Каримов К. А. Кириш диссертaция мaвзусининг долзaрблиги вa зaрурaти


Педагог кадрлар малакасини ошириш тизимида


Download 455 Kb.
bet9/11
Sana30.04.2023
Hajmi455 Kb.
#1402461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Каримов К.А. диссертация МО

1.3. Педагог кадрлар малакасини ошириш тизимида
мустақил таълим
Бундан олдинги параграфда биз томонимиздан узлуксиз таълимнинг назарий ҳолатлари ва ўқитишнинг андрагогик тамойилларини синтез қилиш асосида педагог кадрлар малакасини оширишнинг ташкилий-дидактик тамойиллари асослаб берилган эди.
Энди шу методологик вазиятдан туриб, мустақил таълимни узлуксиз педагогик таълимнинг ажралмас қисми сифатида, мустақил таълим жараёнини педагогнинг шахсий ва касбий қадрияти сифатида кўриб чиқиш, шу билан боғлиқ ҳолда тингловчиларнинг мустақил таълим фаолиятидан фарқли ўлароқ педагогик кадрлар малакасини ошириш тизимида тингловчиларнинг мустақил таълими жараёнини ташкил қилишнинг хусусиятларини ажратиб олиш лозим.
Агар тингловчилар учун мустақил таълимни асосий ташкил қилувчиси бўлиб ўқитувчи саналса, узлуксиз педагогик таълим тизимида педагогнинг ўзи ташкилотчи ҳисобланади, агар у индивидуал таълим стратегиясини лойиҳалаштирган ва амалга оширган бўлса, унинг ўзи бошқарув функцияларини бажаради. Педагог мустақил таълимнинг оралиқ натижаларини мустақил равишда баҳолайди ва индивидуал таълим дастурини амалга оширишни таъминловчи зарур ўзгаришлар киритади.
Шундай қилиб, педагогик кадрлар малакасини ошириш феноменини тадқиқ қилишнинг методологик тамойиллари бошқа таълим тизими методологиясидан тубдан фарқ қилиб, катталар таълими жараёнига классик дидактикани тўғридан-тўғри ўтказишга имкон бермайдиган тамойилиал фарқларга эга.
Педагог мустақил таълимининг зарурлиги, бир томондан, педагогик фаолиятнинг хусусиятлари, унинг ижтимоий роли билан, бошқа томондан, педагогик меҳнатнинг доимий ўзгарувчан шароитлари, жамиятнинг эҳтиёжлари, илм-фан ва амалиётнинг эволюцияси, педагогга бўлган талабларнинг ошиб бориши, унинг жамиятдаги жараёнлар ва ҳолатларнинг ўзгаришига тезкор мослашиши қобилияти, ўз фаолиятини қайта қуришга, янги, мураккаброқ касбий масалаларни самарадорлик билан ечишга тайёрлиги билан боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тенденциялари орқали асосланади.
Мустақил таълим ғояси поляк педагоги В.Оконь томонидан етарли даражада аниқ ифодаланган. “Мустақил таълим – ўқитишнинг шундай турики, унинг мақсади, мазмуни, шартлари ва воситалари субъектнинг ўзига боғлиқ. Бу бутунлай мустақил ўқиш жараёнидир” [160].
Мустақил таълим фаолият тури сифатида қуйидаги белгиларга эга. Биринчидан, педагогнинг тизимли ўқиш фаолияти, таълим муассасасидан ташқарида амалга ошириладиган ўзининг таълим олиши жараёнини минимал ташқи раҳбарлик остида ташкил этишдир. Иккинчидан, бу кенг маънода педагог томонидан билим (тегишли тасдиқланган умумий ёки касбий таълим дастурларига мос келиши шарт бўлмаган), малака ва ҳар қандай тизимлаштирилган ахборотни олишга йўналтирилган фаолиятдир. Учинчидан, мустақил таълим жараёнида педагог ўзининг танловини ахборот таълим муҳитининг талаблари ва имкониятлари, узоқ муддатли ва ситуатив қизиқишлар, ички ва ташқи омиллар билан мувофиқлаштира олишини қандайдир даражада ўзи мустақил ҳал қилади.
Тадқиқот предметининг хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда “Мустақил таълим” тушунчасини педагог кадрлар малакасини ошириш шароитларига нисбатан аниқлаштириш ва унинг қоидасини педагогнинг шахсий ва касбий муҳим бўлган мустақил фаолияти билан белгиланадиган жараён сифатида ифодалаш лозим.
Психологик - педагогик манбааларда мустақил таълим: махсус ташкил қилинган мустақил тизимли ўрганиш фаолияти сифатида [98]; мустақил билим олишга йўналтирилган жараён сифатида [13,18,33,51,97,101,114,125, 142,147,151]; касбий компетентликни ривожлантириш воситаси сифатида [19,25,45,167,177,179] кўриб чиқилади.
Янада муҳим ёндашув сифатида ажралиб чиқадиган аксиологик ёндашув шуни кўзда тутадики, мустақил таълим шахсий ва касбий қадрият бўлгани ҳолда педагогнинг касбий такомиллашишига ташаббускорлик қилади ва касбий фаолият сифатининг ошишига олиб келади.
Г.А.Алферованинг фикрига кўра, мустақил таълим педагог шахсининг ўз касбий фаолиятини ўзи ташкил қилиш мақсадида ўзини қайта ташкил қилиши лозимлигига ички ишонч ҳосил қилиши сифатида тушунилади [9].
Шунга ўхшаш фикрни Н.Г.Журавская ҳам берган. У педагогик фаолиятнинг шахсий-фаолиятли томонларини кўриб чиқади ва мустақилликни педагогнинг шахсий хусусияти сифатида белгилайди. Таълим олувчи ўқув жараёнида унга қўйиладиган талабларни бажаришда мустақил ҳаракат қилади, у педагогик устозликка таянмасдан бошқа одамлар талабларини бажаришга ҳаракат қилади ва унинг уддасидан чиқади ёки ўзининг мақсадларига назарий ва амалий қоидаларни тушунган ҳолда эришади ва бундан шахсан ўзи учун катта фойда олади [36].
Мустақил таълим фаолияти тузилмасида етакчи ўринни мотивацион компонент эгаллайди: узлуксиз таълимнинг шахсий ва жамиятдаги муҳимлиги, касбий такомиллашиш ва дунёқарашларни кенгайтиришни тушуниш ва билишга бўлган қатъий қизиқишг, интилиш, кўрсатмалар, бурч ва жавобгарлик ҳислари шаклланишининг мавжудлигини эгаллайди.
Р.И.Уразгалиева ҳам мустақил таълим фаолияти ўқитилаётган шахснинг билимга бўлган фаол муносабатининг мавжуд билим, кўникма ва малакаларни чуқурлаштириш ва такомиллаштиришга, ақлий кучлар ва қобилиятларни ривожлантиришга, интеллектуал даражани қайта шакллантиришга қаратилган фаол муносабатининг объектив-субъектив кўриниши деб ҳисоблайди [173].
Тадқиқ қилинаётган ҳодисанинг моҳиятига психологик-педагогик адабиётларда бўлган турли нуқтаи назарларни умумлаштириш, педагогнинг касбий фаолиятида мустақил таълим амалиётини чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш бизга мустақил таълимни педагогнинг касбий фаолияти учун хизмат қиладиган, мақсадга йўналтирилган, тизимли ва ўзи томонидан бошқариладиган фаолият деб аниқлаш имконини берди.
Бу ифодада диққатни мустақил таълим фаолиятининг белгилари ичида “педагогнинг шахсий истаги” белгисининг кўринмаслигига қаратиш лозим. Кўпгина муаллифлар педагогнинг мустақил таълимий фаолияти ҳар доим билимларга бўлган эҳтиёж ва шахсий ташаббусга жавоб сифатида пайдо бўлади деб ҳисоблашади. Лекин, реал ҳаётда педагог мустақил таълим билан ташқи сабаблар, масалан, мажбурий малака ошириш талаблари босими остида шуғулланиши ҳам мумкин. Касбий фаолиятни ташқи вазиятлар босими остида бажариб туриб, педагог касбий бурч ва жавобгарлик мотивига ҳам бўйсуниши ва бу мажбурлик мотиви ҳам бўлиши мумкин. Бунда мустақил таълим фаолиятининг самарадорлиги билишга бўлган эҳтиёжларни қондириш ҳолатларига нисбатан кам бўлмайди.
Б.Ф.Райский педагогнинг мустақил таълим олиш жараёнининг қуйидаги бир қатор қонуниятларини аниқлаган:
1. Мустақил таълимга интилиш педагогнинг маънавий ва ақлий ривожланиш даражаси, маълумотлилиги ва касбий малакаси билан боғлиқ.
2. Мустақил таълимга интилиш педагогнинг билишга бўлган ўз эҳтиёжлари ва қизиқишларини мустақил таълим фаолияти орқали қондиргани сари ўсади.
3. Мустақил таълимга интилиш педагогда мустақил ўқиш малакалари мавжудлигига таянади ва ўз навбатида уларни такомиллаштиришни рағбатлантиради.
4. Мустақил таълимга интилиш педагогнинг билиш фаолияти шароитларига тўғридан тўғри қарамдир. Билишга бўлган эҳтиёжлар ва қизиқишларда енгиб бўлмайдиган қийинчиликларнинг пайдо бўлиши мустақил ўқишга бўлган интилишнинг сўнишига олиб келади [138].
Мустақил таълимнинг фаолиятли ёндашув нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши мустақил таълим фаолиятининг фаоллашувига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш имконини беради. Бундай омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин: педагогнинг мустақил таълимга эҳтиёжлари ва мотивлари, педагогни муайян ҳаракатлар ва субъектив омилларга йўналтирувчи мустақил таълим шартлари, меъёрлари ва талаблари билан боғлиқ объектив омиллар. Педагог мустақил таълим фаолиятининг қайд этилган омилларига мақсадга йўналтирилган таъсир кўрсатиш, малака ошириш тизимида уни фаоллаштиришга ва ўз навбатида, педагог касбий компетентлигининг ривожланиши, касбий фаолиятда унинг муваффақиётга эришишига имкон беради.
Мустақил таълимнинг даражаларини қуйидаги учтатурга ажратиш мумкин: билимга бўлган муносабатнинг ижобийлиги ва мустақил таълим фаолияти технологиясининг мавжуд эмаслиги ҳолатида билимга пайдо бўлган эҳтиёжни вазиятга кўра ва мунтазам тарзда мустақил қондириш; мустақил таълим тизимли, мақсадга йўналтирилган ва мустақил, лекин дискрет характерга эга; мустақил таълим тизимли, узилмайдиган, шу билан бирга шахсий мотивация ва мустақил таълим фаолиятининг жамиятдаги муҳимлигини ҳис қилиш таъсири остида бошқариладиган жараён.
Юқорида айтилганидек, педагогнинг мустақил таълими фаолиятини фаоллаштириш малака ошириш соҳасидаги долзарб масалалардан бири бўлиб, таълим амалиётига педагогнинг таълимий фаоллигини рағбатлантирувчи янги технологияларини татбиқ қилишни талаб этади.
Касб-ҳунар таълимининг узлуксизлигини таъминлаш орқали, малака ошириш тизими педагогларида доимий мустақил таълимга бўлган қобилият ва тайёрликни ривожлантириши лозим.
Ю.П.Фатневанинг ёндашуви ушбу тадқиқот учун ғоят муҳим бўлиб ҳисобланади. У мотивацион ва билиш омиллари шахснинг мустақил таълимга бўлган тайёрлигининг энг муҳим қўшилувчиларидир деб ҳисоблайди. Муаллиф, “мустақил таълим жараёнининг билиш имкониятлари инсоннинг назарий ривожланишининг етарли юқори даражасига эришишини кўзда тутади, унда у муайян билимлар тизимини мустақил ўзлаштириш, касбий фаолиятни такомиллаштириш, касбий масалаларни қўйиш ва уларни назарий ечиш қобилиятига эга” [174].
Бу тўғрида Н.А.Муслимов ҳам шундай деган: “... ўз-ўзини ўқитишда мотивация – энг муҳим асос бўлувчи тамойилдир, усиз ўз-ўзини ўқитиш хатто бошланмайди хам. Муҳими, ўз-ўзини ўқитиш субъектини ўқитиш жараёнида ҳеч ким ўқишга мажбурламаслиги лозим” [124].
Шу билан бирга, ўқитишда мустақилликка интилиш кўпчилик ҳолларда тингловчиларнинг мустақил таълим фаолиятини тўлақонли амалга ошириш имкониятлари билан қарама-қаршиликка олиб боради. Аниқланганки, таълим олувчиларнинг баъзи бир категориялари, алоҳида ёш педагоглар учун ўз имкониятлари ва эҳтиёжларини аниқлаш муаммоси туради, баъзи тажрибали педагогларда эса ўқув-билув фаолиятининг усуллари ва услублари йўқотилган бўлади.
Ушбу тадқиқотнинг мантиқида мустақил таълим фаолияти кўникмалари деб, педагогнинг фаолиятини унинг тузилмавий компонентлари: мотив, мақсад, мазмун, операциялар (ҳаракатлар, натижа, рефлексия) га мос равишда қуриш имконини берадиган мақсадга йўналтирилган, билиб қилинадиган ҳаракатлар мажмуаси тушунилади.
Мустақил таълимга тайёрлик, бизнинг фикримизча, етарли касбий билимлар ва уларни қўллаш малакаларидан жамланади. Мустақил таълим фаолияти кўникмаларининг турларига қуйидагиларни киритиш мумкин: ахборот-таҳлил (муаммо бўйича манбаларни танлаб олиш); замонавий маълумот-кутубхона аппаратидан, библиографик ва манбашунослик маълумотларидан, шу жумладан, малумотлар базаси ва банкларидан фойдаланиш; танишув машғулотлари, тез ўқиш методикасидан фойдаланиш; рефератлар, ахборот материаллари бўйича маълумотлар, режалар, конспектлар ва оммавий чиқишларнинг матнларини тузиш; фаолиятни мустақил ташкил этиш кўникмалари (мустақил ишни режалаштириш, унинг натижаларини тахмин қилиш, мақсадни, гипотезани ва уни текшириш йўлларини шакллантириш); олинган натижаларни қайта ишлашнинг турли усулларидан, шу жумладан, математик статистикадан фойдаланиш; рефлексив кўникмалар (мустақил таълим фаолиятининг қийинчиликларини аниқлаш, уларнинг табиатини аниқлаш, келажак фаолиятни моделлаштириш, танқидий фикрлашнинг шаклланиши) [53,64,79,87,89].
Педагогнинг мустақил таълим фаолиятига тайёрлиги даражасига қараб, малака ошириш тизими унга шаклан турлича бўлиши мумкин бўлган педагогик ёрдам бериши лозим.
Мустақил таълим фаолиятини педагогик бошқариш ўз ичига режалаштириш, ташкил қилиш ва назорат қилиш функцияларини олади. Агар педагогнинг мустақил ўқий олиш даражаси юқори бўлмаса, унда ташқи бошқарув (ўз-ўзини бошқариш эмас) натижалироқ бўлади. Педагог кадрлар мустақил таълимининг энг кўп тарқалган шакллари бўлиб малака ошириш курслари, таълим муассасаларидаги методик практикумлар, махсус педагогик-психологик адабиётларни муҳокама қилиш, аттестацияга тайёрланиш, илмий-амалий конференциялар, ўзининг иш тажрибасини умумлаштириш ва уни нашр қилиш, АКТ ларни ўзлаштириш хизмат қилади.
Педагог мустақил таълимининг мазмуний томони ўз ичига бир-бирига ўзаро боғлиқ ва бир-бирига кириб борувчи предметли, психиологик-педагогик ва методик мустақил таълимни олади. У қуйидаги функцияларни бажаради: таянч умумий ва касбий таълимни кенгайтиради; таянч таълим камчиликларини тўлдиради; касбий фаолиятнинг индивидуал услубини такомиллаштиришга ёрдам беради; индивидуал касбий тажрибани тушунишга ёрдам беради; ўз-ўзини тушуниш ва ўз-ўзини ривожлантириш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Педагог мустақил таълимининг натижаси бўлиб, унда рефлексив қобилиятларнинг ривожланиши ҳисобланади. Бу қобилиятлар унга педагогик масалаларини ечишда қўлланиладиган назарий билимлар, методларга бўлган аниқ рефлексияни (интеллектуал рефлексия); коммуникатив тактикалар, шахсий мақсадларга бўлган рефлексияни (шахсий рефлексия) таъминлайди.
Мустақил таълимнинг реал кўриниши бўлиб методологик дадиллик юзага чиқади. У амалиётдан ўтган, лекин ўзининг эскирган иш услубларидан воз кечиш имконини ҳамда ўз олдига янги мақсадларни қўйиш эҳтиёжини билиш ва уларга эришиш дастурларини ишлаб чиқиш қобилиятини беради.
Мустақил таълим моҳиятининг педагогнинг касбий-шахсий ривожланишига йўналтирилган алоҳида фаолият сифатидаги таҳлили натижаларини қуйидагича умумлаштириш мумкин: узлуксиз педагогик таълим → малака ошириш → мустақил таълим.
Мустақил таълим педагогнинг касбий фаолиятига нисбатан қўллаб-қувватловчи бўлиб хизмат қилади. Мустақил таълим фаолиятнинг алоҳида кўриниши сифатида ўз тузилмасига эга бўлиб, унга қуйидагилар киради: мотивлар, мақсадлар, воситалар, техникалар, касбий-педагогик фаолият технологиялари.
Касбий-педагогик фаолиятга нисбатан мустақил таълим: адаптив (мослаштирувчи) ёки продуктив (ижодий) функцияларни бажаради.
Мустақил таълимнинг мотивлари ўз ичига педагогнинг мустақил таълим фаолиятида фаолликка чақирадиган турли эҳтиёжлар, қизиқишлар, идеалларни олади. Мустақил таълим мураккаб тизим сифатида муайян мазмун, ички тузилма ва процессуал динамикага эга. Улар шахсни касбийлаштириш босқичлари билан боғлиқ бўлиб, касбий мустақил таълимнинг йўналганлигида, мақсадларида, воситаларида, методлари ва вазифаларида ўз аксини топади. Педагогларнинг мустақил таълимига педагогик кўмак беришни амалга ошириш даврида МТ технологиялари самарали бўлиши мумкин, чунки замонавий коммуникация воситалари таълим берувчи ва таълим олувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг икки томон учун қулай бўлган шаклда ташкил этиш имконини беради.

Download 455 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling