Рағбатлантириш
шахсни, мансабдор шахсларни, давлат хизматчиларини фойдали ишларни бажаришга йўналтирувчи таъсир усули, қўшимча моддий томондан рағбатлантиришдир.
19) Коррупция —
шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши.
20) Манфаатлар тўқнашуви —
шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
21) Қонун устуворлиги —
давлат ва жамият ҳаётида Конституция ва қонунларнинг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун бўлиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари, мансабдор шахслари ва фуқароларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя этиши
22) Қонунийлик —
давлатнинг барча органлари, мансабдор шахслари ва фуқаролар томонидан Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқ ва доимий ижро этилишини англатувчи конституциявий принцип.
23) Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси —
ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизими.
24) Коррупциявий хавф-хатар —
Ташкилот ходимлари ёки учинчи шахслар томонидан ташкилот номидан ёки уларнинг манфаатлари йўлида коррупциявий ҳаракатларни амалга ошириш хавфи.
25) Коррупцияга қарши экспертиза —
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупциявий омилларни аниқлаш, аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш ва чоралар кўришга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуи.
26)
Do'stlaringiz bilan baham: |