Турмуш дaрaжaси
бу aҳoлининг зарур мoддий неъматлар вa xизмaтлaрни истeъмoл қилишдaги эришилгaн дaрaжaси
42) Истеъмол савати
бу муайян истеъмол даражасини таъминловчи товарлар ва хизматлар мажмуи
43) Бизнес инкубатор
кичик ва ўрта бизнесни юритиш малакалари бериш ва тадбиркорлик маданиятини тарбиялаш билан шугулланадиган ихтисослашган муассаса.
44) Инсон капитали
бу инсоннинг иқтисодий аҳамиятга эга бўлган ишни бажариш қобилиятига ёрдам берадиган билим, кўникма, тажриба ва ижтимоий фазилатлар йиғиндиси.
45) Ишчи кучи
бу инсон ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндиси
46) Ижтимоий таъминот
кексайган, меҳнатга лаёқациз бўлган ва боқувчисини йўқотган фуқароларга моддий, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат томонидан белгиланган ижтимоий-иқтисодий тадбирлар тизими
47) Ишлаб чиқариш самарадорлиги
корхона миқёсида иқтисодий фаолият, иқтисодий дастурлар ва тадбирларнинг фойдали натижалар бериши, олинган иқтисодий самаранинг муайян қийматга эга бўлган ресурсларни қўллаган ҳолда энг юқори ишлаб чиқариш ҳажмига эришишга сабаб бўлган ишлаб чиқариш омиллари, ресурслар сарфларига нисбати билан тавсифланади ва у корхона фаолиятининг якуний натижасини кўрсатади.
48) Модернизация
бирор нарсани янгилаш, унга замонавий тус бериш, уни замонавий талабларга мувофиқ ўзгартириш. Унда машина, аппарат, турли технологик қурилмалар, муҳим кашфиётлар техника тараққиёти талабларига мувофиқ қайта ишланади
49) Молия ресурслари
иқтисодий субъект ихтиёрида, унинг тасарруфида бўлган жами пул маблағлари, молиявий активлари мажмуи. Уни давлат, фирма ва корхоналар, хонадон ва жамоат ташкилотлари ташкил этади
50) Мулкдор
мулк субъекти; мулк объектига нисбатан эгалик, фойдаланиш, тасарруф этиш ҳуқуқий тамойиллари асосида мустаҳкамланган ҳуқуқларга эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс.
1) Конституция
бу бутун халқ ёки жамият барча ижтимоий гуруҳларининг манфаатларини ва иродасини ўзида ифодаловчи давлатнинг асосий қонунидир. У муайян мамлакатдаги давлат ва жамият қурилиши масалаларини ўзида мустаҳкамловчи олий юридик кучга эга бўлган ҳужжатдир.
2)
Do'stlaringiz bilan baham: |