Калийли ўғитлар технологияси
-расм. Гаурдаки худудидаги юқори юра галоген формациясининг кесими
Download 1.58 Mb.
|
1407901265 58698
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Тюбегатан калийли маъданининг кимёвий тавсифи
4-расм. Гаурдаки худудидаги юқори юра галоген формациясининг кесими
( Н.П.Петров ва М.С.Банченко маьлумотлари). 1 – гил тупроқ, 2 – гипс , 3 – ангидрит, 4 – тош тузи, 5 – калийли тузлар намоён бўладиган тош туз , 6 – калийли тузлар қатлами, 7 – оҳактош, 8 – олтингугуртли оҳактош. галоген жинсларнинг юзага чиқиши кузатилади: Ляйлимкан, Акбаш, Бешбулоқ, Байбичекан ва бошқаларда. Калий қатлами уларда йўқ бўлиб, бу ер ости эрозиясининг натижасидир. Гаурдак ва Тюбегатандан шарқий ва жанубий-шарқий 14 та ҳудудда галоген жинсларини юзага чиққанлиги маълум: Қирққиз, Саёт, Қорақиз, Қора-оғоч, Баймашкалак, Бозортепа, Ауджейкан, Хўкиз булоқ, Оқтов, Хўжаикон ва бошқалар. Калий тузлари тош тузларининг маълум очиқ конлари билан боғланган. Тюбегатан калий конида иш майдони Гаурдак олтингугурт кобинатидан 35 км. шимолий-шарқда ва Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туман марказидан 50 км жанубий-шарқда Китоб бекатидан 150 км. масофада жанубий-шарқда жойлашган. Тюбегатан тузилмаси учта бурмадан ташкил топган: Курсантош, Қорачагат ва айнан ассиметрик тузилишли Тюбегатандан. Коннинг шимолий-ғарбий қисмида юзага оҳактошлар чиқади, уларда гипс-ангидрит қатламлари ётади. Юқорида калий тузларининг уч қатламини ўз ичига олган галоген қатлам (300…350 м) ётади. Тузли қатламнинг қалинлиги жанубий-ғарб йўналишида ўсади. Ушбу очиқ коннинг бутун қирқими бўйича тош тузи қатламининг процент нисбати галоген қатламнинг туз билан тўйинганлик коэффициентидир ва у 29 дан 99,5% гача ( ўртача 90% ) ўзгаради. Ўзбекистон худудида Тюбегатан конида қуйидаги ҳажимда сильвинитнинг захираси мавжуд категория(A+B+C)-215278 минг тонна,35.95%таркибида KCl мавжуд категория С2 -60923 минг тонна таркидида 35.39% KCl мавжуд. 5. Тюбегатан калийли маъданининг кимёвий тавсифи Тюбегатан галоген қатламининг тузилиши, коннинг марказий қисмида жойлашган таянч қудуғи мисолида кўриб чиқилади. Галоген қатлам 452,55 м, уларнинг 4,55% (20,6 м) калий горизонтини ташкил қилади. Намуналарни кимёвий таҳлили шуни кўрсатдики – асосий туз ҳосил қилувчи минераллар – галит (NaCl) ва сильвин (KCl) лардир; карналлит жуда оз учрайди. Ҳамма жойда турли миқдорларда ангидрит ва лой кузатилади. Лой миқдори кенг меъёрларда – юзли улушлардан 20%гача ва ундан ортиқ ҳолда алмашади. MgCl2 ва CaCl2 умуман ҳамма ерда унча кўп бўлмаган миқдорларда иштирок этади. Тюбегатан қатламига учта калий горизонти кириб келади: Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling