Калийли ўғитлар технологияси
Сувда эримайдиган қолдиқ ва тупроқли қўшимчалар
Download 1.58 Mb.
|
1407901265 58698
8. Сувда эримайдиган қолдиқ ва тупроқли қўшимчалар
Барча галоген қатламларда туз ҳосил бўлишига таъсир этадиган туз лой-тупроғи мавжуд. Қатламдаги лой туз кўлларининг гидрокимёвий режимини аниқловчи метаморфизация, доломитизация ва бошқа жараёнлар бўлиб ўтганлигини белгилайди. 1930 йилда С.А. Шукаров туз кўлларининг коллоид-кимёвий назариясини яратди. Ушбу назарияга биноан тузли ҳавзага киритилган тоғ жинсларининг нурашидан ҳосил бўлган алюмосиликат заррачалари алмашинув адсорбция хусусиятини намоён этади. Ютилган кальций натрий, калий, магний ионлари ёки аксинча, уни ўраб олган эритма ўртасидаги мувозанат ҳолатига қараб сиқиб чиқарилади. Концентрацияни камайтириш ёки кўпайтириш натижасида мувозанатнинг бузилиши жараённи у ёки бу томонга йўналтиради. Ca = алюмосиликат + MgSO4<> Mg = алюмосиликат + CaSO4 Ca = алюмосиликат + MgCl2 <> Mg = алюмосиликат + CaCl2 (2) Na = алюмосиликат + KCl <> K = алюмосиликат + NaCl Гипс иштирокида рапа суюлтирилганда жараён ўнгдан чапга йўналади, бу эса метаморфизация коэффициентини кўпайишига олиб келади; қуюлганда, аксинча, магний, натрий ва калий кальцийни сиқиб чиқаради. Катион алмашинуви натижасида кальций ва натрийси кам бўлган ва магний ва калий билан тўйинган алюмосиликатлар ҳосил бўлади. Катион алмашинуви билан бир қаторда ҳавзага рапа билан келиб тушаётган карбонат кальций ва бикарбонат коллоид заррачалари ва рапа орасидаги метаморфизация жараёни катта аҳамиятга эга. Ушбу реакцияларни схема бўйича қуйидагича кўрсатиш мумкин. 2Ca(HCO3)2 + MgSO4 = CaMg(HCO3)2 + CaSO4 + 2H2O + 2CO2 (3) 2CaCO3 + MgSO4 = CaCO3 · MgCO3 + MgSO4 (4) CaCO3 + MgSO4 = MgCO3 + CaSO4 (5) 2Ca(HCO3)2 + MgCl2 = CaMg(CO3) 2 + CaCl2 + 2H2O + 2CO2 (6) 2CaCO3 + MgCl2 = CaCO3 · MgCO3 + CaCl2 (7) CaCO3 + MgCl2 = MgCO3 + CaCl2 (8) Ушбу қайтар реакцияларнинг мувозанати эритмадаги тегишли тузлар концентрацияси ва температурасига боғлиқ. Улар доимий эритма алмашинувида охиригача боришлари мумкин. Денгиз сувли сульфатли сувларининг метаморфизациясида бош жараён қуйидагича: MgSO4 + Ca(HCO3)2 = Mg(HCO3)2↓ + CaSO4↓ (9) xMg(OH)2 · yMgCO3 · 7H2O CaSO4 · 2H2O Mg+ ва SO42- эритмадан олиб кетилади. Агар эритмага лойсимон модда таъсир этса, Na+ ва SO42-- қуйидаги схема бўйича бир пайтда йўқолиши мумкин: Na2SO4 + Ca(ПК)тв = CaSO4 + Na2(ПК)тв (10) CaSO4 · 2H2O Метаморфизиция жараёни жуда секин ўтади ва унинг тузли ҳавзадаги сув таркибини ўзгаришидаги аҳамияти умумий минерализация қанчалик тез ошишига боғлиқ бўлади. Карбонатларнинг магний сульфат билан ўзаро таъсири реакцияси доломитлашган оҳактош, доломит ва магнезитларни ҳосил бўлишига олиб келади. Карбонатнинг магний хлорид билан ўзаро таъсири натижасида ҳам доломит ёки магнезит ва кальций хлорид пайдо бўлади. Парчаланмайдиган силикатлар жинсларнинг асосий оғирлигини ташкил этади. «Силикатли қолдиқ» таркиби барча горизонт жинслари учун доимийдир 50…60% SiO2, 11…15% Al2O3 ва 5…10% K2O ни ўз таркибида тутган силикатлар Na2O ва СаО нинг йўқлигида ёки кўп бўлмаган миқдорида MgO нинг доимий мавжудлиги билан характерли. Тюбегатан конининг галоген қатлами кластик материал (нураган тоғ жинслари) қатламини ўз ичига олиб хусусияти бўйича лойтупроқ қатлами ёки кристаллараро қўшимчалардир. Лой тупроқ қўшимчаларининг ашёвий таркиби – тузли лойнинг асосий материали – алюмосиликат ва карбонатлардир. Барча лойтупроқ қатламлар мумкин қадар карбонатлаштирилган бўлиб карбонатлар таркибида ҳар доим MgCO3 мавжуддир. Эримайдиган қолдиқларнинг карбонат қисми доломитизациясининг юқори даражаси, тузларда кальций хлориднинг мавжудлиги, силикатли қолдиқларда MgO нинг СаО дан ва K2O нинг Na2O дан ортиқлиги – барча бу далиллар метаморфизация жараёнларининг жадал ўтиши шароитларида тузли қатлам шаклланиши тўғрисидаги тахмин билан мувофиқ келади. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling