кристалл панжаранинг тикланиши дарак беради. Тош тузининг кўк рангини пайдо бўлишига кристалл панжаранинг бутунлигини бузаётган ва янги бўялган марказлар пайдо бўлишини тезлатаётган босим ёрдам беради. Тюбегатан туз қатламининг пастки горизонти – тоза, оз миқдордаги аралашмадир. Тош тузи асосан ангидрид ва кул рангли лой қўшилгани сабабли рангсиз, шаффоф ёки кўк ранглидир. Галитнинг қопланиш зонаси 16 дан 30 м гача. Турли зона кесимларидан олинган ҳар хил тош тузининг кимёвий таҳлили: галит NaCI миқдори 97,9% дан 100% гача, оз миқдори – CаCI2, CaSO4 ва KCI лардир (2-2 жадвал). 2-2 жадвал Тюбегатан конидаги турли кўринишдаги галитларнинг кимёвий таркиби
* Турлича минералогик намуналар Ўзбошгеология литология лабораториясидан олинган. Mg ва MgCl2 – маъдан таркибида чиқмаган. 7. Калий тузларининг мавжуд бўлиш худудлари Конда учта калий горизонти аниқланган: юқори, ўрта ва пастки. Пастки ўз навбатида учта қатламга бўлинади (1, 2, 3). Калий тузлар саноат аҳамиятига эга бўлган қатламининг кимёвий таркиби 2-3 жадвалда кўрсатилган. У барча кон майдонида тарқалган. KCI нинг текширилган майдондаги ўртача миқдори 33,05% (15 дан 60% гача), айрим участкаларда – КCl - 92%, MgCl2 - 0,08 дан 2,61% гачани ташкил этади. Тюбегатанда бу қатлам бўйича нам калий тузларининг заҳираси KCI нинг ўртача миқдори 28% бўлганда, 113 млн.тоннани ташкил этади. 2-3 жадвал Саноат аҳамиятига эга бўлган Тюбегатан калийли туз қатламларининг кимёвий таркиби.
Пастки калий горизонтининг қуввати – 20…25 м. Сильвинит қатламларнинг тош тузлари билан алмашиниши анча кескин. Калий тузлари сильвинит ва оз даражада – карналлитдан иборат булади. Сильвинит йирик мономинерал тўпламларни ҳосил қилмайди. Тюбегатан сильвинларининг барча тури кимёвий таркиби бўйича бир-бирига ўхшаш. KCI нинг миқдори 84,62 дан 99,24% гача ўзгариб туради. Сильвинда галит билан таққослаганда CaCI2 (1.12 %) миқдори кўпроқ, шунингдек Mg ,Al, Si, Fe, Mn, Cu камдан-кам кристалларда – Pb изи топилган. Тюбегатан конида карналлитнинг қуйидаги турлари кузатилади: 1. галит билан яқин аралашмада мустақил қатламлар кўринишида тўқ сариқ карналлит; пушти ранг тузда нотўғри шаклдаги катта бўлмаган кўринишда қўшилган сарғиш турлари; 3. 2-5 мм жилка ва тўқ-пушти ранг лой-тупроқсимон туз кўринишидаги оқ карналлит. . Биринчи тури – бирламчи, қолган иккитаси – иккиламчи. KCl : MgCl2 нисбати – 0,782 дан 0.521 гача тенг. Карналлитда Ca, Cu, Cl, Si, Mn, Ti, Ba, Fe лар мавжуд. Карналлитда изоморф аралашмаси кўринишда рубидий, йод, бром, таллий излари ҳамда дугласит (2KCI·FeCI2H2О) рангсиз кристаллари учрайди. Тюбегатан карналлит қатламларида кимёвий йўл билан бишофит ва ангидрид топилган. Тажриба қудуқларининг (скважина) калий горизонтлари тош тузини қудратли қатламлари билан бир-биридан ажратилган. 189,6…190,25 мм оралиқда пайдо бўлади, унинг максимал миқдори 189 м чуқурликда. Қаттиқ фаза NaCl+ карналлит политермани бош оралиқлари учун нисбатлар П.Н. Чирвинский томонидан ҳисоблаб чиқилган /NaCl+, KCl+ карналлит системасининг 10…20˚С оралиқдаги асосий каттиқ фазасида KCl (61%) : NaCl (39%) нисбат 1,56 га тенг. Бу нисбатнинг ортиши калийнинг лойтупроқ материал билан адсорбцияланишини изоҳлайди. 2-4 жадвалда калий горизонтларидаги тажриба қудуқларидаги KCl ва NaCl нинг нисбати келтирилган. Калий горизонтларини шаклланишида сильвинит ва пушти ранг тош тузи қатламларининг даврий алмашинишида ифодаланадиган маълум бир маромлик кузатилади. 2-4 жадвал Тюбегатан конидаги калийли горизонтлардаги KCl ва NaCl нисбатлари.
Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling