Калийли ўғитлар технологияси


Тюбегатан галоген қатламидаги акцессор элементлар


Download 1.58 Mb.
bet13/15
Sana08.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1251477
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
1407901265 58698

9. Тюбегатан галоген қатламидаги акцессор элементлар

Чўкинди жинслар таркибида жуда оз миқдордаги тарқоқ ҳолатда бўлган элементлар акцессор ёки кичик элементлар маълумдир.


Тузли қатламларда микроэлемент миқдори борлигини текшириш хом ашёдан комплекс фойдаланишда амалий аҳамиятга эга.
Калийли туз қатламларида асосий туз минераллари йиғилиши билан ҳосил бўлишида тузларда аралашма ҳосил қилувчи (F, B, Br, Sr, Rb, Cs, Zr ва бошқалар) акцессор элементлари бирикмалари ҳам йиғилади. Чўкиш жараёнида тузлар микроэлементлар билан терриген материаллар (синиш) кириши ҳисобига тўйиниши мумкин. Fe, Mn, P, V, Cr, Co, Cu, Pb, Zn ва бошқалар асосан суспензия таркибида ва қисман эритма кўринишида жойдан-жойга ўтади. Қаттиқ фазага биринчи навбатда қийин эрийдиган ва биологик фаол бирикмалар Fe, Mn, Al, P, CaCO3 , SiO2 ва бир қатор кичик элементлар бирикмалари: V, Cr, Ca, Cu, Fe ва бошқалар кетади. Енгил эрийдиган минерал тузлар ва B, Si, Br нинг бирикмалари эритмада қолади ва йиғилади.
B, Sr, Br нинг фациал (чўкинди жинсларининг ажралиш шароитлари – кўл, денгиз) жойланиши Fe, Mn, P, Cr, Ni, Cu, V жойланишидан фарқ қилади.
Биринчи гуруҳ Sr, B, Br галофиль, бошқасини кластофиль деб аталади.
Тюбегатан конининг минералогик таркиби бир хил жинс ҳосил қилувчи асосий минераллари – ангидрид, сильвин ва карналлит.
Акцесссор компонентлари карбонатлар, бром, бор, темир, Mn, Zn, Pb, Li, Rb ва бошқалар кичик элементлардир.
Терриген қуйқалар (лой, алевролит) оз миқдорда.
Туздаги эримайдиган моддаларнинг миқдори ошиши бор, бром, микроэлементларнинг миқдорини ошиши билан боғлиқ.
Тюбегатан кони ўз кимёвий таркиби бўйича сульфатсизлар деб аталувчи қаторига кирали, яъни бу ерда сульфатлар фақат ангидрит ва гипс ҳолида бўлади.
Галоген қатламларининг қуввати Тюбегатанда 700…800 м га етишига унинг шаклланишида катта оғирликдаги денгиз сувлари иштирок этганлигини кўрсатади.
Галоген қатламларини ҳосил қилувчи қуйқалар тўпланиш тезлиги кальций сульфат учун 0,2…2 мм/йил, ош тузи 60…80 мм/йил, Тюбегатан конининг ангидрит жинслари зонаси 200000 йилда, туз қатлами – 10000…20000 йилда шаклланган дейиш мумкин.
Калий туз конларини шакллантириш бўйича мавжуд бўлган маълумотларни умумлаштириб, Тюбегатан галоген қатламининг ҳосил бўлишини қуйидагича тасаввур қилиш мумкин.
Юра геологик даврида Ўзбекистоннинг барча жанубий-ғарби, Туркманистоннинг жанубий-шарқи, Тожикистоннинг жануби барча ҳудуди юқори юра вақтида дунё океанидан ажралиб чиққан ва туз ҳосил қиладиган улкан ҳавзага айланган.
Ҳавза тубида оҳактош чўкиндилари ҳосил бўла бошлаган геологик изланишлар маълумотлари бўйича қуввати 600 м бўлган оҳактошлар қатламлари ҳосил бўлган. Оҳактош ўтириши оҳактош, битум ва олтингугурт қатламлари билан ангидрит қатламига алмашган. Ангидрит қатламларининг қуввати 350…400 м ташкил этади.
Тюбегатан конининг қирқимларидан кўриниб турибдики, ҳавзанинг умумий эволюцияси тузли ҳавзаларнинг асосий қонуниятига бўйсунган. Рапада аста-секин олдин натрий хлорид, сўнгра калий хлорид ва ниҳоят магний хлорид йиғилиб борган. Бу вақтнинг ўзида ҳавзанинг бир қисмларида тош тузи, бошқаларида – сильвинит, карналлит тушиши босқичигача бориб, қатламлар ҳосил бўла бошлаган.
Тузли ҳавзанинг қандай қисмида жадал эгилиш ва қайси вақтда у амалга ошганига боғлиқ ҳолда калий тузлари қатламининг жойи ва галитнинг қуввати аниқланади. Ҳавзанинг шарқ қисмида чукиш калий тузлари кристалланишигача борган, кейинчалик концентрланган шўр сувлар ғарбга сиқиб чиқарилган, у ерда Гаурдак, Тюбегатан, Оқбош ва бошқалар калий конлари ҳосил бўлган. Кимёвий таркиби ва тузилиши яқин бўлган жинсларнинг мавжудлиги, битта горизонтга тегишлилиги жанубий Ўзбекистон, жанубий Тожикистон ва жанубий-шарқий Туркманистоннинг конлари синхрон ва уларнинг шаклланиши бир хил шароитларда ўтган.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling